Мундарижа Кириш i-боб тикланиш ва тарақҚиёт жамгармасининг


Тикланиш ва тараққиёт жамгармасининг тараккиёт истикболлари хамда фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари



Download 56,6 Kb.
bet2/7
Sana22.04.2022
Hajmi56,6 Kb.
#572361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kurs ishi

1.1. Тикланиш ва тараққиёт жамгармасининг тараккиёт истикболлари хамда фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
Тикланиш ва тараққиёт фондининг тараққиёт истиқболлари
Мaмлaкaтимиздa чуқур ўзгaришлaр, сиёсий вa ижтимoий-иқтисoдий ҳaётнинг бaрчa тoмoнлaрини изчил ислoҳ этиш вa либeрaллaштириш, жaмиятимизни дeмoкрaтик янгилaш вa мoдeрнизaция қилиш жaрaёнлaр жaдaл суръaтлaр билaн ривoжлaниб бормоқда. Бунда кучли фуқaрoлик жaмиятини шaкллaнтириш йўлидa белгилаб олинган ва изчил равишда амалга оширилаётган улкан вазифалар мустаҳкам замин яратмоқда.
Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт дастурларининг ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови ҳисобланади. Айни пайтда, босиб ўтилган йўл – олдинги даврдаги эришилган ютуқ ва натижаларни танқидий баҳолаш орқали тегишли хулосалар чиқариш, улар асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини янада такомиллаштириб бориш ҳам муҳим принципиал аҳамият касб этади.
Айни пайтда биз мамлакатимиздаги ўз ички ресурсларимизнинг кўламини кенгайтириш бўйича ҳам доимий иш олиб боришимиз даркор.
Бу борада Тикланиш ва тараққиёт фондининг ролини кучайтириш ғоят муҳим ўрин тутади. Ушбу Фонд, аввало, стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини хорижий инвесторлар билан биргаликда молиялаштиришда етакчи шериклардан бири сифатида фаолият олиб бориши керак.
Бу лойиҳалар сирасига, энг аввало, Сургил кони базасида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш, Қалмоққир конини кенгайтириш ва реконструкция қилиш, Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ мосламасини қуриш, Янги Ангрен иссиқлик электр станциясининг бешта энергия блокини йил давомида кўмир асосида ишлаш тизимига ўтказиш, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мисни бойитиш фабрикасини реконструкция қилиш ва бошқа лойиҳалар киради.
Фонднинг хорижий шериклар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасидаги самарали ҳамкорлигига мисол сифатида Таллимаржон иссиқлик электр стансиясида умумий қиймати 1 миллиард 280 миллион долларлик иккита буғ-газ мосламасини қуриш лойиҳасини келтириш мумкин.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондидан ташқари Осиё тараққиёт банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги каби хорижий шериклар инвестор сифатида иштирок этмоқда.
Шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва стратегик вазифаларни ҳал этиш учун зарур ва етарли ресурсларни марказлашган тартибда жамлашда муҳим ўрин эгалламоқда. Яқин ва ўрта истиқболда мазкур жамғарма фаолияти қуйидаги устуворликларга йўналтирилиши лозим:
биринчидан, кейинги йилларда бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва иқтисодиётни либераллаштириш натижасида мамлакатимиз иқтисодий тараққиётнинг юксак суръатларига эришмоқда. Истиқболли барқарор иқтисодий тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш мақсадида иқтисодиётни тизимли ва изчил таркибий янгилаш, иқтисодий ўсишнинг локомотиви бўлиши лозим бўлган соҳалар, тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш лозим;
иккинчидан, республикада мамлакат фаровонлиги йўлида ҳали тўлиқ фойдаланилмаётган ғоят катта салоҳият мавжуд бўлиб, энг аввало бу Ўзбекистон эга бўлган минерал хомашёнинг бой заҳираларига тааллуқлидир. Умуман олганда республикадаги фойдали қазилма ресурслари қарийб 11 трлн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда, шулардан қидириб топилганлари атиги 17 фоизни ташкил этади. Мазкур салоҳиятни рўёбга чиқариш учун замонавий технологиялар асосида хомашёни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш учун кенг миқёсли инвестицияларни жалб қилиш мақсадга мувофиқ;
учинчидан, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини таъминлаш, ўзбек товарларининг жаҳон бозорларига кириб боришини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш истиқболлари юқори бўлган, лекин ҳозирги вақтда етарлича ривожланмаган ҳудудларда транспорт коммуникациялари, замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантирилиш зарур. Бунинг учун мазкур минтақаларга юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлардаги инвестицияларни сафарбар этиш лозим.
тўртинчидан, бугунги кунда мавжуд хомашё салоҳиятини комплекс равишда чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш лозим. Ўзбекистон дунёда пахта етиштирувчи ва экспорт қилувчи энг катта давлатлардан бири эканлигини эътиборга олганда, тўқимачилик саноатини ўзига хос бир мисол сифатида келтириш мумкин. Пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш ҳисобигагина тўқимачилик саноатига сарфланган ҳар бир долларга қўшимча равишда 7 долларлик маҳсулот олиш мумкин.
бешинчидан, бугунги кунда иқтисодиётнинг ҳеч бир тармоғи ишлаб чиқариш самарадорлигини янги даражага кўтариш ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берувчи замонавий ахборот технологияларини қўлламасдан фаолият кўрсата олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, юксак технологияларни ривожлантириш ва уларни аввало ахборот-коммуникация соҳасида ишлаб чиқаришга амалда жорий этиш лозим.



Download 56,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish