15.4.1-жадвал.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йил ҳосили учун суғориладиган ва лалми майдонларга экилган бошоқли дон экинлари ялпи ҳосилининг прогноз кўрсаткичлари.
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Экилган майдон, гектар
|
Ҳосил-дорлик, ц/га
|
Ялпи ҳосил, тонна
|
Шундан:
|
сувли майдонларда
|
лалми майдонларда
|
экилган майдон,
гектар
|
ҳосил-дорлик,
ц/га
|
ялпи ҳосил, тонна
|
экилган майдон,
гектар
|
ҳосил-дорлик, ц/га
|
ялпи ҳосил, тонна
|
1.
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
53000
|
41,7
|
221116
|
53000
|
41,7
|
221116
|
|
|
|
2.
|
Андижон
|
77000
|
59,9
|
461200
|
77000
|
59,9
|
461200
|
|
|
|
3.
|
Бухоро
|
61600
|
56,1
|
345500
|
61600
|
56,1
|
345500
|
|
|
|
4.
|
Жиззах
|
170600
|
33,8
|
576652
|
102500
|
49,1
|
503752
|
68100
|
10,7
|
72900
|
5.
|
Қашқадарё
|
204800
|
39,0
|
798819
|
141800
|
51,7
|
732619
|
63000
|
10,5
|
66200
|
6.
|
Навоий
|
43400
|
51,2
|
222288
|
40600
|
54,1
|
219488
|
2800
|
10,0
|
2800
|
7.
|
Наманган
|
75000
|
55,1
|
412976
|
75000
|
55,1
|
412976
|
|
|
|
8.
|
Самарқанд
|
152930
|
40,8
|
624250
|
103930
|
54,8
|
569350
|
49000
|
11,2
|
54900
|
9.
|
Сурхондарё
|
93000
|
50,5
|
470000
|
93000
|
50,5
|
470000
|
|
|
|
10.
|
Сирдарё
|
85000
|
51,1
|
434370
|
85000
|
51,1
|
434370
|
|
|
|
11.
|
Тошкент
|
126980
|
52,3
|
664620
|
117300
|
55,7
|
653320
|
9680
|
11,7
|
11300
|
12.
|
Фарғона
|
107700
|
57,7
|
621674
|
107700
|
57,7
|
621674
|
|
|
|
13.
|
Хоразм
|
33200
|
44,2
|
146901
|
33200
|
44,2
|
146901
|
|
|
|
Жами:
|
1284210
|
46,7
|
6000364
|
1091630
|
53,1
|
5792264
|
192580
|
10,8
|
208100
|
Кейинги пайтларда фермер хўжаликлари билантўқимачилик саноати корхоналари ўртасида иқтисодий муносабатлар шакллантирилди, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий кластер шакли жорий этилиб, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобига юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалиёти жойлардайўлга қўйилди. Фермер хўжалиги билан таёрлов ташкилотлари ўртасидаги иқтисодий мунособатлар яхши йўлга қўйилиши мунособати билан маҳсулот ҳажми ва сифати ортиб бормоқда. Шу билан бирга, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга қарамай, пахта ҳосили етиштиришда ер, сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий агротехнологияларни қўллаш орқали ҳосилдорликни оширишга етарли эътибор бермай келаётган фермер хўжалик ҳам мавжуддир. Бунга турли сабабларни ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликларини жойлаштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, тезпишар ва серҳосил селекцион ғўза навларини экиш, нарх-наволарини қайта кўриб чиқиш, пахтага комплекс тадбирларни амалга ошириш ишларини етарлича амалга оширмаслигидир. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай маҳсулотни етиштиришда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ҳукумат тамонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2018 йил 22-декабрда “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида” ги қарорида ҳампахта ҳосили учун ғўзанинг районлашган ва истиқболли навларини жойлаштириш,белгиланган харид нархларига нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари, пахта ҳосили учун суғурта уруғлик фондини ҳисобга олган ҳолда уруғлик пахта хом ашёсини тозалаш ва уруғлик чигитни тайёрлаш;пахта ҳосилини етиштириш учун талаб этиладиган моддий ресурслар белгилаб берилган. Масалан: пахтачилик фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида 2019 йил ҳосилидан етиштириладиган ўрта толали ғўзанинг 2-саноат нави 1-класс пахта хом ашёсининг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархини 4 000 000 сўм миқдорида белгиланди.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2019 йил пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратиладиган кредит ресурсларидан шакилланади.Бундан ташқарикластр тизимида фаолият юритаётганфермер хўжалик раҳбарларитасдиқланган «йўл хариталари»да белгиланган тадбирлардан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан амалга ошириладиган агротехника тадбирларини тасдиқлатиш ва уларга етказиб бериш, ҳамда ижросини қатъий таъминлаш вазифасини бажариш кўзда тутилади. Ҳамда, вилоятда хар бешта туманда иккитадан ортиқ бўлмаган, фермер хўжалигида эса — тавсия этилган битта нав экилишини ҳисобга олган ҳолда ғўза навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига амал қилинади.Тузилган кантрактация шартномасига асосан: фермер хўжаликларига белгиланган ғўза навларининг авлодлари ва ҳажмлари бўйича дориланган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган юқори сифатли уруғлик чигитларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан қатъий равишда етказиб берилишини таъминланади. Қарордауруғчилик фермер хўжаликларига алоҳида имтиёзлар кўзда тутилган:2019 йил пахта ҳосили учун экишга мўлжалланган уруғлик чигит «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ёки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари тизими доирасида реализация қилинганда ёки фермер хўжаликларига сотилганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида қилинадиган сарф харажатларни ва етиштирилган маҳсулотнинг баҳоси (нархи) туллича бўлади. Баҳо маҳсулотни етиштириш учун кетган жами харажатлар устига қўйиладиган фойда сўммаси билан изоҳланади. Нарх белгилаш ва унинг ўсиш даражасини аниқлашда одатда турлинарх кўрсаткичлари - контракт нархлари, биржа котировкалари, нархлар маълумотномаси, прейскўрантлар, нарх кўрсаткич, нарх индекслари ва бошқалардан фойдаланилади.
Контракт нархлари мувофиқ шартлар асосида етказиб бериладиган ва тўланадиган, маълум сифатдаги товарнинг ҳақиқий нарх даражасинн акс эттиради. Бироқ контракт нарҳлари ҳақидаги маълумотларни олиш осон змас, чунқи одатда тижорат сири ҳисобланали. Баъзан тузилган контрактлар ҳақида маълумотлар, шу жумладан, ташқи ҳам битимнннг кўп жиддий қисмларини кўрсатмасдан (масалан, сифат кўрсаткичлари ва бошқалар) матбуотда, махсус журналларда эълон )қилинади.
Биржа котировкалари -товар биржаларида сотишни амалга ошириладиган товарларнинг нархларидир. Биржа котировкалари уникал шароитларда сифати, ҳажми ва етказиб бериш муддати, тўлов валютаси ва бошқаларга нисбатан амалга оширилган мавжуд контракт нарҳлари ҳисобланади.
Нархлар маълумотномаси-товарларни сотувчилар ҳамда уларнинг уюшмалари томонидаи эълон қинадиган нархлардир.Нархлар маълумотномаси контракт нархларининг хақиқий даражасини акс эттирмайди, улар сотувчилар томонидан харидорларга бериладиган чегирма катталикка фарқ қилади. Чегирма нархлари конъюнктура холати ҳаридор билан ўзаро муносабати, битим характери ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Прейскўрант ва нарх кўрсаткичлари - истеъмол ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган тайёр буюмлар нархи кўрсаткичларидир. Прейскўрант нархлари товарлар нархларига ўхшаш бўлиб, у ҳам бозорларда ҳар дақиқада вужудга келаётган ҳақиқнй нархларни акс этирмайди.
Контракт нархлари прейскўрант нархидан чегирма микдорига фарк қилади. Кантрак сўммасининг катталиги, талаб ва таклифнинг ҳолати, сотуви ва харидорлар ўртасидаги муносабатларива бошқаларга боғлиқ ҳолда кескин ўзгариши мумкни.
Таклиф нархлари. Товарнисотиб олишга қизиққан ҳаридор сўровига асосан, сотувчи тамонидан товарниетказиб бериш шакллари, тўлови ва нархи кўрсатилган таклифни жўнатади. Таклиф нархларига одатда, чегирмага эришувчи харидор билан олиб борилган музокарадаўзгаришлар киритилади.
Нарх индекслари - нарх ҳаракатидаги асосий тенденцияларии аниқлаш имкониятини берувчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади: улардан конъюнктурани таҳлил қилиш ва истиқболини белгилашда кенг фойдаланилади. Нарх деб - товарнинг кийматига айтилади. Мехнат сарфи, бозор учун ишлаб чиқарилган ва истеъмол кобилиятини қондириш холатига эга бўлганда товар була олади. Товарнииг киймати товарга сарф этилган жонли мехнат киймати билан кўпрок намоен бўлади товарга куйиладиган нарх унга кетадиган барча харажатларни ўзида акс эттиради. Нарх сиёсати маркетингга кириб боришда энг асосий инструмент бўлиб ҳисобланади, ҳамда маркетингнинг асосий принципларидан бири бўлиб колади.
Бозорда нарх учта гурух омил натижасида шаклланади:
талаб (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган нархлар, бозорга кириш, харидорлар даромадлари, талаблар)
харажат (ишлаб чиқариш харажатлари, маркетинг харажатлари, фойда).
рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт товарлари, рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |