Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати



Download 2,2 Mb.
bet80/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

183-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо кўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Интизомий жазони кўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита рахбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

6.4.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш


Кўп тармоқли фермер хўжаликларида иш ҳақи шакллари, сарфланган
меҳнатнинг миқдориниўлчашнинг икки усули мавжуд бўлиб, улар бир-бирдан фарқ қилади: биринчиси тайёрланган маҳсулот (бажарилган ишлар) га сарфланган вақт биланваиккичиси маҳсулотмиқдори билан ўлчанади. Шунга мувофиқ иш ҳақини баҳолашнингвақтбай ва ишбай шакллари тизими мавжуддир.
Иш ҳақининг вақтбай тизими - ишчи кучининг баҳоси ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш вақтининг миқдорига караб белгиланади. Бунда иш ҳақи суммаси бажарилган ишнинг сифати, миқдори ва истеъмолчилар томонидан сотиб олиниши даражасига кўра белгиланади. Бу тизим қишлоқхўжалик ишлаб чиқариш сохаларида кўпрок қўлланилиб келинмоқда..
Иш ҳақининг ишбай тизимида – ҳақ тўлаш, етиштирилган маҳсулотнинг пировард натижасига, яъни ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори, сифат ва товар бозоридаги сотилишига караб белгиланади. Аммо уни ҳисоблашнинг асосий услубий жихати барибир маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдоркўрсаткичлари билан боғлик бўлиб, ишбай расценкасига мувофик ишлатилади.
Иш жараёнида меҳнат бевоситасидан вақт бирлигида фойдаланилганлиги учун ходимнинг меҳнатига вақтбай ҳақтўланиши мумкин.
Ишбай иш ҳақи, ишлаб чиқариш фаолиятининг меъёрланадиган ва ҳисобга олинадиган натижалари аниқбўлгандагина бевосита ишлатилади.
Иш ҳақининг бирон-бир шаклини ва кўринишини танлаш аниқ ишлаб чиқариш шароити ва корхоналардаги ишчиларнинг меҳнат мазмунини батафсил тахлил қилиш асосида амалга оширилади.
Ишбай иш ҳақини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланиш бир катор шартларга риоя қилишни назарда тутади. Улардан биринчиси - ишчилар меҳнати сарфини меъёрлаш ва ҳисобга олиш имконияти бўлиб, бу ана шу сарфларни бевосита ва тўла акс эттирадиган ва меҳнат унумдорлигининг миқдорий кўрсаткичлари билан боғликдир. Ишбай иш ҳақи шаклининг қўлланилиши бажариладиган хар бир жараёнга, хар бир маҳсулотга асосланган ишлаб чиқариш меъёри ва ишбай расценка белгиланишини талаб килади.
Шу билан бирга, индивидуал ишлаб чиқариш шароитида иш унумини меъёрлаш ва ҳисобга олиш меҳнат сарфлашнинг камайиш имкониятини назарда тутиши керак бўлади.
Ишбай меҳнат ҳақи ишчининг максимал иш унумдорлигига эришишга психологик жихатдан рағбатлантиради. Бу ишлаб чиқариладган маҳсулот сифатининг пасайишига, технологиянинг бузилишига, моддий бойликларни ортиқча сарфлашга олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан айникса масъулиятли ва хавфли ишларда уларни бажариш сифатига орттирилган талаблар қуйилади, шунинг учун ишбай меҳнат ҳақини қўллаш чекланади.
Вақтбай меҳнат ҳақи, биринчидан рахбар ходим ва мутахассислар банд бўлган асосий ишлаб чиқаришда қўлланилади. Вақтбай меҳнат ҳақи шакли асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, унинг иш қобилиятини сақлаб туришга оид қўшимча. ишчилар (слесарь- таъмирловчи, электр слесарлар, созловчилар ва бошкалар)га меҳнат ҳақи тўлаш учун қўлланилади.
Ишбай меҳнат ҳақи шаклида маош тўлаш меҳнат натижаси билан иш ҳақи миқдорўртасидаги боғликликни белгилаш усуллари ва ишбай ҳақни ҳисоб-китоб қилиш йулларининг турли-туманлиги билан характерланади.
Тажрибада ишбай меҳнат ҳақи тизимининг бевосита оддий, ишбай - мукофот, кўтара, ишбай-ўсиб борувчи ва кўтара-мукофот турлари қўлланилади.
Оддий ишбай шакли шу билан ҳарактерланадики, унда хар бир ишчининг иш ҳақи унинг шахсий меҳнаарфлари ва натижалари билан унинг иш ҳақи ўртасида бевосита алока ўрнатиш натижалари билан, яъни у, маҳсулот миқдори ёки муайян муддат ичида бажарган ишлари миқдори билан белгиланади. Бундай холатда ишчининг меҳнат слади.
Иш ҳақининг ишбай-ўсиб борувчи (прогрессив) шаклида, бошланғичмеъёр база билан белгиланган ишчининг ишига ўзгармас ишбай расценка- баҳобўйича иш ҳақи тўланади, қўшимча ишланган ишига эса бошланғичмеъёрдан ортиқ олинган маҳсулот учун юқори баҳобўйичаҳақтўланади.
Меҳнат ҳақининг ишбай - ўсиб борувчи тизимининг иктисодий мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш максадида, иш раценкасини кўтариш йули билан боғлик бўлганқўшимча чиқимлар, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига юзага келадиган харажатлар, таннархнинг тежалган умумий сўммаси билан солиштирилади. Хозирги вақтда бу шакл корхоналарда кенг кўламда қўлланилмокда.
Меҳнат ҳақининг кўтара ишбай шаклида иш ҳақининг миқдори (аккорд баҳоси) ишнинг умумий кўлами учун белгиланади.
Кўтара - иш ҳақининг миқдори, вақт меъёрининг (ишлаб чиқаришнинг) ҳар хил ишлар бўйича харакат қилиши асосида белгиланади.
Меҳнатҳақининг кўтара - мукофот шакли ходимга расценка баҳолаш бўйича чиқарилган ишбай маошига қўшимча тарзида кўзда тутиладиган, мукофот шахс ёки гурух томонидан сифат ва сон жихатидан эришилган ютуклар учун берилади.
Меҳнат ҳақи тизимлари ва шакллари орасида аниқбоғликлик мавжуд бўлиб, у вақтбай иш ҳақида ҳам, ишбай иш ҳақида ҳамхўжалик ҳисобида ишлайдиган корхоналар олган даромадидан ёки сармоясидан сарфланган меҳнатига замонавий усуллар бўйича ишчиларга бунак (аванс) бериш амалга оширилади.
Бундай холларда қўлланиладиган иш ҳақининг шаклларида қонунга риоя қилиниш билан бирга керак бўлган умумий кўрсатмаларни ҳисобга олишни, ишлаб чиқарилган маҳсулотмиқдорини, моддий харажатларни, сифат кўрсаткичларини ва меҳнат меъёрини, маҳсулот етиштириш меъёрини тўғри ташкил этиш зарур.
Вақтбай иш ҳақининг шакллари ва унинг тизимлари.Меҳнат ҳақининг вақтбай шакли бажарилган иш учун ҳақтўлашнинг асосий йўли ҳисобланади. Вақтбай меҳнат ҳақи шаклининг моҳияти шундаки, унда иш ҳақи тайёрланган маҳсулотнинг миқдори ва сифатидан қатъий назар ишловчиларнинг малакасига ва ишлаган вақтига қараб тўланади.
Меҳнат ҳақининг вақтбай шакли иш жараёнларини меъёрлаш ва ҳисобга олиш қийин бўлган холларда ҳамда ишчиларни ишбай иш ҳақи шаклига ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлмаган жойларда қўлланилади.
Вақтбай меҳнат ҳақи шакли уч турга бўлинади:

  • оддий-вақтбай;

  • вақтбай-мукофот,

  • вақтбай-ишбай.

Меҳнат ҳақининг оддий вақтбай тури ишчига берилган касб даражаси ва ишлаган вақти миқдорига яраша тариф ставкаси билан белгиланади.
Вақтбай-мукофот меҳнат ҳақи тури вақтбай ишловчи ишчиларни меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашдан моддий манфаатдор килади. Мукофотлаш кўрсаткичлари муайян ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари (масалан, асбоб-ускуналарнинг бекор туришини кискартириш, хом-ашё ва моддий харажатларни тежаш ва х.к.лар) га караб турлича булиши мумкин.
Вақтбай иш ҳақининг мукофот билан бирга қўшиб олиб борилишини, илмий асосланган хизмат кўрсатишнинг жорий этилиши, топширикларни катъий меъёрлаш вақтбай иш ҳақи шакли ролини кучайтиради ва унинг кенг ёйилишга шарт-шароит яратади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларидаишбай меҳнатга ҳақтўлаш хўжаликда ишлаб чиқиладиган технологик харита асосида амалга оширилади.Илмий жихатдан асосланган технологик хариталар ҳар бир экин тури бўйича ишлаб чиқилиб, хўжаликда тасдиқлангач, шунга мувофик равишда меҳнатга тўланадиган иш ҳақи фонди белгиланади.Хўжаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва ходимлар малакаси бир-биридан фарк килса тўланадиган тариф баҳосимиқдори табақалашган холда белгиланади.Ҳўжаликдасарфланган киши/соат учун иш ҳақи белгилашда, кундалик тариф ставкаларини аниқлаб чиқилади. Бажарилиши керак бўлган иш ҳажмини киши-кунимеъёрдагибўлиб чиқган натижани иш бажарувчнинг кунлик тариф ставкаси суммасига кўпайтириш йўли билан аниқланади.Меҳнатга ҳақтўлаш - ишчи кучининг бутун меҳнат фаолияти давомида такрор ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган сарф- харажатларни пулдаги ифодасидир.
Бозор иктисодида шароитида асосий субъектлар ишчилар, иш берувчилар ва давлат бўлганлиги учун улар хар хил вазифаларни бажарадилар.Ишлаб чиқариш вазифасини ишчилар, рағбатлантириш вазифасини иш берувчи, тартибга солиш, бошкариш ва назорат вазифаларини эса давлат бажаради.Янги ишлаб чиқариш муносабатлари шароитида иш ҳақи икки кўринишда бўлади: номинал ва реал иш ҳақлари:
Номинал иш ҳақи - бу ходимнинг ишлаган хар бир соат учун сўмда оладиган маошидир.
Реал иш ҳақи - эса номинал иш ҳақининг кийматда ифодаланган кўриниши бўлиб, ана шу номинал иш ҳақини белгиловчи пул-сўм билан канча нарса сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш мумкинлигини изоҳлайди.Иктисодчилар учун «иш ҳақи», «маош», ва «даромад» тушунчалари куйидагиларни англатиш лозим:«Ишҳақи» ибораси - ишланган вақт бирлиги учун тўлов;«Маош» тушунчаси - ишланган вақт бирлиги миқдорига (7-8 соат) ишлаган иш ҳақи ставкасини кўпайтириш билан топиладиган кўрсаткич.«Даромад» - ой, квартал ва йил давомида бир иш бажарувчига , тўғри келадиган умумий маблағлар йиғиндиси.Тариф тизимининг вазифаси меҳнатнинг сифати (малакаси) ва шароитига, ишлаб чиқариш тармоғининг аҳамияти ҳамда корхоналарнинг худудий жойлашувига қараб ходимларнинг иш ҳақини тартибга солишни таъминлашдан иборат. Бу вазифа тариф тизимининг айрим таркибий қисмларини тўғри тузиш, яъни тариф-малака маълумотномасини ишлаб чиқиш, тариф жадвалини ва тариф ставкасини тузиш йули билан ҳал этилади.
Тариф - малака маълумотномаси қишлоқхўжалиги ишлаб чиқариши тармогидаги барча асосий иш турларининг, шунингдек, муайян тариф гурухи ходимларига куйиладиган асосий талаблар бўйича малака тарифи тупламидан иборат. Тарифмалака маълумотномаларини ишлаб чиқаришда ва ишлар мураккаблигини баҳолашда аналитик-тахлил усули кенг қўлланилади. Унинг мохияти шундаки, меҳнат жараёни хар кандай меҳнат турига хос айрим ишчи фаолиятларига булинади:разрядлар бўйича ишлаб чиқаришнинг муайян тармоғи учун намунавий ҳисобланган касблар ва разрядлар бўйича ишлар руйхати баён этилади.

  • Ходимларнинг хар бир тариф гурухи касб, ихтисос ва малака билан характерланади. Касб-муайян таёргарлик, маълум назарий билим ва амалий кўникма талаб қиладиган меҳнат фаолияти ва машғулотлари тури дебаталади. Масалан, сувчи, соғувчи, молбокар, тракторчи ва х.к.

Ишчининг малака кўрсаткичи унга берилган тариф разряди ҳисобланади. Энг оддий ишларни бажарувчи ишчилар биринчи разрядга киради. Разряд рақамлари малака ошишига караб ортиб боради.Ишларнинг оғир энгиллиги ва жавобгарлигига қараб балл асосида баҳоланади 5-расм.

Ишни тарифлаш кўрсаткичлари

Баллар баҳоси

1

2

3

4

5

Мураккаблик

жуда оддий

оддий

ўртача
мураккаб

мураккаб

жуда
мураккаб

Огирлик

жуда енгил

енгил

ўртача
енгиллик

Огир

жуда
огир

Жавобгарлик

жавобгарликка
тортмайди

кам
жавобгарлик

ўртача
жавобгарлик

жавобгар





-

ишлаб чиқариш шароити

соглик учун зарарсиз

сезиларли
даражада
зарарли

ўртача
зарарли

Юкори
даражада
зарарли



-



.6.4.1-расм Меҳнатни мураккаблиги, оғирилиги, жавобгарлиги ва ишлаб чиқариш шароитига қарабтарифлаш
Ишнинг мураккаблиги- технологик жара,нларнинг мазмуни, асбоб ва ускуналарни созлашнинг техникавий воситалари ва усулларининг мураккаблиги, шунингдек, муайян меҳнатни ташкил этиш шароити ва ишда зарур мустақиллик даражаси билан аниқланади.
Огирлик - ишлаб чиқаришнинг аниқ шароитида, инсон танасига тушадиган физикавий куч билан белгиланади.
Жавобгарлик - дейилганда ишлаб чиқариш жараёнида у ёки бу технологик тизимнинг бузилиши натижасида корхонага етказиладиган иктисодий зарар тушунилади.
Ишлаб чиқариш шароитига - иш бажариш жараёнида, иш бажарувчи хақига таъсир этувчи омиллар - об-хаво, газлашганлик, ёруглик, шовкин-сурон шамол, кор, ёмгир, иссиқлик, совуқлик ва бошқалар тушунилади.
Ишларнинг юкорида кўрсатилган белгилари бўйича берилган тўла тавсиялар махсус тариф-малака маълумотномаларида берилади. Бу маълумотномалар ишлаб чиқаришда дастлабки хужжат бўлиб хизмат килади.
Хозирги вақтда Узбекистонда корхоналарга тоифали (тулов гурухлари) ягона тариф тури (ЯТТ) асосида иш кўриш тавсия қилинган. Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 18- апрелдаги Фармонига биноан, хозирги вақтда Узбекистонда қўлланиладган тариф тури (минимал иш ҳақи 5440 сум), куйидагича кўринишга эга.Мавжуд тариф турида разрядлар сони, ишчилар ва хизматчилар меҳнатининг мураккаблигидаги фарқланишлар асосида карор топган бўлиб, улардан 1 - 8 разрядлар тоифалари ишчилар меҳнатини тарификациялаш учун ажратилган. Шунинг билан бирга мутахассис ва хизматчилар тариф разрядлари 9-16 меҳнатга ҳақтўлаш разрядларидан иборатдир. Ягона тариф тури бўйича «нолинчи» разряддан бошлаб иш ҳақининг ўсиб бориши билан бирга тариф коэффициенти ҳам ортиб боради. Бу меҳнаткашларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш билан бирга уларни янада яхши ва сермахсул ишлашга, ўз малакаларини мунтазам ошириб боришга ундайди. Янги тариф тизими бўйича бюджетдан маош оладиган илмий ходим, ўкитувчи, врач кабиларнинг иш ҳақи тулик кафолатланган. Хукумат Фармонга кўра хўжалик ҳисобидаги корхоналар ҳам ойлик иш ҳақининг энг кам миқдорини уз корхоналари учун асос қилиб белгилайдилар. Улар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини камайтириш ҳисобига уз ходимларнинг иш ҳақини оширадилар. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат киладиган фуқароларнинг иш ҳақи чегараланмайди. Шундай қилиб, иш ҳақини доим такомиллаштириб боришдан асосий максад халкимизнинг моддийманфаатдорлигини яхшилаш, турмуш фаровонлигини оширишдир. Хуллас, бозор шароитида ким кўп ишласа, шунча кўп даромад килади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish