МР=(МЁ+НЎ) –(ББ+Н)
Меҳнат ресурслари банд бўлган ва банд бўлмаган аҳолидан иборат бўлади. Меҳнатга лаёқатли ёшда ва меҳнат қилиш ёшида бўлмасдан ишлайдиган аҳоли банд меҳнат ресурслари бўлиб ҳисобланади. Банд аҳоли деганда 16 ва ундан катта ёшдаги иш билан банд аҳолини, шунингдек иш билан банд бўлган 16 ёшга етмаган ўсмирлар назарда тутилади. Банд бўлмаган меҳнат ресурсларига ишсизлар киради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлиги меҳнат ресурсларининг миқдорига, таркибига, малакасига ва улардан фойдаланишсамарадорлигига боғлиқ.Фермер хўжалигининг меҳнат ресурсларидан ташқари баъзи ҳолларда қишлоқ хўжалигида (мавсумий ишларда) меҳнат шартномаси асосида четдан жалб қилинганлар меҳнатидан ҳам фойдаланилади, шу жумладан ёлланма ишчилар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларинингшаклланиши ва улардан фойдаланишнингўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, булар қуйидагилар:Ходимлар меҳнатининг биологик ишлаб чиқариш воситалар, тирикорганизмлар-тупроқ, ўсимлик, ҳайвонларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш учун йўналтирилганлиги. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида тирик организмларининг ривожланиши, ўзгаришига, уларнинг табиатини ноорганиқ элементдан органиқ моддаларга синтезлашувига боғлиқдир; Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги табиий,хусусан, ернинг умумдорлиги ва об-ҳаво иқлим шароитларига боғлиқлиги.Ходимларнинг бир нечатурдаги меҳнат вазифаларини бажариши. Иш турининг кўплигивабажариш муддатининг мавсумийлиги. Қишлоқ хўжалиги ходими алоҳида технологик операцияларни бажаришга ихтисослашган тор малакали бўлмаслиги,маълум турдаги пировард маҳсулот етиштиришга кенг ихтисослашган бўлиши керак; Ишлаб чиқариш жараёнида ер,чорва моллар ва бошқа ресурсларнинг мустақил эмаслиги. Пировард маҳсулот натижасига иқтисодий жавобгарликни таъминлаш учун ходимларга умумий ерларни эмас, балки аниқ далаларни, бутун ҳайвонларни эмас, балки аниқ моллар бош сонини беркитиб қўйиш лозимдир; Меҳнат жараёнларининг ўз-ўзини бошқариши. Биологик ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида, айниқса ўсимликчиликда биологик жараёнда шароитлар тез-тез ўзгариб туради, шунинг учун бу ерда четдан туриб бошқариш имконияти анча чегараланган; Ходимлар даромадининг ўсимликчиликда вачорвачиликдапировард иқтисодий натижаларга боғлиқлиги. Бу боғлиқлик меҳнат операцияларини бажариш пайтида ходимдан технологик талабларга риоя қилишда ўзини қаттиқ назорат қилиши шарт бўлиб ҳисобланади.
Самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши унинг меҳнат ресурслари билан меъёр бўйича таъминлашишига боғлиқ.Ишлаб чиқоришнингиш кучи билан етарлича таъминланмаслиги ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилинмаслигига, пировард натижада маҳсулотни етарлича олинмаслигига олиб келади. Меҳнат ресурслари билан меъёрдан юқори даражада таъминланганлик эса иш кучидан самарасиз фойдаланишга ва меҳнат унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |