ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сонли “Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридабошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлик материаллари тайёрлаш, агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш ҳамда фермер хўжаликларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириш кўрсатилган. Шу билан бирга, республикада етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилини кескин кўпайтиришда тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар ва ўз ечимини кутаётган жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан: бошоқли дон экинлари экиш учун ерларнинг сифатсиз тайёрланиши, уруғликнинг белгиланган муддатдан кеч экилиши, агротехника тадбирларининг қўпол равишда бузилиши, талаб қилинган моддий-техника ресурслари ва маблағларнинг зарур миқдорда ҳамда ўз вақтида етказиб берилмаслиги оқибатида кутилган ҳосил олинмаяпти; жойлардаги масъуллар ва фермерлар томонидан бошоқли дон ҳосили етиштиришда контрактация шартномаси мажбуриятларини бажариш биринчи даражали масала сифатида қаралиб, ҳосилдорликни ошириш ва қўшимча даромад олиш чоралари кўрилмаяпти;республикада етиштирилаётган бошоқли дон ҳосилининг умумий ҳажми ва фермер хўжаликлари ихтиёрида қолаётган қисмини аниқ ҳисоб-китоб қилиш механизми ишлаб чиқилмаганлиги оқибатида олинган ялпи ҳосил бўйича ҳисоботлар тўғри юритилмаяпти; суғориладиган унумдор ер майдонларининг ҳар гектаридан 40 центнердан юқори ҳосил олган фермер хўжаликларини рағбатлантириш, аксинча ундан паст ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларига нисбатан кескин чоралар кўриш тартиби ишлаб чиқилмагани сабабли суғориладиган майдонлардан самарали фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда. Олдимиздаги асосий мақсад фермер хўжалигини ва унда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг моддий манфаатдорлигини оширишдан иборат.Бундан ташқарибошоқли дон экинларини парвариш қилиш бўйича белгиланган агротехника тадбирларини ўз муддатида ўтказиш ҳисобига кафолатланган ҳосил олинишини таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришишда фермер хўжаликлари масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиб2019 йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми майдонларга экилган бошоқли дон экинлари ялпи ҳосилининг прогноз ҳажмларибўйича таклифлар берилган. Энди, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан 40 центнердан кам ҳосил олиш «ерга нисбатан хиёнат» деб баҳоланиб, ер ижара шартномаси бекор қилинишигача чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган. 2019 йилдан бошлаб суғориладиган ерларда бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ягона ер солиғини ҳисоблашда солиқ ставкаларига ҳосилдорлик ҳар гектаридан 30 центнер ва ундан паст бўлганда 2 баробар, 31 центнердан 40 центнергача бўлганда 1,5 баробарга кўпайтирувчи коэффициентлар қўлланилади. 2019 йил ҳосили учун етиштириладиган 3-класс юмшоқ буғдойнинг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархини (кейинги ўринларда харид нархи деб аталади) 1 200 000 сўм миқдорида белгиланди. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларда етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлигига қараб, давлат хариди учун етказиб берилган донни сотиб олишхарид нархига нисбатан рағбатлантириувчи25 фоиз миқдоридаустама ёки унинг акси бўлса ундачегирма қўлланилади. Бунда, бошоқли дон ҳосилдорлиги ҳар гектаридан: 41 центнердан 50 центнергача бўлганда — 10 фоиз; 51 центнердан 60 центнергача бўлганда - 20 фоиз; 61 центнер ва ундан юқори бўлганда - 25 фоиз харид нархига устама; аксинча: 30 центнер ва ундан кам бўлганда жарима - 25 фоиз жарима қўлланилади. Яъни 31 центнердан 40 центнергача бўлганда - 15 фоиз харид нархига чегирма билан давлат хариди учун қабул қилинган доннинг умумий ҳажми ҳисоб-китоб қилинади. Агарда фермер хўжалиги таёрлов ташкилоти олдидаги мажбурияти гектаридан 40 центнер дон олиш керак бўлса ҳақиқатда 61 центнердан ҳосил топширса бошоқли доннинг харид нархи (1200 000 Х 25: 100=300 000 сўм ёки 1200 000+300 000=1500 000 сўм) 1500 000 сўмни ташкил этади. Фермер хўжалиги ортиғи билан бошоқли дон топширгани учун рағбатлантириш мақсадида300 000 сўм ҳар бир центнерига қўшимчапул тўланади. Агарда фермер хўжалиги таёрлов корхонали билан тузилган шартномасида ҳар бир гектардан40 центнертопшириш ўрнига 15 центнер бошоқли донтопширса унинг харид нархи (12000 000х25:100 = 300 000 сўм ёки 1200 000-300 000=900 000 сўм) 900 000 сўмни ташкил этади. Фермер хўжалиги ҳар бир центнер бошоқли дондан 300 000 минг жарима сўммасини тўлайди.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига бошоқли дон ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратиладиган имтиёзли кредит давлат хариди учун етказиб бериладиган бошоқли дон қийматининг 100 фоизигача (тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда) йиллик 5 фоиз миқдорда (шундан, банк маржаси — 1,5 фоиз) берилади. Фавқулодда хусусиятга эга ҳодисалар (қурғоқчилик, табиат ҳодисалари ва бошқа форс-мажор ҳолатлари) оқибатида бошоқли дон экинларидан кутилган ҳосил олинмаган тақдирда ҳамда ушбу ҳолатлар Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланганда, давлат хариди учун етказиб берилган дон харид нархида ҳисоб-китоб қилинади. Қарорда суғориладиган ва лалми майдонларга экилган бошоқли дон экинларининг майдони, ҳосилдорлиги ва ялпи олинадиган ҳосили қуйидаги 15.4.1-жадвалда берилган.