Меҳнат шартномасининг мазмуни. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади (73-модда иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;ишнинг бошланиш куни, меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Меҳнат шартномасининг шакли.Меҳнат шартномаси факат ёзма шаклда тузилади ва унинг шартлари қайд қилингач ходимга ҳам, иш берувчига ҳам мажбурий кучга эга.Меҳнат шартномасига қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирувчи шартларникиритиш мумкин эмас.Меҳнат шартномаси:номуайян муддатга; беш йил ортиқ бўлмаган муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилади. Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган холда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошка норматив хужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин кўшимча холатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун хужжатлари билан таъқиқланмаган бўлса, меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
72 модда. Меҳнат шартномаси – ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Меҳнат шартномасининг тарафлари – ходим ва иш берувчилардир.
73-модда.Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошка норматив хужжатлар билан белгиланади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан куйидагилар белгиланади: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси); ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошка шартлари.
74-модда.Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади. Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва хар бир тарафга саклаш учун топширилади. Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади. Меҳнат шартномаси ходим ва ишга кабул қилиш хукукига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустахкамланиб, имзоланган муддати кайд этиб кўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақикий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тарикасида корхона мухри билан тасдикланади.
75-модда.Меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб кайта тузилиши мумкин эмас.
77-модда.Ишга кабул қилишга ўн олти ёшдан йўл кўйилади. Ўн беш ёшга тўлган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга кабул қилиниши мумкин. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш максадида умумтаълим мактаблари, хунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўкув юртларининг ўкувчиларини ўн тўрт ёшга тўлганларидан кейин ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги билан болаларнинг соглигига ва камол топишига зиён етказмайдиган ва таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишларни ўкишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга кабул қилишга йўл кўйилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга кабул қилиш ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган холда амалга оширилади.