Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Дала дўконлар, ярмаркалар, кўргазмалар, павилонлар ташкил қилиш



Download 2,2 Mb.
bet161/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Дала дўконлар, ярмаркалар, кўргазмалар, павилонлар ташкил қилиш. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ва маҳсулот етиштириш мавсумий характерда бўлганлиги ва табиий-иқлим шароитларига боғлиқлиги сабали фермер хўжаликлари даромадининг кўп ёки оз бўлиши тўғридан-тўғри йилнинг қишлоқ хўжалиги учун қулай ёки ноқулай бўлишига боғлиқ бўлади.
Об-ҳаво ноқулай келган йилларда фермер хўжалиги ишлаб чиқаришида бизнес режадаги кўрсаткичга нисбатан кам миқдорда даромад олиб, йилни зарар билан якунлаш эҳтимоли ортиб кетади. Шунингдек, ўсимликлар ёки чорва молларида турли касалллик ва заракунандалар тарқалиши бозордаги талабнинг ўзгариши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг паст бўлиши, ёнилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар баҳоларининг ортиб кетиши баъзи турдаги иш ва хизматлар бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қўйилаётган юқори нархлар фермер хўжаликлари даромадининг пасайишига олиб келади.
Бундай шароитда фермер хўжаликлари қишлоқ хўждалик маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда ўз хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришлари лозим бўлади.
Ноқишлоқ хўжалик фаолитяти-иқтисодиётнинг бошқа соҳалалрига қараганда паст даромадли тармоқ ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари даромадини хамда соҳага йўналтирилган инвестициялар (маблағларнинг) самарадорлигини кескин кўпайтиришга имкон беради. Фермер хўжаликларида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалик фаолиятларининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
- етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш (мева, сабзавот, гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишловчи мини цехларни, буғдой ва шолини қайта ишлашга мўлжалланган тегирмонларни ташкил этиш); қишлоқ жойларда маданий-маиший хамда қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш (мураббийлик, умумий овқатланиш, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа хизмат турларини ташкил қилиш); савдо сотиқ (озиқ-овқат ва аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарурий махсулотлар савдосини ташкил этиш); касаначилик, хунармандлик; қурилиш хизматлари ва бошқалардир.
Фермер хўжалиги фаолияти жараёнида шуғулланиши лозим бўлган ноқишлоқ хўжалик фаолияти турларини ўзининг низомида (уставида) кўрсатиб ўтиши лозим. Фермер хўжалиги томонидан айрим турдаги ноқишлоқ хўжалик фаолият турлари (масалалн, савдо-сотиқ, транспорт, соғлиқни сақлаш каби хизматлар) билан белгиланган тартибда махсус рухсатнома олгандан сўнг шуғуллланиш лозим. Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга нисбатан тайёрлов, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ соҳасида банд бўлган ходимлар даромади юқори бўлиши ва қўшимча янги иш ўринлари яратилиши ҳисобига қишлоқ жойларида бандлик муаммосини камайтириш мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш муҳимдир. Фермерларнинг ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожланиши фақатгина қўшимча даромад манбаи бўлиб қолмасдан, қишлоқ худудларида иқтисодиий масалалар билан ижтимоий масаллаларни ечимига хам и жобий таъсир кўрсатади. Жумладан, фермерларни, қишлоқ хўжалигида ишлаётганларнинг йил давомида бандлигини (қишлоқ хшжалигида ишловчиларнинг 80 фоизи 7-8 ой давомида иш билан банд бўлиб, 4-5 ой тўлиқ иш билан таъминланмаслиги) қўшимча иш жойлари яратиш ва ишсиз аҳолини иш билан банд қилиш имкониятини беради.
Фермер хўжалиги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини ҳамда шу худуддаги бошқа фермер ва деҳқон хўжаликларидан хом ашё сотиб олиш, қишлоқ худудларида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сотиш шаҳобчалалрини очиш, ноқишлоқ хўжалик соҳасидан олингна даромадини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, янги техника воситалари, асбоб- ускуналар, илғор технологияларни сотиб олишга йўналтириш иқтисодий масалаларининг хал қилинишига катта хисса кўшади. Қишлоқ хўжалиги билан биргаликда ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан ҳам шуғулланган ҳолда фермер хўжаликларининг даромадларини кўпайтириш имкониятларини қидириш, қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ҳам маълум.
Ривожланган мамлакатларда, масалан, Японияда фермерларнинг 60 фоиз, Хитойда эса 40 фоиз даромади ноқишлоқ хўжалик фаолиятига тўғри келади. Ноқишлоқ хўжалик фаолияти ҳисобига ривожланган давлатларда 1 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотига 4-5 АҚШ доллари миқдорида қўшимча қиймат яратилади.
Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермерлар республикамизда хам мавжуд. Замонавий технологиялар асосида янги боғлар барпо этиш, эскиларини реконструкция қилиш асосида мева маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан биргаликда турли хил мева-сабзавот ва гўшт, сут маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, бу маҳсулотлар билан ички ва ташқи бозорларини таъминлашга катта эътибор бермоқда.
Бу ўз навбатида, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириши керак. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тамонидан айниқса марказий йўл трасаларида дала-магазин, аҳоли зич жойлашган худудларда, туман, шаҳар марказларида ўзи чиқарган маҳсулотларни сотадиган дўконлар очиб фаолиятини юритиш мумкин. Биз шунда маҳсулотларни арзон, олибсотарларсиз сотишга эришамиз. Далани савдо яъни мижозларга яқинлаштирилади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тамонидан Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тамонидан ўз маҳсулотларини олиб сотарларсиз сотишни ташкил этиш учун аҳоли зич жойлашган худудларда ярмаркалар ташкил этиш ҳисобига харидорларини топиш, ахборот комуникациялар орқали товарларини реклама қилиш, букетларва газеталар орқали реклама қилишлари мумкин. Марказий шаҳарларда байрам олди ўз маҳсулоти билан ярмаркалар ташкил қилиш учун имкониятлар яратилган. Бундан ташқари деҳқон бозорлари повелионларида ҳам ярмарка ташкил этиш мумкин.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тамонидан кўргазмалар, павилонлар ташкил қилиш ҳуқуқига эга. Ҳар йил Марказий шаҳар марказларида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси, доимий ишловчи Республика ярмарка савдоси маркази “Ўзкўргазмасавдо” улгуржи бозорлар тармоғи, бозор инфратузилмасини бошқа бўғинлари ташкил қилинди. Шу кўргазмаларга қатнашиб тегишли повелионларида ўзининг сифатли маҳсулотларини кўргазмага қўйишлари орқали ўз харидорларини топишга эришади. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари тамонидан ўзига қарашли бўлган ярим таёр, таёр маҳсулотларнинг товарлилигини ошириш учун юқоридаги имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish