Агротехнология – экинларни парваришлаш тадбирларини тизимли, тартибли ва самарали, тежамли ташкил этиш,иш жараёнларнинг кетма кет ўрнатилган тартиб бўйичабажариш амалга ошириучи фаолият туридир.
Ресурстежовчи агротехнология деб, бизнинг фикримизча,кишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда қатнашадиган барча моддий-техника ва бошқаресурслардан тежамли фойдаланишнингиннавацион табирларусулидир. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ресурстежамкор янги технологияларни жорий қилиш тушунчаси замонавий машина, кимёвий ўғитлар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари таьминотини билдирмасдан, ресурслардан самарали фойдаланиш усулларини жорий этиш тизими назарда тутилади.Қишлоқ хўжалиги тармоқларида янги технология ва усуллар кенгқўлланилмоқда. Бироқ ҳозирги кунда янги технологиялар қўлланилганлиги ҳисобигапахта ҳосилдорлигини ортиши, ресурслар тежамкорлиги ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари ўз ифодасинитўлалигича бермай келмоқда. Охирги йилларда баъзиэкинларнинг ҳосилдорлиги ортиши ўрнигакамайиши кузарилмоқда.Шунинг учун ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш натижаси, маҳсулот етиштиришда техника ва техник воситаларининг далада ишлаши билан боғлиқ харажатлар ва иш турлари қисқартирилишига, тупроқ унумдорлигининг яхшланишига, ҳосилдорликошишига, сув ресурслари тежалишини, минерал ўғитларнинг экологияга ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олинишини, унинг нархи ошиб бораётган ҳозирги даврда маҳаллий ўғитлардан кенг фойдаланишга, қўшимча сарф-харажатларни тежалиши, ҳосилни тез ва ўз вақтида йиғиштириб олиш имконини беради. Ресурстежамкор технологияларни амалиётга қўлланилишиқуйидаги кўринишлардан иборат:
1. Техник–ёнилғи ва энергия ресурслари сарфини камайтиришга мўлжалланган янги техникаларининг барча параметрларини яхшилашни кўзда тутади;
2. Технологик-янги ресурс ва энергияни тежувчи технология ва технологик жараёнларни яратиш ва жорий этиш;
3. Ташқилий -ресурсларни иқтисод қилишга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги усулларини яратиш ва жорий этиш;
4. Иқтисодий - ресурсларни ишлатиш жараёнларни таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш;
5. Ишлаб чиқариш- усул ва техналогияларни таъминловчи истиқболли моддий-техника ресурслари салоҳиятини баҳолаш - мавжуд резервлардан самаралифойдаланишни ташкил этиш, янги техника ва технологияларни яратиш ва жорий қилишни рағбатлантириш. Аграр тармоқда ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш жараёнида ҳар бир тадбирнинг йўналишини ҳисобга олиб ташкил этиш зарур бўлади24.
Қишлоқ хўжалигидабу моддий – техник ресурларни иқтисод қилиш, ресурстежаш тадбирларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларига сарфланадиган барча ресурсларни пул ва моддий кўринишдаги харажатларини минималлаштиришга йўналтирилган ҳамда ўзаро боғлиқ бўлган ташқилий – иқтисодий тадбирлар мажмуидир. Ресурстежамкор агротехнологиянингташқилий – иқтисодий меҳанизми таркиби қуйидагилардан иборат:
ресурслардан фойдаланиш, уларнинг ривожланиш истиқболларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими;
ресурстежамкорликнинг ташқилий-иқтисодий меҳанизмини ривожлантиришнинг маҳаллий ва хориждаги илғор тажрибаларни ўрганиш;
ресурстежамкор техника, технологиялар ишлаб чиқариш усулларини иқтисодий баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ва ташқилий- иқтисодий жиҳатдан асослаш;
бошқарувнинг турли даражаларидаги ресурстежамкорлик жараён-ларини режалаштириш ва прогнозлаш;
ресурстежамкорлик бўйича ички хўжалик ҳисобини ривожлантириш;
ресурстежамкорликни тартибга солувчи меъёрий асослар тизимини яхшилаш.
Ресурстежамкор агротехнологияларнинг иқтисодий самарадорлиги асосан иккита мезон асосида яъни фойда миқдорининг ошиши ва ресурсларга сарфланган харажатлар миқдори орқали ҳисобланади. Бундай ҳисоб – китоблар уч хил йўналишда, республика, ҳудуд ва корхоналар миқёсида аниқланади. Қишлоқ хўжалиги корхонларида маҳсулот таннархини камайтириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги иқтисодий фаолияти асосан техник, технологик ва ташқилий тадбирларга қаратилган.