Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet162/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Қисқача хулосалар
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги тармоқлариданташқари деҳқончилик ва чорвачиликка хизмат қилувчи тармоқлар - таъмирлаш хизмати, электр хўжалиги, автоторанспорт ва бошқаларфаолият кўрсатади.Ёрдамчи тармоқлар таркибига- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхона ва цехлар, қурилиш устахоналари, қурилиш материаллариишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқалар киради. Қишлоқ хўжалик мағселотларини етиштириш уни сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида тармоқларнинг самарали фаолият олиб борилганлигини кўриш мумкин. Маҳсулотларни сотиш тизимида улгуржи ва чакана савдо ҳамда бозорларда савдо-сотиқ қилишнинг йўллари кўрсатиб берилган.Фермер хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавотларнингкўп қисми чакана савдо шохобчаларига вабир қисми эсақайта ишловчи корхоналарга сотилади. Қишлоқ хўжалигига турли бозорлар хизмат қилади. Шулар жумласидан: ихтисослашган бозорлар тизими-қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозори, иш кучи бозори, моддий техника ресурслари бозори, молия (капитал) бозори, инфратузилмалари бозоридир. Агарда юқоридагиларнингбирортасимавжуд бўлмаса ёки етарли ривожланмаган бўлса ўз-ўзиданбозор муносабатлари самарадорлигини пасайтиришга олиб келиши мумкин.
Назорат ва мунозора учун саволлар
1. Кўптармоқли фермер хўжаликларида маҳсулотларни сотиш имкониятлари нимага боғлиқ.
2. Ёрдамчи тармоқлар фаолиятини ташкил этишдан мақсад нимадан иборат.
3. Кўптармоқли фермер хўжаликларининг асосий фаолияти нимага қаратилган?
4. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш тизимига нималар киради.
5. Улгуржи ва чакана савдонининг бир-биридан фарқини айтинг
6. Давлат эҳтиёжлари учун қандай маҳсулотлар етиштирилади.
7. Контрактация шартномалари қандай мақсабларда тузилади.
8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин сотиш объектларига нималар

XV Боб. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш


Таянч иборалар: экспорт, сифат, ташқи савдо, банк маржаси, чегирма, жарима, нарх, хиёнат, дон ҳосили, рақобот, маркетинг, кантрак нархи, қадоқлаш, сифат, гилос, савдо, воситачи, рефрижератор, мини технология, томчилатиб.

1

5.1.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида замонавий технологиялар, мини технологиялар ва уни жорий этиш ҳисобига рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш


Мева-сабзавот шарбатлари ва консервалари, шунингдек, вино ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари эътиборидаги энг муҳим масалалар қаторида хомашё етишмаслиги ва унинг сифати пастлиги муаммоси асосий ўринни эгаллайди. Бу масаланинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Деҳқон ва фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган маҳсулотни ҳосил йиғиштириб олинишидан ярим йил олдин тузилган шартномага асосан қайта ишлаш корхоналарига эмас, балки сотиш пайтида шаклланган баҳолар бўйича эркин бозорда сотишни маъқул кўрадилар. Қайта ишлаш корхоналари ҳар доим ҳам ўзлари тузган шартнома бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўловларни амалга ошириш ва маҳсулот етиштиришда ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлмайдилар. Лекин, мева ва сабзавот экинларидан паст ҳосил олиниши ва бу хомашё сифатининг паст бўлишига сабаб бўлувчи қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган соф технологик ва ташкилий жиҳатлар ҳам мавжуддир.
Боғдорчилик ва сабзавотчиликда замонавий агротехнологияларнинг етарли даражада қўлланилмаслиги сабабли мева ва сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ўта паст даражада қолмоқда. Бизда қишлоқ хўжалигида кооператив дейилганда ширкат ёки жамоа хўжалигини тушуниш қабул қилинган. Аслида эса кооператив фермерлар фаолиятининг фақат айрим томонларига тегишли бўлиши мумкин. Масалан, Исроилда Мошавлар фермерларнинг хусусий кооперативлари ҳисобланиб, уларга маҳсулот сотишни ташкил қилишда, ресурслар сотиб олиш, зарурий мутахассисларни ёллашда ёрдам беради. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида фермер ўзи якка ҳолда агроном, бухгалтер, маркетолог ва иқтисодчини ёллай олмайди, кооператив эса ёллай олади. Битта фермер хўжалиги етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотини қайта ишлашни ташкил қила олмайди, демак уни воситачиларга ёки қайта ишлаш корхоналарига сотишга мажбур бўлади. Бунда фермер ўзининг контрагентларига нисбатан ноқулай ҳолатда қоладилар. Лекин фермерлар иттифоқи етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш ва сотишни ташкил қилиши мумкин.
Ўзбекистон учун сувдан фойдаланиш ва сувни тежаш технологиялар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида шароити ўхшаш бўлган бошқа мамлакатларга нисбатан сезиларли даражада кўп сув сарфланади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалик товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ажратилаётган лимитнинг камлиги ва сув учун тўловларнинг юқори эканлигидан шикоят қилишади. Шунинг учун ҳам босқичма-босқич бўлса ҳам томчилатиб суғориш усулига ўтиш зарур. Томчилатиб суғориш нафақат суғориш, балки ўсимликларни озиқлантириш ҳам ҳисобланади. Бунда ўғитлар далага сочиб юборилмасдан сувда эритилади. Мос равишда ҳам ўғит, ҳам сув иқтисод қилинади. Агар очиқ усулда сабзавот етиштиришда томчилатиб суғоришни ривожлантириш тўғрисида гапиришга ҳали эрта бўлсада, иссиқхона хўжалигида уни тўла қўллаш мумкин. Катта идиш(бочка) ва сув беришни созлайдиган жиҳоз билан пластик трубалардан иборат оддий томчилатиб суғориш қурилмасининг нархи қарийб 400 АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг самараси қандай? Ўзбекистондаги иссиқхоналарда сабзавотларнинг ўртача ҳосилдорлиги бир кв.метрдан 5-7 кг ни ташкил қилади, 10 кг ҳосил олиш эса жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади ва бунга ҳар доим ҳам эришилмайди. Энг оддий томчилатиб суғориш қурилмасидан фойдаланиш бир кв.метрдан кафолатли равишда 10 кг ҳосил олиш имконини беради, қўлланилаётган ўғитлар таркибини тўғри танлаш натижасида эса бундан ҳам юқори ҳосил олишга тўла имконият яратилади. Ўзбекистонда деҳқон хўжаликлари асосий мева ва сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжаликлар ҳисобланадилар. Одатда уларнинг ер майдонлари 0,2 га дан катта бўлмайди. Бу хўжаликлар ҳеч қачон қайси муддатларда қандай навларни етиштириш, қандай агротехник тадбирларни қўллаш зарурлигини ўзаро келишмайдилар. Фермер хўжаликларига нисбатан ҳам шундай таърифни бериш мумкин. Фермерларда майдони 1 гектардан 5 гектаргача бўлган боғлар бўлиб, боғнинг қайси қисмида қандай кўчат ўтқазиш, қандай ўғит қўллашни уларнинг ўзлари ҳал қиладилар. Бунинг натижасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан солиштирилганда жуда кам ҳажмда турли навлардаги мева ва сабзавотлар етиштирилади. Бу қайта ишлаш корхоналарига хомашё сотиб олиш ва нобарқарор ишлаб чиқариш билан боғлиқ қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Республикада “Қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қишлоқ жойларда янгидан ташкил этилган агрофирма, фермер хўжаликлари ва кичиқ хусусий корхоналарни замонавий мини-технологиялар ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича асбоб-ускуналар билан таъминлаш масадида «Uzbekistan Agrominitech» халқаро кўргазма–савдоси ўтказиб келинмоқда.
Агросаноат ишлаб чиқаришининг самарали фаолиятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолга киритиш жараёнига хизмат кўрсатадиган ва ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда истеъмолнинг бирлашувини таъминлайдиган инфратузилма бўғинлари жуда муҳим аҳамиятга эга. Айнан ана шу истеъмолга киритиш босқичида қишлоқ хўжалиги қайта ишлаб чиқариш жараёни нисбатан ривожланиши лозим бўлган бўғин ҳисобланади. Яқин-яқинларгача қишлоқ хўжалиги ишловчилари ўзларининг бош вазифаси деб, тузилган шартномаларга мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашни тушунишар, маҳсулотни сўнгги истеъмолчигача унинг учун қулай ва сифатли равишда арзон баҳоларда, энг юқори иқтисодий самарадорликда етиб бориши учун ташвишланмас эдилар.
Консерва комбинатлари ва улардаги цехларнинг ишларини ташкил қилишни ўрганиш, уларда рентабеллиги қайта ишланган сабзавот турлари бўйича фарқ қилишини кўрсатмоқда. Ҳозир республикамизда консерва комбинатлари ҳар йили қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг 50-60 турини ишлаб чиқармоқда. Буларнинг рентабеллигини ошириш учун энг аввало маҳсулот сифати ва тури ҳақида қайғуриш керак. Ишлаб чиқариш юқори даражада сермеҳнат бўлиб, ишлар кам механизациялаштирилгани туфайли очиқ ердаги сабзавотчиликда қўл меҳнатининг салмоғи 70 фоизни, консерва саноатида 50 фоизни ташкил этади. Республиканинг мева-сабзавот саноати бир қанча йирик консерва заводларини ўз ичига олиб, уларнинг бутун товар маҳсулотлари ҳажмидаги салмоғи 40-50 фоизни ташкил қилади.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан қайта ишлаш корхоналари олдида қуйидаги долзарб масалаларни ҳал этиш талаб этилади: замонавий моддий-техника базасини шакллантириш, етарли миқдорда идиш ва қадоқлаш материалларига эга бўлиш керак. Ҳозирги пайтда ишлаётган ускуналарнинг 50 фоиздан зиёдроғи маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган. Шарбатни консервалашнинг асептик усули, узлуксиз ҳаракатдаги центрофугалардан фойдаланиб помидор шарбати олиш усули ва ҳокозолар сингари унумлироқ техника ва технологияни жорий этмоқ лозим бўлади; корхоналарни хусусийлаштириш, бошқарув ва хўжалик юритишнинг иқтисодий усулларини тубдан такомиллаштиришга оид масалаларни ҳал этиш зарур; консерва заводларининг самарадорлиги уларни қишлоқ хўжалик корхоналари билан боғлашни кучайтиришни талаб этмоқда.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг даладан истеъмолчигача ҳаракати маълум миқдордаги исрофгарчилик ва сифат бузилишлари билан кечмоқда. Бир қатор тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра масалан, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдаги исрофгарчилик умумий ҳажмнинг 7,5 фоизига тўғри келади. Айни пайтда бу исрофгарчиликнинг 40 фоизиқишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бўлади. Бу ўз навбатида сут маҳсулотлари сотилиши баҳоларини ошириб, мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатдошлигини пасайтиради.
Масалан, Республикамизнинг кўпгина фермер хўжаликларида етиштирилган сабзавотлар асосан барра кўринишида сотилади. Маҳсулотларнинг жуда кўп қисми турли чакана савдо шохобчаларига тўғридан-тўғри жўнатилади. Маҳсулотнинг бир қисми мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарга сотилади. Қолган маҳсулот бозорларда ва бошқа истеъмолчиларга, жумладан вилоят ташқарисига сотилади. Сабзавот маҳсулотларини бу тарзда сотиш жуда катта нобудгарчиликка олиб келиши мумкин. Нобудгарчиликлар, сифатнинг пасайиши, маҳсулотни сотишдаги чиқитлар, ташиш пайтидаги бузилишлардан ҳосил бўлади. Экспертлар маълумотларига кўра нобудгарчилик таннархда сабзавотлар бўйича - 2,5 - 3,6 фоизни, картошка бўйича - 2,0 - 3,6 фоизни ташкил қилади. Бу эса маҳсулотлар сотилишининг иқтисодий натижаларига салбий таъсир кўрсатади.
Истеъмолга киритишдаги қийинчиликлар бу босқичда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланиш массаси ва сифати, балки ишлаб чиқариш жараёнлари ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Истеъмолчи учун маҳсулот сотувга яхши тайёрлангани, сифат бўйича навларга ажратилгани ва харид қилиш мумкин бўлган баҳода эканлиги ўта муҳимдир. Бунинг учун эса харидорга етказиб бериш жараёнида маҳсулотлар учун энг яхши шароитларни таъминлаш, сотиш жойларини ва тақсимлаш тартибини белгилаш зарур.
Истеъмолга киритишни оқилона ташкил этишда бозордаги мавжуд шароит, жумладан унинг маҳсулотлар билан қанчалик тўлалиги, бозорда мавжуд нархлар, маҳсулотларнинг сифатига қараб нархлар ўртасидаги фарқлар ҳамда маҳсулотларни харидорга тавсия қилиш муддатлари, мамлакатнинг турли вилоятларида аҳоли талабини тўлов қобилиятини жиддий ўрганиш жуда катта аҳамиятга эга. Буни аниқ билиш корхонага маҳсулотларни муваффақиятли реализация қилиш ҳамда қўшимча даромадлар олиш имконини беради.
Бироқ молиявий сабабларга кўра, ташкилий сабаблар туфайли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, товар сифатига тўла ишлов бериш ва саноат қайта ишлови жараёнларини бирлаштириш қишлоқ хўжалиги доирасида доимо мумкин бўлавермайди.
Масалан, бир корхона фақат ғaлла етиштирса-ю, аммо ун ишлаб чиқаришни ва нон ёпишни ташкил этмаса, унинг оладиган фойдаси салмоқли бўлмайди. Айни пайтда йирик фермер хўжаликлари махсус шароитлардаўз ходимларини иқтисодий жиҳатдан таъминлашни яхшилаш учун тузилган ёрдамчи хўжаликларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, товар сифатига тўла ишлов бериш ва саноат қайта ишлови жараёнларини бирлаштириши вамаҳсулотларни сотиши мумкин.
Қишлоқ ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг асосий қисми мини технология ва ускуналар тўғрисида маълумотга эга эмаслиги туфайли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қизиқиши ҳам марказга нисбатан паст. Технологик ускуналарни сотиб олиш учун кўпчилик ҳолда тадбиркорлар турли хил хорижий молия институтларининг кредит маблағларидан фойдаланиш имкониятларидан бехабардирлар.
Қишлоқда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи мини заводлар бўйича техник тавсифномаларини таклиф этиш ушбу соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этишни тезлаштириши мумкин.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish