Назорат ва мунозора учун саволлар
1.Кўп тармоқли фермер хўжаликларини юритишда илғор фермерларнинг иш тажрибаси моҳияти нимадан иборат?
2.Қайсичет эл фермерларининг иш тажрибасини биласиз?
3. Замонавий технологияларга қандай технологиялар киради?
4. Кўп тармоқли фермер хўжаликлариба асосланган ишлаб чиқаришқандай шакллантирилади?
5. Президенти томонидан қандай соврин эълон қилинган?
6. “Ташаббус” кўрик танловига кимлан ва қайси дастур бўйича қатнашади. моҳияти?
7.“Йилнинг энг яхши фермери” бўйича кимлан қандай дастури билан иштирок этади?
VI Боб. Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўрни
Таянч иборалар: меҳнат бозори,бандлик, ишчи кучи, ишсизлик, асосий элементлар, мулкчилик шакллари,ўсиш суръатлари, инсон ресурслари,меҳнат, қишлоқ аҳолиси, динамика, ходимлар, кодекс, пенция, рационал тақсимлаш, шартнома, меҳнат дафтарчаси, тунги вақт, иш куни, байрам кунлари, ҳақ тўлаш, таъриф ставкаси, реал иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги, ишчи кучини ёллаш.
6.1.Меҳнат бозори ва бандлик тушунчаси
Меҳнат бозори – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва ижтимоий меҳнат соҳасининг очиқ, мураккаб, кўп аспектли ва ўсувчи тизимчаси бўлиб, ишчи кучига талаб ва таклифнинг ҳажми, таркиби ва нисбатини шакллантирувчидир. Мазкур бозор ишчи кучи талаби ва аҳолининг таклифини тартибга солишда бевосита иштирок этади ва оқилона бандлигини шаклланиши ҳамда ишсизликни камайтиришга кўмаклашади.
Меҳнат бозори таркибий қисмининг асосий элементларига қуйидагалар киради: ишчи кучига талаб ва унинг таклифи, қиймати, баҳоси ва ёллашдаги рақобат.
6.1.1-расм. Меҳнат бозори таркибий қисмининг асосий элементлари
Талаб агросаноат мажмуаси, ишлаб чиқариш ижтимоий инфратузилмаси ва иқтисодиёт бошқа соҳаларининг меҳнат бозорига буюртма берган, иш ҳақи фонди, шахсий ёрдамчи хўжаликлардан даромадлар ва бошқа ҳаётий воситалар билан таъминланган эҳтиёжнинг ҳажми ва таркибини акс эттиради.
“Меҳнат бозори”нинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва унинг таркибий қисмларини тадқиқоти мазкур бозорни ўтиш даврида бажарадиган асосий вазифаларини аниқлаб беради: ишчи қучига талаб ва таклифнинг ҳажми, таркиби ва нисбатини шакллантириш; бозор услубида хўжалик юритишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий меҳанизмлари ёрдамида ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солиш; меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлашга бевосита таъсир кўрсатиш; иш топишга ва уларнинг малакаси ва рақобат қобилиятини оширишга кўмаклашиш; ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва меҳнат тақсимотини ўзгартириш.
“Меҳнат бозори” саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа меҳнатни қўлловчи соҳаларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан озод бўлганходимларни рақобат асосида жалб қилишни рағбатлантиради ҳамдашунинг билан муомала соҳасида ишчи кучи захирасини шакллантириб,банд бўлмасдан қолишига имкон беради18.
Ўзбекистонда замонавий илмий-техника ютуқлари ва технологияларни ўзлаштирувчи чуқур билим ва малакага эга, юқори сифатли хизмат кўрсатиш даражасидаги мутахассисларнинг етишиб келаётганлиги аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида бандлар сони ва салоҳияти ортишида бош омиллардандир.
Эркин иқтисодиёт шароитида бозорлар тизимининг тараққий этиш ва у билан чамбарчас хизмат кўрсатиш соҳаларининг авж олганлиги, табиийки бу соҳаларда бандликни оширади. Аҳолини бандлигини таъминлаш аввало фуқоранинг турмуш шароитини яхшиланишига ва ишсизлик даражасини камайишига олиб келади. Республикада аҳоли бандлиги кўрсаткичлари қуйидаги 6.1.1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |