Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатлари ва меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари



Download 2,2 Mb.
bet71/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

6.3.Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатлари ва меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари.


Меҳнатни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари. Фермер хўжалигида аъзолар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнат қилиши Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодекси”(1196й.), “Фуқаролик кодекси”(2002й.) ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни асосида тартибга солинади. Фермер хўжалигида ишловчига ҳам қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, имтиёзлар тадбиқ этилади. Фермер хўжалигида меҳнат муносабатларининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат. Фермер хўжалиги ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар қонун хужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади. Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш ҳўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда белгиланади. Фермер хўжалигининг бошлиғи ва ходимлари давлат ижтимоий суғўртасидан ўтказилади.Уларга давлат ижтимоий суғўрта бўйича нафақалар ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартлар асосида амалга оширилади.
Фермер хўжалигида меҳнат муносабатларининг бузилиш ҳолатлари: фермер аъзоларига иш ҳақини натура шаклида тўлаб, бухгалтерия ҳисоботида кўрсатмаслик;ёлланма ишчи кучидан шартнома тузмасдан фойдаланиш;ходимларга қонун хужжатларида кўрсатилган имтиёзлар (касаллик даврида иш ҳақи, декрет таътили учун ҳақ тўланиши ва х.к.) бермаслик каби шаклларда юз беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигида ходимларни ёллаш тўғрисида Намунавий шартнома” келтирилган бўлиб бундай шартнома тузишда амалдаги шарт-шароит ва хусусиятлар ҳисобига олиниши лозим. Фермер хўжалигида ходимлар ва ёлланма ишчиларни ишлатишда қуйидагиларга эътибор берилади: фермер хўжалигида ходимлар ва ёлланма ишчиларни ишлатишда меҳнат шартномаси тузилиши шарт; ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш томонларнинг келишувига кўра пул ёки натура шаклида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим;ходимларга нафақа, пенсия, тайинлаш ва бошқа имтиёзлар тўлиқ берилиши лозим.
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, фермер хўжаликлари бошлиғи 18 ëшга тўлган, тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган, муомилага лаëқатли, мазкур хўжалик аъзоларидан бири бўлиши мумкин. Хўжалик фаолиятини юритишда фермер қўшимча иш кучини жалб этиб, шартнома асосида ишлайдиган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, тарафларнинг келишувига биноан, пул ва натура шаклида амалга оширилади. Шу билан бирга ëлланма ишчилар фермер хўжалиги розилиги билан пул ëки бошқа хил улушни киритишга ҳам қўшган улушига муносиб равишда хўжалик даромади (фойда) тақсимотида қатнашиши мумкин.
Инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти меҳнат ҳисобланади. Меҳнат онгли фаолият натижасидир. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан меҳнатнинг ҳолатига боғлиқ. Агарда қилинаëтган меҳнат розилик билан, катта қониқиш биланбажарилаëтган бўлса, унинг унумдорлиги ҳам юқори бўлади. Ҳар бир мамлакат аҳолисининг меҳнат қилиш қобилиятига эга қисми, унинг меҳнат ресурсларини ташкил этади. Ўзбекистон аҳолисининг 40% га яқини меҳнат қилиш қобилиятига эга.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари меҳнат ресурслари асосий ва ëрдамчи гуруҳларга бўлинади. Асосий меҳнат ресурсларига 16 ëшдан 60 ëшгача бўлган эркаклар киради. Ёрдамчи меҳнат ресурсларига 14-16 ëшдаги ўсмирлар ванафақа ëшидаги аëл ва эркаклар киради. Улардан, асосан, қишлоқ хўжалиги мавсумий даврларида фойдаланилади. Болалар 12 ёки 13 ёшдан ота-она розилиги билан ёки улар билан биргаликда бирор фермада иш билан банд бўлиши мумкин.Ёш чекловлари ҳам хавфли деб таснифланган маълум бир вазиятлар учун амал қилади. Булармашиналар фаолият, баъзи қишлоқ хўжалигидакимёвий моддалар билан ишлаш, уларнисақлаш тузилмалари, чорвачилик билан ишлаганда.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланади: ҳар бир ишчи ходимнинг бир йилда ишлаган кунлари. Одатда, эркаклар бир йилда 280 кун, аëллар 240 кун ишлайдилар. Ишлаган киши кунларидан фойдаланиш коэффициентини ишлаган кунларни меъёр бўйича ишлаши лозим бўлган йиллик иш кунлари миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Хўжаликнинг меҳнат ресурслари ҳолатини ўрганиш учун меҳнат ресурслари баланси тузилади. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги йил давомида бир ишчи ходим ҳисобига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдори киши-кунига тўғр келадиган маҳсулот ва даромад билан аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигида ходимларни ёллаш тўғрисида Намунавий шартнома” келтирилган бўлиб бундай шартнома тузишда амалдаги шарт-шароит ва хусусиятлар ҳисобига олиниши лозим. Фермер хўжалигида ходимлар ва ёлланма ишчиларни ишлатишда қуйидагиларга эътибор берилади: фермер хўжалигида ходимлар ва ёлланма ишчиларни ишлатишда меҳнат шартномаси тузилиши шарт;ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш томонларнинг келишувига кўра пул ёки натура шаклида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим;ходимларга нафақа, пенсия, тайинлаш ва бошқа имтиёзлар тўлиқ берилиши лозим.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish