Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Қишлоқ хўжалигида асосий ва қўшимча тармоқ тушунчаси ва тармоқларни ўзаро боғлаш меҳанизми



Download 2,2 Mb.
bet93/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

8.1.Қишлоқ хўжалигида асосий ва қўшимча тармоқ тушунчаси ва тармоқларни ўзаро боғлаш меҳанизми


Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ихтисослашиш характерига кўра асосий, қўшимча ва ёрдамчи соҳалар (тармоқлар)га бўлинади. Ишлаб чиқаришнинг бу хилда ихтисослашуви ер, меҳнат ва моддий ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шу асосда кўпроқ хилма-хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имконини беради. Асосиймақсад - мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефьт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоотлар каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш.Бу мақсадга эришиш эса-мавжуд ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, илғор тажрибалар, аграр илм-фани ютуқларига таяниш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳаларига инвестициялар жалб қилиш эвазига амалга оширилади.
Асосий тармоқ – деганда фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналиши тушунилади.

  • пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида асосий тармоқ сифатида пахта ва ғалла етиштириш ҳисобланса, сабзавотчилик фермер хўжаликларида асосий тармоқ сабзавот етиштириш ҳисобланади.

“Қўшимча тармоқ” -деганда фермер хўжалигининг асосий тармоқдан бошқа йўналишларда ташкил этган ишлаб чиқариш фаолияти қўшимча тармоқ ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги” – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олишшартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан ташқари фермер хўжалиги раҳбарининг ташаббуси билан асосий фаолиятга нисбатан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этадиган ва қўшимча доромад келтирадиганфермер хўжаликлари ҳисобланади. Асосий тармоқ-корхонанинг жами товар маҳсулотида ёки ялпи маҳсулотида энг катта салмоққа эга бўлган, унинг мақсад ва вазифаларини ифодоловчи ҳамда ихтисослашиши – йўналишини белгиловчи тармоққа айтилади.Асосий тармоқбир ёки бир неча хил маҳсулотлар етиштириши, бир неча кичик тармоқларни ўз ичига олиши мумкин. Асосий тармоқ ўз маҳсулоти корхонанинг товар маҳсулотида 50 фоиздан кам бўлмаслиги билан ҳарактерланади.
Ёрдамчи тармоқ – бу, корхонанинг товар маҳсулоти бўйича асосий тармоқдан кейинги ўринда турадиган, асосий тармоқ билан технологик ҳамда ташқилий жиҳатдан боғланган, асосий тармоқнинг муттасил ривожланиб бориши учун бевосита ёрдам кўрсатадиган тармоқдир.
Масалан, пахтачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларда сут қорамолчилиги ёрдамчи тармоқ сифатида ташкил қилинади. Чунки пахта ҳосилдорлигини сурункали ошириб бориш пахта далаларига катта ҳажмда органиқ ўғит (гўнг) солишни тақазо этади. Бундай катта ҳажмдаги гўнгни фақат сигирлардан олиш мумкин.
Пахтачилик тармоғи эса чорвачиликни пахта чиқиндилари, алмашлаб экиш далаларидан олинган ем-хашак билан таъминлайди. Пахтачилик, сабзавотчилик сут қорамолчилиги тармоғи билан технологик жиҳатдан жуда мустаҳкам боғланган.Бу тармоқ –хўжаликда асосий ва ёрдамчи тармоқларга хизмат кўрсатадиган, товарлик хусусиятига эга бўлган ёки бўлмаган тармоқлардир.
Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида хизмат кўрсатувчи тармоқларни ташкил этиш иқтисодий самара бериши мумкин. Адабиётларда кўпинча хизмат кўрсатувчи тармоқларни инфратузилма тармоқлари деб ҳам ёзилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида хизмат кўрсатувчи тармоқларга –МТП, таъмир устахонаси, электр, сув ҳамда моддий таъминот хизматлари, мелиорация гуруҳлари, автомобиль саройи ва ҳоказолар киради.
Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида, бундай хизмат турлари ташкил этилиши ва уларнинг мақсадга мувофиқ шаклда бўлиши корхона учун самара бериши мумкин.
Қўшимча тармоқни қишлоқ хўжалиги корхоналарида шу корхонани табиий, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни янада тўлароқ таъминлаш мақсадида қўшимча тармоқлар ташкил этилиши мумкин.Қўшимча тармоқларга саноат, капитал қурилиш характерига эга бўлган тармоқлар кириши мумкин. Бу саноат тармоқлари қишлоқ хўжалигининг асосий ва ёрдамчи тармоқлари билан технологик жиҳатдан боғланган бўлиши ёки ташқилий ва иқтисодий талаблардан келиб чиқиши мумкин.
Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти республикадаги мавжуд қонунлар билан тақиқланмаган бўлиши лозим.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда, сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб суғоришни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш;кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришдан мақсад асосий тармоқга қўшимча бўлган молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бўлиб мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва ноқишлоқ соҳаларини ривожлантириш,бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига инвестициялар жалб қилиш эвазигаамалга оширилади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларидa ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Хусусан: қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилганда–масалан, фермер xўжалиги сабзавотчилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юритса қўшимча тармоқ сифатида сабзавотни қайта ишлаш цехлари фаолиятини йўлга қўйиши, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади;






Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish