Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet89/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

1. Технологик тадбирларга – ишлаб чиқариш харажатларини тежаш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроққа ишлов бериш харажатларини қисқартирувчи турли энергия ва ресурстежовчи технологиялар; Мисол учун бир ҳаракат жараёнида тупроққа ишлов бериш ва уни ўғитлашнинг бир неча турларини бажариш жараёнлариникиритиш мумкин;
2. Техник тадбирларга – қишлоқ хўжалиги машиналари, трактор ва агрегатларнинг иш унумдорлиги (тезлиги, ишлов бериш ўлчами)ни ошириш;

  • қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнларида фойдалани-ладиган тракторларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда алтернатив ёқилғи турларидан фойдаланиш;

  • фойдаланиш муддатлари ва меъёрлари юқори бўлган техникаларни эҳтиёт қисмлар ва ёқилғини тежаш мақсадида бошқаларига алмаштириш кабилар.

3. Ташқилий тадбирларга – экин майдонлари таркибини такомиллаш-тириш, кам харажатли ва юқори фойда олиш имкониятини берувчи қишлоқ хўжалик экинларини кўпайтириш: таркибий ўзгаришлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар билан ташқилий – хуқуқий муносабатларни ривожлантириш, турдош корхона ва хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда турли корпорацияларга бирлашиш кабилар киради.
Бугунги кунда республиканинг аграр тармоғида туб таркибий ўзгаришлар билан бир қаторда иқтисодий ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бу ўзгаришларда хорижий давлатларниг илғор тажрибалариниамалиётга жорий этиш ишлари амалга ошрилиши натижасида ҳар бир жараёндан самарали фойдаланиш мақсадида турли кўринишдаги технологияларни жорий этиш ишлари амалада қўлланилмоқда. Бу жорий этилаётган технологияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун қўлланиладиган услубиятини ишлаб чиқиш ёки амалдагиларидан фойдаланиб таҳлил қилиш мумкин.
Бажариладиган агротех-нологик операцияларнинг тавсия этилаётган услубдаги самарасини аниқлаш мақсадида, экин майдонларида ер тайёрлаш ва экиш операцияларини жамлаш орқали икки вариантдаги технологиялар ўрганилди.
Биринчи вариант - амалдаги технология. Бу технологияда ер тайёрлаш ва экиш ишлари амалдаги технологик хариталар асосида олиб борилади. Ҳар бир агротехнологик операция бир трактор ва ягона операцияга мўлжалланган бир агрегат тартибида шакллантирилганмашина-трактор агрегати (МТА) воситасида бажарилади.
Иккинчи вариант-ресурстежовчи технология. Бу технологиядаер тайёрлаш ва экиш ишлари янги истиқболли технологик харитага мувофиқ бўлиб,

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish