Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Улгуржи ва чакана савдони ташкил этиш



Download 2,2 Mb.
bet158/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Улгуржи ва чакана савдони ташкил этиш. Улгуржи бозорлар, аҳолини озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тизимининг таркибий қисми бўлиб, республика, вилоятлар ва қишлоқлар миқёсида, маълум худудни қамраб олган холда фаолият кўрсатади.
Улгуржи бозорлар махсулот турларига қараб ихтисослашади ва рақобат муҳити шакиллантиради. Улгуржи бозордатез бузиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш ишларини амалга оширади. Улар маҳсулотларни сотиб олиб бошқа худудларга олиб бориб сотиши ҳам мумкин. Худудлараро улгуржи бозорни ривожлантириш орқали пул маблағларинингэркин харакат қилиши, тижорат-ахборот маълумотларини яратиш, траспорт хизмати ва маҳсулот тақсимотини, маҳсулот харакатини йўлга қўйиш, бозорлараро рақобатни ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ниҳоят, ўзаро келишиб ишлайдиган бозор тизимини яратиш каби муҳим масалаларни ҳал қилади.Шундай қилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда улгуржи бозорларнинг хизмати катта бўлиб, бозорни ривожлантириш учун чет эл инвестицииясини жалб қилиш, ундан самарали фойдаланиш ва кредит маблағларини муддатида қайтаришни ташкил қилишга ёрдам беради. Демак, аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бевосита улгуржи бозорларнинг шаклланишига боғлиқ. Улгуржи бозорларни ривожлантиришнингташкилий-иқтисодий, хуқуқий тизимлари ишлаб чиқилди. Бугунги кунда Европа Иттифоқи (ЕИ)да кўпгина озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бозорлар фаолият юритиб келмоқда ва бу иттифоқ таркибидаги давлатларда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 фоизи шу бозорларда сотилмоқда. ЕИ статистик маълумотларига кўра, кейинги ўн йилликда сотиладиганқишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг миқдори 80,0 фоиздан 40 фоизгача пасайган бўлсада, озиқ-овқат бозоридаги улгуржи савдода биржалар роли ўсмоқда.
Маҳсулотларнинг асосий қисми улгуржи бозорларда ишлаб чиқарувчилардан, чакана бозорларда эса воситачилар ёки улгуржи сотувчилардан сотиб орлинади.
АҚШда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан катта биржаларда улгуржи савдолар ўтказиш орқали сотилади. Бу биржадаги савдоларнинг туб моҳияти фъючерст шартномалари ҳисобланади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарларини сотиш тизими қуйидаги босқичларни амалга оширилади. Бир қатор ривожланган давлатларда (АҚШ, Канада, Германия, Бельгия, Австралия) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржа орқали сотилади. Биржа



14.3.2-расм. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдоси

савдоси чорвачилик ва ўсимликчилик маҳсулотларини сотилишини таъминлайди. Махсулотлар биржаси тижорат ташкилоти хисобланиб, у маҳсулотлар бозорини маълум таснифларга кўра, мувофиқлаштириб туради.


Республикадаички бозор етарлича ҳимоя қилинмаган, четдан олиб келинаётган озиқ-овқат махсулотлари билан маҳаллийозиқ-овқат махсулотларинингсифати ва кадоқланиши бўйича рақобатлаша олмай келмоқда. Шунинг учун улар паст нархда сотилмоқда. Экспорт қилинадиган махсулотлар жаҳон стандарти талабларига жавоб бермаслиги муаммо бўлса, экспортини қўллаб қувватлаш механизми етарлича яратилмаган. Айни вақтда экспорт хажмини ошириш имкониятлари мавжуд.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги махсулотлари улгуржи савдосини жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва савдо йўналишларини кенгайтириш хамда мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун: улгуржи бозорларда маҳсулотларни қисқа муддатли сақлаш учун музлатгичлар, омборхоналар барпо этишни жадаллаштириш; автотранспорт ва юклаш-тушириш хизматларини ривожлантириш; бозорларда бирламчи қайта ишлашни, яъни ювиш, саралаш, қадоқлаш ва бошқаларни ривожлантириш; маҳсулот сифати устидан доимий назорат ўрнатиш, яъни уларни стандартлаш, сертификатлаш ва санитар-эпидемиалогия назоратини таъминлаш; махсулотларга бўлган талаб ва таклиф улар баҳосининг кунлик, ойлик ва йиллик мониторингини ўтказган ҳолда маркетинг хизмати кўрсатиш; улгуржи бозорларда реклами, савдо кўргазмалари ва маҳсулот каталогларини ташкил этиш ишлари давом этмоқда..
Қишлоқ хўжалик корхоналари ихтиёрида қолдирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта халқ истеъмоллари товарларини корхонаннингихтиёрига кўра товар хом-ашёси биржаси ким ошди савдолари “Ўзаукционсавдо” шўъба корхонаси, ташқи савдо компаниялари ёки давлат эхтиёжлари учун сотишга руҳсат берилади Ҳозирги кунда, яъни бозор муносабатларига ўтиш шароитида қишлоқ хўжалигида бир қанча маҳсулот сотиш каналлари фаолияти йўлга қўйилди 14.3.2-расм.
Маҳсулотни сотиш каналлари деганда, сотишда иштирок этувчи ёки воситачилик қилувчи шахслар ва корхоналр тўплами тушунилади.Улар товарларни ўзларига ёки бошқа бир шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга.Сотиш каналлари бевосита ва билвосита каналларга бўлинади.Товарларсотишнинг бевосита каналлари деганда воситачиларсиз товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга кўчиб юриши тушунилади. Бевоситаканал орқали, масалан сабзавот ва полиз маҳсулотлари деҳқон бозорларида, хусусий магазинларда, дўконларда сотилиши мумкин. Бундай усул билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари маҳаллий аҳолига пул ўрқазишёки нақд пулга сотилиши мумкин. Билвосита сотиш каналлари мустақил воситачилардан фойдаланиш билан боғланган. Улар товарларни товар ишлаб чиқарувчилардан сотиб олади ва истеъмолчиларга етказиб беради. Воситачилар сифатида давлат ташкилотлари, матлубот кооперациялари, савдо ва саноат корхоналаригачиқаради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш каналлари қуйидагилар бўлиши мумкин:

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish