7.2. Фаолият йўналишидан келиб чиқиб янги экин навларини ва маҳсулдор чорва молларини танлаш
Қишлоқ хўжалиги с таркибий ўзгаришлар натижасидапахта экиладиган ерларни оптималлаштирилиб бошқа бошоқли дон экинлари, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик учун ажратилган майдони кенгайди. Масалан, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Ўрта Чирчиқ, Ўзбекистон ва Бувайда туманларида пахта экин майдонлари қисқартирилди, Асака, Янгийўл ва Жомбой туманларида пахта экин майдонлари қисқартирилиб, пахтадан бўшаган 30 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерда дон экинлари, сабзавот, картошка етиштириш йўлга қўйилди. Боғ ва узумзорлар барпо этилди. 2011-2015-йилларда пахта етиштириш ҳажми 4646,0 минг тоннадан 3361,3 минг тоннага ёки 75,3 фоизни ташкил этганҳолда, сабзавот етиштириш 302,5 фоиз, картошка 767,9,полиз экинлари 200,2, узум 328,7 ва мева етиштириш ҳажми 531,6 фоизга ўсди.
2010-2014-йиллар давомида қарийб 50 минг гектар майдонда янги боғлар, жумладан, 14 минг гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар, 23 минг гектар майдонда узумзорлар яратилди. Интенсив боғлар ташкил этиш учун Польша, Сербия ва бошқа мамлакатлардан 6 миллиондан зиёд кўчат олиб келинди. Интенсиб боғлар кўплаб афзалликларга эга бўлиб, оддий мевали дарахт экилганида ҳосил бергунча 4-5-йил ўтарди. Интенсив боғдорчиликда эса иккинчи-учинчи йилда ҳосилга киради. 2011-йилда яратилган боғларнинг ҳар гектаридан ўртача 300 центнердан ҳосил олинди. Бунда, замонавий агротехнологияларни жорий этишда юқори унум билан ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш, ресурстежамкорагротехнологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни интенсив усулларда ташкил этилмоқда. Бунда ер ҳақиқий эгасини топганлиги, соҳада изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги мавжуд ҳолатлари ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан зарур кўмак берилиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги ўз самарасини бермоқда.
Қишлоқ хўжалик субъектларидан бири бўлган фермер хўжаликларини ташкил этиш, фермер хўжаликлари учун бугунги кун талабига жавоб бера оладиган замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш, улар тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер учаскаларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус камиссия ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-3077 фармойиши 2008 йил 6 октябрда қабул қилиниб, амалиётда ўз самарасини бермоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30-май “Қишлоқ хўжалгида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш” бўйича Республика комиссия йиғилишида қабул қилган қарорига асосан: боғдорчилик-узумчиликга ихтисослашган фермер хўжалигини опрималлаштиришдан олдин 2016 йил 1-апрел ҳолатига 25006 та бўлган бўлса, оптималлаштирилгандан кейин яъни 2016 йил 25- май ҳолатига 74113 та, сабзавот-ғаллачиликгаихтисослашган фермер хўжаликлари сони 6470 тадан 12341 тага, сабзавот-полизчиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 3489-6480 тага, пахта-ғаллачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 53702-53862 тага, жами фермер хўжаликлари сони 101454 тадан 160342 тага, ўртача бир фермер хўжалигининг майдони 35,8гектардан, 22,3 гектарни ташкил этди.Оптималлаштириш жараёнида 58918 та фермер хўжалиги ташкил этилиб, жамига нисбатан 56,1 фоизни, майдони эса 13,4гектарга ёки 37,6 фоизга камайди. Бундан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги корхоналарида таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш, ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлаш ҳамда экспортни ривожлантиришга қаратилган. Аграр соҳадан ташқари миллий иқтисодиётда ҳам таркибий ўзгаришлар бўлмоқда.Масалан: республика ЯИМ да қишлоқ хўжалигининг улуши 2005 йилда 26,3 фоиз бўлган бўлса, 2015 йилга келиб 16,8 фоизга камайиши натижасида бошқа ижтимоииқтисодий соҳаларнингривожланишига шароит яратилди. Қишлоқ хўжалигида бўлаётгантаркибий ўзгарилар натижасида аввало ерга бўлган мулкчилик мунособатлари шаклланиб, аҳолига ва экспорт учун маҳсулот ассартименти ва ҳажми ошди. Деҳқончилик маҳсулотининг қишлоқ хўжалигидаги улуши 2005 йилда 55,6 фоиздан 2015 йилда 59,8 фоизни ташкил этган бўлса, чорвачилик тармоғинингулуши эса 44,4 фоиздан 40,2 фоизни ташкил этди.
2016 йилда Самарқанд вилоятидаэртапишар, серҳосил, касаллик, зараркунанда ҳамда сув танқислиги ва шўрга чидамли, толаси жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган “Омад” нави 20,4минг га, «Бухоро–102» нави - 20,4,”Султон” нави -19,9,С-8284 нави 2,1, С-2886нави-7,5, «Порлоқ–1» нави 6,0 «Янги новлар» нави-9,0, «Жарқўрғон» нави 6,8, «Бошқа янги навлар»,навлар - 2,2минг гектарга пахта новлари экилмоқда. Вилоятда 4038 пахта ва ғаллачиликга иштисослашган фермер хўжаликлари бўлиб, уларнинг ўртача экин майдони 44,0гектарни ташкил этмоқда.Жорий йил якунлари бўйича гектаридан 40,0центнерданпахта етиштирган 16 та фермер хўжалиги 766,2 гектар ергадеҳқончилик қилиб,етиштирган пахта хом-ашёси3148,1 тоннани ташкил этган. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосланиб, тўйимли озуқа етказиб бериш ва сотишга ихтисослашган 13 та ҳудудий ва 170 та туман бирлашмалари ҳамда 1448та ҳудудий шахобчалар ташкил қилинди. Пировардида 1991йилда 4580,8минг бош қорамол бўлган булса, 2015йилга келиб бу кўрсаткич10607,0минг бошни ёки бараварга,қўй ва эчкилар 3828,6мингтадан17720,2минг бош ёкибараварга ошди. Ушбу соҳада эришилган муҳим ижобий натижа бўлиб, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишнинг асосий омилига айланди. Бундай ижобий натижалар замиридачорва бош сонининг асосий қисми жамланган деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини жадал ривожланиши ҳамда уларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг самарали тизими яратилганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли қарорига асосан Республика “Ўзнаслчилик” корхонаси негизида наслли буқа уруғини қадоқлайдиган линия ўрнатилиб, музлатилган наслли буқа уруғини мамлакатимизда тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги наслли буқалар уруғини қадоқлаш линияси Мараказий Осиёда ягона ҳисобланади. 2007 йилда республикамизда бир доза ҳам наслли буқа уруғи ишлаб чиқарилмаган бўлса, 2010 йилда 1 миллион 437 минг доза наслли буқа уруғини қадоқлаш амалга оширилди. (2007 йилда четдан 64210 доза наслли буқа уруғи олиб келинган бўлса, 2010 йилда атиги 26500 доза олиб келинди.) Сўнги 5 йилда республикамизга четдан жами 18 минг 191 бош зотли қорамол олиб келинган бўлиб, улардан 21 минг 496 бош насл олинди.Шу ўринда таъкидлаш лозимки, хориждан зотдор моллар олиб келишдан ташқари асосий эътибор наслчилик ишларини яхшилаш, мамлакатимиз иқлим шароитларига мос қорамол зотларини ўзимизда кўпайтиришга қаратилиши лозим. Республикамиз шароитида олинган наслли авлодлар маҳаллий шароитларга чидамли ва нисбатан маҳсулдор бўлади.
Чорвачиликдачорва моллари сонини кўпайтириш билан бир қаторда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга ҳам катта эътибор қаратилаётир. Натижада таҳлил этилаётган даврда чорвачиликнинг барча асосий маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига эришилди. Хусусан, гўшт (тирик вазнда) етиштириш -1061,2 минг тоннадан -1787,5 минг тоннага (168,4%), сут - 4554,9 минг тоннадан-7884,7 минг тоннага (173,1%), тухум-1966,7 миллион донадан-4379,1 миллион донага ( 222,6%), шунингдек, жун-161,3%га, қоракўл тери-153,9%га нисбатан камайгани ҳолда, пилла-156,8 %га, асал-3,4 ва балиқ -12,6 баробар ортган.
Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи ўринга эга бўлган деҳқон хўжаликларида (2013 йилда гўштнинг 94,6%, сутнинг 95,7%, тухумнинг 54,8 %, жуннинг 86,9%, қоракўл териларнинг 75,6% улар томонидан ишлаб чиқарилган) ҳамда фермер хўжаликларида (пилланинг 95,3% ва тухумнинг 11,4%) ва ширкат хўжаликларида (тухумнинг 33,8%, қоракўл териларнинг 19,6% ва жуннинг 6,2%) тайёрлангани барқарор ўсиш суръатларига эришилганлиги натижасидир (2-жадвал). Демак, гўшт, сут, тухум, жун, қоракўл терилари етиштиришда деҳқон хўжаликларининг юқори натижалари асосий манба бўлган бўлса, пиллачиликда фермер хўжаликларининг эришган натижалари ҳам муҳим манба ҳисобланади26.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047- сон қарори доирасида гўштни қайта ишлайдиган 39 та ва сутни қайта ишлайдиган 58 та ҳамда сутни қабул қилувчи 43 та сервис марказлари ташкил этилди.
7.3. Ресурс тежовчи технологияларни, маҳсулотларни қайта ишлашнинг илғор технологияларини фермер хўжаликлари фаолиятида қўллашни, “нау-хау” ларни сотиб олиш ва амалиётда қўллаш ҳамда замонавий ахборот технологияларидан ўз фаолиятида фойдаланиш
Маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ва материал харажатларини тежаш, меҳнат унумдорлигини ўсиши, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва соҳа самарадорлигини оширини энг муҳим манбаи ресурс тежовчи технология эканлигини амалиёт кўрсатмоқда. Фермер хўжалигида юқори самарадорликка эришиш, мўл ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш баробарида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бозор тамойилларига асосланган жамият қураётган эканмиз, деҳқончиликни замонавий экологик мувозанат негизида юритиш, дала экинлари, майдони ва турларини оптималлаштириш, илмий ҳамда амалий жиҳатдан асосланган агротехнологияларни қўллаш, ялпи ҳосилдан таёр қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали даромадни кўпайтириш кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалигида давом этаётган таркибий ўзгаришлар жараёни фермерликни, деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган, сақлаш, сотиш, иннавацион технологияларни киритадиган корхоналар ташкил қилиш масала бўлиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |