Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet164/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

15.2.1-жадвал
Жаҳонда энг йирик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортёри бўлган давлатларнинг экспорт ҳажми млн. АҚШ доллари

№№

Мамлакатлар

2000 йил

2005 йил

2010 йил

2016 йил

1.

Австралия

9607.6

11098.0

14022.4

18897.2

2.

Бразилия

6323.6

10160.0

10250.3

26852.3

3.

Канада

8266.4

11617.7

14888.7

20711.3

4.

Франция

21486.1

29388.7

28452.8

41479.2

5.

Германия

3469.4

21007.4

21193.3

37966.9

6.

Нидерландия

15359.2

25303.4

23443.0

38591.5

7.

Буюк Британия

9426.1

12738.9

12946.1

21909.5

8.

АҚШ

34332.3

51220.7

46979.3

57708.3

9.

Хитой

9713.0

13090.4

11735.1

17200.6

10.

Бельгия

832.1

2774.9

13436.4

21629.7

Манба: www.fao.org
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, 2000-2016 йиллар давомида ўтган 16 йил ичида жаҳон қишлоқ хўжалиги маҳслотлари бозорида етакчилик асосан ривожланган давлатлар қўлида бўлган бўлсада, Хитой ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорида кескин ўзгаришлар қилишга муваффақ бўлган давлатлар қаторига кирган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш.
Олдинлари тадбиркорлар экспорт операцияларини амалга оширишларида, яъни ташқи савдо шартномасини тузишдан бошлаб, товарларни жўнатгунга ёки қабул қилгунга қадар тегишли рухсатномалар олиш учун бир нечта давлат органларига мурожаат қилишлари ва ҳар бир идора учун алоҳида ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб тақдим этишларига тўғри келарди. Бу эса муайян даражада ортиқча вақт сарфланишига ва молиявий харажатларнинг кўпайишига олиб келар эди. Ҳозирги кунда бу жарёнларни соддалаштириш ва қисқартириш орқали экспортчи корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини енгиллаштириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда 15.2.2-жадвал.
15.2.2-жадвал
Тадбиркорликни шакллантириш, қўллаб-қувватлаш орқали экспорт фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари

Чора-тадбирлар йўналишлари

Эришилган натижалар



1

2

1. Рухсат бериш тартиботларини қисқартилиши йўналишида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли Фармони билан айрим ҳисобот турлари ва даврийлиги қисқартирилди, 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб 80 та (шундан 14 таси бевосита божхона соҳасига доир) рухсат бериш тартиби ва 15 та фаолият турини лицензиялаш бекор қилинди.

Рухсат бериш тартибларинининг қисқартирилиши натижасида божхона расмий-лаштируви муддати 10 кундан 3 кунга туширилди.



2. “Бир дарча” тамойили йўналишида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги “Экспорт операцияларини “бир дарча” тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 305-сонли Қарорига мувофиқ 2012 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида онлайн режимида электрон шаклдаги ҳужжатларни (контрактларни ҳисобга қўйиш, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, гигиена сертификатларини бериш ва экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш) тақдим этган ҳолда “бир дарча” тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми жорий этилди.

Мазкўр механизм экспорт операцияла-рини амалга оши-ришда тегишли давлат органлари-нинг ягона ахборот тизими орқали зарур сертификат ва рухсатномаларни “реал вақт” режи-мида узатиш орқали бу жараёнларни 15 кундан 3 кунга, божхона расмий-лаштирувини 10 кундан 1 кунга қисқартириш имконини берди.

3. Интерактив хизматларни жорий этиш йўналишида:

Ҳозирги кунда ДБҚ веб-сайтида ахборот хавфсизлиги кафолатланган “Тадбиркорнинг шах-сий кабинети” интерактив хизмати доирасида 11 турдаги интерактив хизматлар жорий этилган:

  • электрон нусхаларни қабул қилиш;

  • электрон бюдни тайёрлаш;

  • божхона тўловларини олдиндан хисоблаш;

  • бюд мантиқий назорати;

  • электрон бюдни божхона тизимига жўнатиш;

  • 6.божхона органларига кузатув ҳужжатларини тақдим этиш;

  • божхона кўриги вақти ва жойини белгилаш;

  • электрон бюдни қабул қилиш муддатини назорат қилиш;

  • божхона органларида расмийлаштириш муддати-ни назорат қилиш;

  • республика ҳудудига темир йўл транспорти орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш;

  • республика ҳудудига автотранспорт орқали кирувчи юклар хақида маълумот олиш.

Кўрсатилаётган интерактив хизмат-лар тадбиркорларга божхона расмий-лаштируви жараёни устидан назорат ўрнатишга имкон беради.
Ушбу интерактив хизматлар тадбир-корлар томонидан божхона юк декла-рацияларини ДБҚ ахборот тизимига киритиш, рўйхатга олиш ва расмийлаш-тиришни реал вақт режимида кузатиб боришга имкон беради.


Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish