Фермер хўжаликларини бошқаришнинг асосий мақсади- энг юқори фойда олишдир. Бошқарувнинг амалий томонлари аниқ вазифаларни ҳал этишга, жумладан иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, кишиларнинг маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Фермер хўжаликларини бошқариш раҳбар ва менежер томонидан олиб борилади. Шуни айтиш керакки фермер хўжалиги бошқарувини ҳозирги кунда иш юритувчи олиб бормоқда. Биз келажакда иш бошқарувчи номини мененжер деб номлаш керак деб ўйлаймиз. Хўжалик фаолиятини бошқаришда иш турларининг сони жуда кўп турлича бўлиб раҳбар билан ишчилар ўртасида олиб брадиган ишлари бир-биридан фарқ қилади. Раҳбар – менежерларнинг ловозимларидан қатъий назар, уларнинг иш фаолиятлари бир-бирига ўхшаш бошқарув билан шуғулланади. Ишчиларнинг бажарадиган ишлари, асосан, технологик картал ва бизнес режада кўрсатилган талаблар ёрдамида олиб борилади. Лекин раҳбар – менежерларнинг кун давомида бажарадиган ишлари ҳар хил ва тез-тез ўзгариб туради. Бошқарув ишларининг ўзгариб туришига асосий сабаб хўжаликда содир бўлаётган ҳолатлардир. Бундай ҳолатларда бошқарув ишларининг олиб борилиши, бажариш услублари ва қоидалари ҳамма раҳбар-менежерлар учун асосан бир хилдир. Раҳбар –қандай ловозимда бўлишидан қатъий назар раҳбарнинг вазифаси шахслараро, информацион ва қарор қабул қилишга қаратилган. Раҳбарнинг шахслараро роли раҳбарнинг вазифаси ва функциясида белгиланган. Раҳбар информацион ролни бажариш учун ишлаб чиқариш ва ташқи муҳитлардан маълумотлар олиб, унинг таҳлили асосида қарор қабул қилиш ролини ижро этади ва амалда қўллайди.
Бугунги кунда фермер хўжаликларида бошқаришда меҳнат ресурсларини бошқариш жуда муҳимдир. Бизнес ёки кунлик топшириқларни бажаришни бошқариш ишлаб чиқариш масалаларининг марказида деҳқонлар, менежерлар, мутахассислар ва раҳбарлар туради. Бошқаришдаги вазифаларнинг ўз вақтида самарали бажарилиши шу раҳбарнинг ишга бўлган муносабатини белгилайди. Фермер хўжалигини бошқариш деганда - хўжалик фаолиятини олдиндан кўра билиш, ишни ташкил этиш, қўл остидаги ишловчиларга рухсат этиш, улар билан келишиб ишлаш, улар фаолиятини нозорат қилиш оркали ишни ташкил этиш тушунилади. Бошқарувчи асосан уч манбага меҳнат, молия, вақтни тежашга эга бўлиши керак. Лекин уларнинг барчаси чекланган бўлиб ундан самарали фойдаланиш учун фермер ўз ходимларни тушуниши, билиши, тўғри йўлга бошлаши, сезгирлиги, адолатли иш юритиш қобилиятига эга бўлиши керак. Фермер хўжалигини бошқаришнинг асосий функцияларига режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, тартибга солиш киради. Хўжаликни бошқариш тизими ходимларни, кадрларни танлаш эмас, балки корхона бошқарув стратегиясини белгилаб олиш, бошқарувни содда, мосланувчан, самарали ва рақобатдошликни таъминлайдиган бошқарув тизими бўлиши лозим23.
Do'stlaringiz bilan baham: |