Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet79/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

181-модда. Интизомий жазолар. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи куйидаги интизомий жазо чораларини кўллашга ҳақли: 1) хайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш холлари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб колиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган холда иш берувчи томонидан амалга оширилади; (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонуни тахриридаги банд); 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи кисмининг 3 ва 4-бандлари). Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини кўлланиш таъқиқланади.
Меҳнат Низоми. Болалар меҳнат низомида мактаб ёшидаги бола дарс вақтида меҳнатга жалб этилмаслиги, меҳнатга ёлланиш ёши 16га тўлган бўлиши талаб этилади.
Болалар 12 ёки 13 ёшдан ота-она розилиги билан ёки улар билан биргаликда бирор фермада иш билан банд бўлиши мумкин.
Ёш чекловлари ҳам хавфли деб таснифланган маълум бир вазиятлар учун амал қилади. Булар:
машиналар фаолияти, баъзи қишлоқ хўжалигидакимёвий моддалар билан ишлаш, уларнисақлаш тузилмалари, чорвачилик билан ишлаганда.
Касбий Хавфсизлик ва Соғлиқни сақлаш қонуни.Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш орқали ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун жорий этилган қонун. Атроф-муҳитниҳимоя қилиш агентлиги (ЕПК) фермер хўжаликларини тартибга солади. Барча қишлоқ хўжалиги ходимлари умумий ва чекланган фойдаланиш заруратига амал қилиши жоиз.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сони охирги 50 йил ичида кескин тушиб кетган бўлсада, уларнинг унумдорлиги ва маҳорат даражаси ортиб бормоқда. фермер кадрлар эҳтиёжларини режалаштириш зарур меҳнат миқдори, сифати ва мавсумий баҳолашни ўз ичига олади. Фермер хўжаликларининг раҳбарлари доимий равишда малака оширишлари керак.
Ёлланма ходимларни самарали бошқаришга жалб қилишсуҳбат ва танлаш жараёни билан бошланади. Меҳнат шартномаси иш ҳақи, нафақалар, ва бонуслар, шу жумладан, иш қоидалари ва товон пуллари билан белгиланади деб расмийлаштирилиши лозим. Бонуслар жорий этиш эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши лозим. Маданий фарқлар раҳбар ва ходимлари ўртасида мавжуд бўлса, махсус алоқа сақлаш самарали натижа бериши мукин20.
Интизомий жазолар ишга кабул қилиш хукуки берилган шахслар (органлар) томонидан кўлланилади (82-модда). Интизомий жазо кўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир килган ножўя хатти-харакати учун жазо кўллашга тўсик бўла олмайди. Интизомий жазони кўлланишда содир этилган ножўя хатти-харакатнинг кай даражада огир эканлиги, шу хатти-харакат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулк-атвори ҳисобга олинади. Хар бир ножўя хатти-харакат учун факат битта интизомий жазо кўлланиши мумкин. Интизомий жазо бевосита ножўя ҳатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-харакат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоги билан бир ой ичида кўлланилади. Ножўя хатти-харакат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, - содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан кейин жазони кўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди. Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйрук (фармойиш) ёки карор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish