Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet90/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

7.1.1-жадвал
Амалдаги ва ресурстежамкор технологиялар учун сарфланган харажатларни таққослаш

Харажатларнинг номи

Сарф-харажатлар, сўм/га

Амалдаги технология (назорат)

Ресурс тежамкортехнология

Ёқилғи

220128

92280

Уруғлик

367500

337500

Далани экишга тайёрлаш

185 798




шу жумладан:
тирмалаш ва мола босиш (2 марта)

54 846

-

чизеллаш (2 марта)

83 952

-

мола босиш (2 марта)

47000

-

Уруғлик буғдойни ташиш

1 950

1440

Уруғлик буғдойни прицепга ва сеялкага юклаш (қўл кучи)

2 963

2 555

Буғдой экиш

90 000

-

Дискалашвакесакнимайдалаш

-

43 806

Тупроқниюмшатиш, кесакниэзишвабуғдойэкиш

-

78558

Кўзда тутилмаган харажатлар (15%)

130251

83421

1 га учунжамихаражатлар

998 590

639 560

экилаётган экиннингэкиш муддати, даланинг текислик ҳолати, бегона ўтлардан тозаланишдаражаси, тупроқнинг зичланганлиги, унумдорлиги ва намлиги,олдинги йилда экин эқилиши, қай тарзда парвариш қилинганлик ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бажариладиган операцияларни ўзаро гуруҳлаш орқали бир трактор ва бир нечта операцияни бажара оладиган агрегат ёрдамида бажаришникомбинациялашган МТА воситасида орқалибажаради.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аграр соҳада технологик сиёсатни ишлаб чиқувчи ва уни амалга оширувчи асосий тузулма ҳисобланади. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарори ҳамда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2016 йил 5 январдаги 01-03/1-867-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти ва Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги бир қатор институтлари ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича2016-2020йилларга мўлжалланган намунавий технологик карталар” (1 ва 2 қисмлар) ишлаб чиқилди.
Ғаллачиликда қуйидаги тадбирлар киритилган, жумладан: суғориладиган ерларда очиқ майдонларда бошоқли дон экинларини етиштиришда қўлланиладиган технологик карталарда бажариладиган агротехник тадбирлар сони 53 тагача (аввалги картага нисбатан 2 тага) қисқартирилган бўлса, ғўза қатор орасига экиш усулида ўзгаришсиз (39 та) қолган;
Янги замоновий агротехнологияларни жорий этиш эвазига олинган натижалар қуйидагилардан иборат:
1. Ерни жорий текислашда мавжуд текислагичлар (ППА-3,1) билан бир қаторда лазер невилирли ер текислагич ҳам қўлланилган. 2-2,5 ц маҳсулотни кўпайтиради.
2. Жиззах вилояти, Жиззах тумани“Янгиланиш Даври” фермер хўжалиги томонидан амалда бажариб келаётган технология нисбатан таққосланди. Таҳлил натижаларига кўра, экиш даврида 9 тага, вегетация даврида 3 тага ва йиғим-терим даврида 3 тага камлиги ва жами технологик картадаги 35 та опреацияни ўрнига фермер хўжалигида 22 опреация мавжудлиги ёки 13 та га кам бажарилиши маълум бўлди.
3. Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани худудида жойлашган “Шавкат” фермер хўжалиги ўрганилиб чиқилди. Бу фермер хўжалигининг ер майдони 97 га дан иборат. Комбинациялашган, ресурстежовчи, бир ўтишда ерга ишлов бериб ғаллаэкишни амалга оширадиган агрегат билан меҳанизация хизматлари кўрсатилганлиги, бундан ташқари уруғларнинг муддатида экилганлиги (экиб, тупроқ билан кўмиб, зичлаб), уруғларнинг деярли тўлиқ униб чиққанлиги ҳисобига далалардан, ғалла ва пахтадан нисбатан юқори ҳосил олишга эришиб келмоқда. Янги технология ва техника воситаларини қўллаш ишчи кучи, ёнилғи, сув ресурсларини тежашга имконият яратди. Жумладан, фермер хўжалиги далаларидан 2013-2014 йилларда мос равишда ғалладан 46, 50 центнердан, пахтадан 30, 32 центнердан ҳосил олинган. Ғалла экишга ер тайёрлаш ва экиш жараёнларида гектарига 11 литрдан ёқилғи иқтисод қилинган. 2014 йилда ресурс тежамкор технологиялар қўлланилган далалардаанъанавий усулда деҳқончилик қилинган ерларга нисбатан ғалладан 8,6 ц/га, пахтадан эса 2,5 ц/га қўшимча ҳосилолишга эришилган.
4. Биргина Навбаҳор туманифермер хўжаликларида ерларни текислаш, чуқур юмшатиш, комбинациялашган агрегатларни ишлатиш ҳамда ресурстежамкор технологияларни қўллаш натижасида ҳар гектар пахта майдонидан ўртача 3,2 ц/га, буғдойдан эса 6,5 ц/га қўшимча ҳосил олиниши таъминланди. Натижада ишларининг амалга оширилиши ҳисобига катта миқдордаги ресурсларнинг тежаб қолинишига эришилди.
Амалдаги ва ресурстежамкор технологиялар бўйичаагротадбирларнинг бажарилиш кетма-кетлиги уни амалга оширувчи машина-трактор агрегати (МТА) воситасида бажарилади. Амалдаги технология бўйича ернинг шўри ювилиб, поллар текисланганидан сўнг кесак кўчишининг олдини олиш ва намликни сақлаш мақсадида икки марта борона-мола босилади. Бу жараён Магнум трактори билан агрегатланган тишли борона ва МВ-8 русумли мола билан амалга оширилади. Маълум муддатдан сўнг Магнум трактори билан агрегатланган ЧКУ-4А чизели воситасида ер икки марта чизелланади. Экиш олдидан ер икки марта МВ-8 моласи воситасида текислаб, зичланади. Шундан сўнг, ТТЗ-80.11 трактори билан агрегатланган СЗП-3,6 эккичи воситасида буғдой экилади.
5. Ресурстежамкор технология бўйича ерни юмшатиш, кесакларни эзиб тупроқни экишга тайёрлаш ва экиш жараёнлари битта машинада, яъни Saphir 7/300-DSмеҳаниқ галла сеялкасивоситасида амалга оширилади. Бир ўтишда ерни юмшатиш, зичлаш, буғдой экиш ва буғдой экилган қаторчалар тупроғини зичлаш каби жараёнларнинг бажарилиши ҳисобига агрегатларнинг дала бўйлаб ўтишлар сони 4 мартага камаяди, катта тезликда ишлайдиган комбинациялашган машиналарни қўллаш ҳисобига ёнилғи сарфи ўрта ҳисобда 2 мартага камаяди (амалдаги технологияда 49 л/га, ресурстежамкор технологияда 25 л/га). Ресурстежамкор технология бўйича комбинациялашган машиналарни қўллаш жалб қилинадиган агрегатлар сонини4 мартага, агрегатларнинг даладаги ўтишлар сонини эса 4 мартага қисқаришини таъминлайди.
6. Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ғўза қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб суғориш технологияси ишлаб чиқилди. Ғўзани суғоришнинг сув тежовчи ва тупроқни ҳимояловчи технологияларини татбиқ этиш мақсадида 7884,5 га пахта майдонида жорий этилган.Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ғўза қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб суғорилганда гектарига 2860 м3 сув сарфланган бўлса, оддий эгат орқали суғорилганда бу кўрсаткич 4325 м3 ни ташкил этиб, ушбу янги технологияни қўллаш натижасида гектарига ўртача 1465 м3 ёки 33,8% сув тежалишига эришилган.Мазкур суғориш технологияси жорий этилиши натижасида ғўза қатор орасига ишлов беришсони 3,2 марта, бегона ўтларга қарши чопиқ ишлари 2,5 марта қисқариб, ёқилғи мойлаш материллари 25-30 фоизга иқтисод қилинган. Шунингдек, қатор ораси қора полиэтилен плёнка билан мулчанганда тупроқни ўсимлик илдиз тизими тарқалган қатламида тупроқни агрофизикавий ва сув-физик хоссалари яхшиланган, озиқа, ҳаво ва намлик режими мақбуллашган, фойдали микроорганизмлар фаолияти жадаллашган. Қатор ораси қора полиэтилен плёнка билан мулчалаб суғорилганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил эленментларни тўплаши яхшиланган, пировардида пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 39,4 центнерни ташкил этган, оддий эгат орқали суғорилганга нисбатан гектарига 5-6 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган. Кўсакларни очилиши 5-6 кунга тезлашган, биринчи терим салмоғи 8-10 фоизга ошган, иқтисодий самара гектарига ўртача 220-240 минг сўмни ташкил этган. Қора полиэтилен плёнка тўшаб суғориш технологиясини жорий этиш ердан фойдаланиш коэффицентини3-4 фоизга, сув сарфини 10-15 фоизга иқтисод қилиш, ариқлар узунлиги бўйича бир текис намлаш даражасинии ва сувчининг иш унумдорлигини1,5-2 мартага оширишга, ўқ ариқ олиш ва текишлаш учун ёнилғи сарфини гектарига 20-30 кг га тежаш имконини беради.
7. Ҳозирги вақтда хўжаликларда мавжуд бўлган узун базали текислагичлар билан далаларни яхши текисланишига эришиб бўлмайди. Шунинг учун далаларни лазер қурилмалари ёрдамида текислаш ўта долзарб бўлиб, у текислаш сифатини ҳамда текислагич техникаларининг эксплуатацион ва технологик кўрсаткичларини оширади.Ер текислашнинг афзалликлари сифатида қўйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • сув сарфи 1,2-1,3 баробарга камаяди;

  • жўяклаб суғоришда иш унумдорлиги 3-4 мартага ошади, суғориш вақти тежалади, сувчи секундига 70-80 литр оқаётган сувни бемалол бошқара олади;

  • сув экин майдони бўйлаб бир хилда тарқалиб, экин бир текис сув ичади ва тупроғи бир вақтда етилади;

  • шўр ювишда экин майдонидан кераксиз тузларни ювиб чиқариш самарадорлиги ошади- кўчатлар бир вақтда униб чиқади, бир хилда ривожланиши ва тезроқ ўсиши таъминланади;

  • қатор ораларига сифатли ишлов берилишини таъминлайди;

  • барча агротехник тадбирларни сифатли ва тез бажариш имкониятини беради;

  • экинлар ҳосилдорлиги15-25 фоизга ошади;

  • меҳнат унумдорлиги ошади, маҳсулот таннархи пасаяди;

  • меҳанизаторнинг иш шароити яхшиланади;

  • сифон ёрдамида замонавий суғориш усулларини тадбиқ этиш, суғоришни меҳанизациялаш ва автоматлаштиришни жорий қилиш мумкин бўлади;

  • суғориш самарадорлиги ошади. Ҳар 100-200 метрда олинадиган вақтинчалик ўқариқлар(дала майдонининг 10-15 фоизини эгаллайди)га эҳтиёж қолмайди;

  • жўякдаги тупроқни сув ювиб кетиши барҳам топиб, тупроқ эрозияси камаяди, экин илдизи атрофидаги ўғитлар ювилиб кетмаслиги таъминланади. Лазерли ер текислагич суғориладиган деҳқончилик минтақаларида далаларни жорий текислаш учун мўлжалланган. Ер текислагич шудгорланган ёки олдиндан юмшатилган, намлиги 10 дан 18 фоизгача, қаттиқлиги 1 МПа гача бўлган далаларни ёппасига ± 2 см гача аниқликда текисланишини таъминлаши лозим. Лазер назоратли гидравлик бошқарувли ер текислагичдан фойдаланиш фермерлар учун қулай, замон талабига мос агротехнологияларни қўллашда иш жараёнлари назоратини автоматлаштириш имконини беради.

8.“Кейс-1200” русумли саккиз қаторли сеялкаларни кенг жорий этиш. 8 қаторли сеялкадан фойдаланиш 4 қаторли сеялкаларга нисбатан қамров кенгли 1.5 ва 2 маротабагача ҳамда иш унумдорлигини 40-70% гачаошириш мумкин шу билан биргаликдаёнилғи сарфини 25 фоизгача тежаш имкониятини беради. 3 ғилдиракли тракторларга агрегатланган 4 қаторли сеялкарага нисбатан 8 қаторли сеялкалар 4 ғилдиракли тракторлар билан агрегатланиши ҳисобига дала майдонига машина трактор агрегатларининг кириб чиқиш сони камаяди натижада бир гектар даладаги ғилдираклар изларининг юзасини 1,87 мартага қисқаради, натижада тупроққа зарарли таъсир қилувчи юзалар камаяди ва ортиқча майдон зичланишини олдини олади. 8 қаторли сеялка бу кенг қамровли, яъни бир ўтишда 8 та қаторга уруғ экувчи қишлоқ хўжалик машинаси ҳисобланади.
9. Республикамизда чигит экишни хорижнинг кенг қамровли бўлган “Моносем” (Франция), “Кейс-1200” “Кейс-Нью-Холланд” (АҚШ) ва “Сонмезлер” (Туркия) русумли сеялкалари ёрдамида экишмоқда. 8 қаторли сеялкаладан фойдаланиш натижасида экиш мавсумини ўз вақтида пухта ўтказилишини таъминлаш имкониятига эга бўлишимиз мумкин.
10. Сўнгги йилларда кўпгина хўжаликлар ва фермерлар сараланган, туксизлантирилган, баъзи ҳолларда қобиқланган чигитларни аниқ миқдорда гектарига 30 кг дан чигит экишни тобора кенгроқ қўллашмоқда (амалда меҳаниқ сеялка билан гектарига 60 кг дан чигит экилади).“Кейс-1200” русумли сеялка 8 қаторли бўлиб, сочилувчан қишлоқ хўжалик экинларини, яъни туксизланган чигит, макка, оқжўхори, дуккакли ва бошқа экинлар уруғларини катта тезликда яъни , кенг қамровда аниқ миқдорларда юқори иш унуми билан экишга мосланган. Бу сеялкалар чигитни доналаб, ҳар бир метрга 15-17 тадан ташлаб, 90 фоизгача аниқлик билан экиш имкониятига эга

  1. Икки ярусли шудгорлаш технолгияси.

Пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда ерларни икки ярусли плуглар билан шудгорлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки икки ярусли плуглар қамраш кенглиги бир хил бўлган юқори ва пастки ярус корпуслари билан жиҳозланганлиги туфайли тупроқнинг ҳайдов қатламини икки ярусга ажратиб ва улар ўринларини алмаштириб ағдаради. Юқориги унумдор, озуқа моддаларга бой ярус пастга, пастки унумсиз ярус тепага ағдарилади. Икки ярусли плуглар билан шудгор қилинган далаларда оддий плуглар билан шудгор қилинган далаларга нисбатан бегона ўтларнинг униб чиқиши 2-3 марта камаяди ва пахта ҳосилдорлиги гектарига 3-4 центнерга ортади.
12.Пахтани қўшқаторлаб экиш технологияси.
Таъкидлаш керакки, ғўзани қўшқаторлаб экиш балл-бонитети 30–40 ва 50 балли, текис, меҳаниқ таркиби енгил (қумли, қумоқ, тош-шағалли) ва ўрта тупроқларда, кўп йиллик ва бир йиллик бегона ўтлар кам учрайдиган далаларга жойлаштирилиши лозим. Бунда кўчат қалинлиги бир қаторлаб экишга нисбатан ўртача унумдор тупроқларда 20–30, унумдорлиги паст тупроқларда 35–40 фоиз кўпроқ қолдирилади. Бу усулда экилган майдонларда пахта ҳосили 10–13 кун эрта етилади, ҳосилдорлик 6–8 ц/га юқори бўлади25.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish