Ходимларга иш ҳақи тўлаш таъриф ставкаси
Меҳнатга ҳақтўлаш разряди
|
Тариф
коэф-ти
|
Меҳнатга ҳақтўлаш разряди
|
Тариф коэф-ти
|
0
|
1,000
|
12
|
4,973
|
1
|
2,014
|
13
|
5,288
|
2
|
2,216
|
14
|
5,606
|
3
|
2,439
|
15
|
5,931
|
4
|
2,681
|
16
|
6,259
|
5
|
2,937
|
17
|
6,593
|
6
|
3,205
|
18
|
6,930
|
7
|
3,484
|
19
|
7,273
|
8
|
3,773
|
20
|
7,620
|
9
|
4,064
|
21
|
7,973
|
10
|
4,361
|
22
|
8,328
|
11
|
4,663
|
|
|
Умуман олганда, иктисодий ислохотларнинг чукурлашуви шароитида иш ҳақининг рағбатлантирувчи роли катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун касб-малака гурухлари бўйича меҳнатга ҳақтўлаш даражасининг такомиллаштирилиши давримизнинг мухим талабидир. Шунинг учун тариф тури ва тизими бундан кейин ҳам мукамаллашиб бораверади.
Тариф ставкалари (окладлар) тоифалар бўйича ЯТТ да факат бажариладган ишнинг мураккаблиги ва ходимнинг малакасига караб табакалаштирилади. Қуйидаги жадвалда қишлоқхўжалигида қўлланиши тавсия этилган кунлик тариф ставкалари 18.12.2003йилда қўлланилган. 6.4.1-жадвал
Тариф тизими меҳнат меъёрини иш ҳақи тизими билан боғлайди ва ишловчиларнинг малакасига қараб иш билан таъмин этади, сарфланган меҳнатни унинг миқдор ва сифатига қараб баҳолайди. Таъриф тизими:а)тариф жадвали,б)тарифставкаси,в)малака сўровномаси (справочниги) элементларидан иборатдир.
Тариф жадвали (сеткаси) ишларнинг оғир ва енгиллигига ҳамда малака талаб қилишига қараб разрядларга бўлиб берадиган формадир. Тариф жадвалига қараб ишлаб чиқариш тармоқларида ишларга ҳақ тўлаш табақалаштирилади. Тариф жадвали ишларнинг оғир ва енгиллигига, мутахассисликка қараб ажратиб турадиган бир нечта тариф разрядлари ва коэффициентларидан иборат қилиб тузилади.
6.4.1-жадвал
Иш хақи тўлашда тариф тизими.
|
Тузатиш
коэффециенти
|
Разрядлар
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
V V
|
VI VI
|
Тариф коэффециентлар
|
2,04
|
2,216
|
2,439
|
2,681
|
2,937
|
3,205
|
Тракторчи -машинистларга
а) маҳсулот олиш учун ҳисобланган раценка
I-гурух
II-гурух
б) маҳсулот олгангача
аванс ҳисобида
I-гурух
II-гурух
Чорвачиликда ҳамда кул
кучи билан бажариладиган
ишларда
а) маҳсулот олиш учун
ҳисобланган раценка
б) маҳсулот олгангача
аванс ҳисобида.
|
1,15
|
496,04
|
545,80
|
600,72
|
660,34
|
723,37
|
789,40
|
1,402
|
604,74
|
665,40
|
732,35
|
805,05
|
881,88
|
962,36
|
1,073
|
462,83
|
509,25
|
560,49
|
616,13
|
674,93
|
736,53
|
1,307
|
563,76
|
620,31
|
682,73
|
750,50
|
822,12
|
897,15
|
1,07
|
461,53
|
507,83
|
558,93
|
614,41
|
673,05
|
734,47
|
1,00
|
431,34
|
474,61
|
522,36
|
574,21
|
629,02
|
686,42
|
Ҳозирги вақтда фермер хўжалиги одатда олти разрядли тариф жадвали қўлланилади.Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида қўл ва от кучи билан бажариладиган ишларга ва тракторчи-машинистларга ҳақ тўлаш бўйича тариф жадвали, қуйидагича:
Тариф ставкаси-тариф тизимининг бош элементидир. Бу ишловчининг бир иш вақти бирлигида бажарган иши учун тўланиши керак бўлган ҳақнинг миқдорини кўрсатади. Тариф соатлик, кунлик ва ойлик бўлади. Таъмирлаш устахоналари, қурилишлар ва алоҳида ёрдамчи корхоналарда соатлик ставка асосида, қолган ҳамма ишловчиларга кунлик тариф ставкаси асосида иш ҳақи тўланади. Тариф жадвалини тузишда I разряд ставкаси асос қилиб олинади. Бу ставкани қолган разрядлар коэффициентига кўпайтириб, бошқа разрядларнинг ставкаси белгиланади. Тариф-малака сўровномаси таъриф ставкасининг асосий кўрсаткичидир. Бунда ишлар оғир ва енгиллигига, соҳаларига қараб кўрсатилади. Тариф сўрорвнома ишларнинг технологик жараёнига қараб тузилади. Ҳар бир ишга баҳо беришда ишни оғирлигига, мураккаблигига ва масъулиятлигига қаралади21.
6.5. Меҳнат унумдорлиги ва униифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш тартиби
Меҳнат унумдорлиги. Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат онгли, мақсадга йўналтирилган бўлса, унинг унумдорлиги юқори бўлади. Бу эса тармоқнинг ривожланишини таъминлайди.Меҳнат унумдорлиги-ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат харажатларига нисбати, яъни меҳнат харажатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади. Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аъзолари фаровонлиги даражаси меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига боғликдир. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш усулини ҳамда ижтимоий-сиёсий тизимнинг ривожланишинибелгилаб беради.
Меҳнат самарадорлиги тушунчаси эса, унумдорлик тушунчасидан кенгрок бўлиб, иқтисодий жиҳатлар (аслида меҳнат унумдорлиги)дан ташқари яна психофизиологик ва ижтимоий жиҳатларни ҳам ўз ичига олади. Меҳнатнинг психофизиологик самарадорлиги меҳнат жараёнининг инсон организмига таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда самарали меҳнат деб фақат муайян унумдорликка эришиш билан бир қаторда зарарсиз, қулай санитария-гигиена шарт-шароитлари ва хавфсизликни; меҳнатнинг етарли даражада мазмундор бўлиши ва унинг тақсимоти чегараларига риояқилиниши меҳнат жараёнида инсоннинг жисмоний, ақлий куч ва қобилиятлари ҳар томонламаривожланиши имкониятларини; ишлаб чиқариш шароитининг ходимга салбий таъсир кўрсатишининг олдини олишни таъминлайдиган меҳнат эътироф қилинади.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи меҳнат самарадорлиги ва натижадорлигининг барча жиҳатларини ўзида акс эттирмайди, масалан, у меҳнат сифатини ҳисобга олмайди, бундан ташқари, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигини ифодаламайди. “Меҳнат самарадорлиги” тушунчаси “Меҳнат унумдорлиги” тушунчасига нисбатдан ўз аҳамиятига кўра анча яқин, лекин мазмунан янада кенгроқ бўлган тушунчадир. Аввало меҳнат самарадорлиги энг кам меҳнат харажатлари билан юқори меҳнат натижаларига эришиш даражасини ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги аҳоли меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ, фақат меҳнатнинг миқдор кўрсаткичларини эмас, балки шу билан бирга меҳнатнинг сифат натижаларини ҳам ўзида ифодалайди.Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг яна бир муҳим хусусиятларидан бири унда меҳнат ресурсларини тежалишига эришилади.
Меҳнат харажатлари қанчалик кам бўлса, меҳнат самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Тадбиркор корхона эгаси учун вақт бирлиги ичида қандай ишлаб чиқариш даражасига эришилгани ҳам муҳимдир. Меҳнат харажатлари ходимлар сони ва меҳнатга тўланган ҳақ харажатлари билан ўлчанади. Униси ҳам, буниси ҳам иш вақти билан ўлчаниши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат самарадорлигини таҳлил қилишда вақт бирлиги ичида сарфланган меҳнат харажатлар билан бирга унинг тузилиши ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, меҳнат самарадорлиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини фақат сарфланган вақт ва иш сифатини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки бир ходим ҳисобига сарфланган меҳнат харажатларини ҳам акс эттиради. Меҳнат самарадорлиги ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик балансини меҳнат муносабатлари орқали акс эттиради, бунда иш кучини тежаб-тергаб сарфлаш принципи асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |