80-модда.Ишга кабул қилишвақтида талаб қилинадиган хужжатлар: паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошка хужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, - туғилганлик тўғрисидаги гувохнома ва турар жойидан маълумотномани; меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани; харбий хизматга мажбурлар ёки чакирилувчилар тегишинча харбий билетни ёки харбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувохномани; қонун хужжатларига мувофик махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус ўкув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш хукукини берадиган гувохномани ёки бошка тегишли хужжатни такдим этади.Ишга кабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун хужжатларида кўрсатилмаган хужжатларни талаб қилиш таъқиқланади.
81-модда. Меҳнат дафтарчаси.Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдикловчи асосий хужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга кабул қилиш, бошка доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошка ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
82-модда. Ишга кабул қилишни расмийлаштириш тартиби. Ишга кабул қилиш иш берувчининг буйруги билан расмийлаштирилади. Буйрук чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Корхона рахбарини ишга кабул қилиш корхона мулки эгасининг хукуки бўлиб, бу хукукни у бевосита, шунингдек ўзи вакил килган органлар оркали ёки корхонани бошкариш хукуки берилган корхона кенгаши, бошкаруви ёхуд бошка органлар оркали амалга оширади. Корхона рахбари корхона мулкдори унга берган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади. Ишга кабул қилиш ҳақидаги буйрук тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофик равишда чиқарилади.Буйрук ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Ишга кабул қилиш хукукига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақикатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга кабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан катъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.