Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet143/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

12.3.1-жадвал
2018 йилда балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сақлаш соҳасида амалга оширилган лойиҳалар

Худудлар

Инкубация цехлари

Чавоқ етиштирувчи хўжаликлар

Балиқларни қайта ишлаш ва сақлаш цехлари

лойиха сони

қуввати, млн. дона

янги иш ўрни

майдони, га

чавоқ сони, млн, дона

янги иш ўрни

лойиха сони

қуввати, тонна

янги иш ўрни

Қорақалпоғистон
Республикаси










500

26,5

15

1

1000

8

Андижон
















70

1

50

5

Бухоро

1

30

7

40

2,2

61

1

300

10

Жиззах










40

2,1

5

2

500

4

Қашқадарё

1

20

5

50

2,5

4

1

100

10

Навоий










30

1,5

9

1

1000

5

Наманган

1

50

5

20

1

7

1

200

5

Самарқанд










25

1,2

4

2

500

2

Сурхондарё

1

50

5

25

1,2

8

1

100

5

Сирдарё

1

50

3







6

3

2100

10

Тошкент

1

60

5







12

3

900

3

Фарғона

1

50

6

55

2,8

17

1

300

5

Хоразм










220

11

73

4

1300

20

Айдар-Арнасой
кўллар тизими

1

100

4

350

16,5

17

1

500

2

Жами

8

1690

40

1350

68,5

309

23

8850

94




Жадвал маълумотидан маълумки республика бўйича инкубация цехларни қуриш бўйича 8 та лойиҳа, унинг қуввати 1690 миллон дона, унда 40та иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.Чавоқ етиштирадиган хўжаликлар майдони 1350 гектар, ундаги човоқ сони 68,5миллин дона ўлиб унда ташкил этиладиган янги иш ўринлари 309тадан иборат. Балиқларни қайта ишлаш ва сақлаш цехлари сони 23 та, қуввати 8850тонна бўлиб унда ишлайдиганлар сони 94 кишини ташкил этиши керак. Балиқчиликни ривожлантириш учун махсус жойлардан ташқари барча сув ҳавзаларида кўпайтириш мумкин. Бугунги кунда, балиқчилик тармоғида мавжуд табиий сув ҳавзалари имкониятларидан самарали ва тизимли фойдаланиш, сунъий сув ҳавзалари самарадорлигини янада ошириш, балиқ етиштиришнинг интенсив технологияларини кенг жорий этиш орқали балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, балиқчилик ривожланган давлатлар тажрибаларини республикамиздаги балиқчилик хўжаликларига кенг жорий этиш ҳисобига ички бозорларни арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.


Табиий сув хавзаларининг асосий вазифаси ва уларни табиий урчитиш ҳамда балиқ маҳсулотини ошириш, қимматли балиқларни сунъий равишда кўпайтириб, табиий сув хавзаларида ўстиришдан иборатдир. Шу билан бир қаторда балиқчилик саноатини табиий сув хавзаларида иқлимлаштириш ҳамда озиқлантириш, балиқчилик тармоғинияхшилаш катта аҳамиятга эга. Балиқларни сунъий озиқлантириш ва ҳовузларни ўғитлаш ҳамда техникавий гидромелиоратив ва бошқа тадбирлар таъсири остида ҳовузларни ҳолатини яхшилашда мутахассис балиқшунос таъсири натижасида бир гектар ҳовуз майдонидан табиий шароитга нисбатан юқори кўрсаткичга эришишдир.
Ҳовузлар асосан табиий ва сунъий ҳавузларга бўлинади. Ҳовузда балиқчиликниривожлантириш ўзнавбатда тупроқнинг иқлим шароитига ва табиий экологик хусусиятига боғлиқ. Тупроқнинг унумдорлигиқанча юқори бўлса, табиий балиқ маҳсулдорлиги шунчалик юқори бўлади.Ҳовуз балиқчилигида экологик иқлим шароит шароитига боғлиқ бўлиб: ҳавонинг ҳарорати, унинг бир суткада ва мавсумий ўзгарувчанлиги, қуйқа миқдори, шамол, қуёш нурининг таъсири, куннинг ўзайиши, ўсиш давомийлиги, урчиш даври, озиқланиш фаоллиги, балиқларни ўсиш ва ривожланиши билан характерланади.
Табиий хавзаларни балиқлантириш учун интенсив усулда балиқ личинкаларини етиштириш ва балиқ чавоқларини қўйишдан олдин планктон ривожланиши учун ҳовуз тубига 2-4 т/га органиқ ўғит (гўнг, компост) берилади, сўнгра суғорилади. Чавоқлар 2-3 кундан кейин қўйиб юборилади. Кейинчалик ҳовузнинг заруратига қараб белгиланган кунига қараб, ҳар 7-10 кунда органиқ ўғит бериб турилади. Ҳамма вақт сув сифатига эътибор берилади, кислород камайиб кетмаслиги керак. Сув алмашиниб туришига эътибор берилади. Ҳовуз балиқлаштирилгандан кейин биринчи ойда ҳар 10-15 кунда 1,5-2 тонна/га, иккинчи ойда хар -10 кунда 1,5-2 тонна/га гўнг ёки компост сувда эритилиб, ҳовузга сепиб чиқилади. Эрта кузда сув ҳарорти 10-12°С га тушиши билан ўғитлаш сони камайтирилади. Агарда ҳарорат 15-18°С бўлса, ўғитлаш давом эттирилади.Бир гектар кичик ўстириш ҳовуз сатҳига 3-5 миллион карп балиқ личинкаси ёки 1,5-2,5 миллион ўтҳўр балиқлар (дўнгпешона ва оқ амур) личинкасини қўйиш тавсия қилинади. Шу ҳовузларда ўстирилган чавақ балиқларнинг чиқиш миқдори ва оғирлиги ҳар хил. Карп балиғи, чавағининг оғирлиги 50 миллиграмм ва чиқиш миқдори 60 процентни ташкил этади.
Махсус инкубациялаш йўли билан чўртан балиқларини такрор ишлаб чиқаришда кўпгина чавақ балиқларини олишда 50 минг дона ҳар бир она балиқдан личинкалар сақлаб қолиш эҳтимоли мавжуд. Эркак чўртан балиқлари эрта ёшда етилиши муносабати билан, уларни алоҳида ҳовузларда ўстириб сунъий йўл билан сперма олиб урғочи балиқлари жинсий вояга етгунга қадар сақлаб қўйилади. Битта шиша идишга 5-7 бош эркак балиқнинг спермаси (молок) жойлашади. Ҳар бир эркак балиқларидан 3-5 марта сперма олиш мумкин. Мана бундай бўлак-бўлак сперма олишда уларни сунъий урчитишда қийинчилик туғдиради.
Республикадаги кўпгина хўжаликлардаги ҳавзалар ҳеч қандай проект асосида қурилмаган, доимий сув таъминотига ва сувни тўлиқ чиқариб юбориш имкониятита ҳам эга эмас. Шунинг ҳисобига сув тубида лойқа ўтиради, ҳавза қирғоқларида ўсимликлар кўпайиб, балиқ маҳсулдорлигига катта таъсир кўрсатади. Балиқчилик соҳасни ривожлантириш учун устивор вазифалар белгилаб олинда 12.3.1-расм.
Балиқларни озиқлантириш уларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқариш мутахассис зиммасига юклатилади. Ҳовуз балиқчилигини ривожлантириш учун авваламбор улар учун ҳовуз майдонларини тайёрлаш керак. Ҳовуз майдонлари шундай жойда бўлиши керакки камида оқар сув керак вақтда сув алмаштирилиб турилиши керак. Ҳовузларни тозаланиш ва кислород таркиби билан таъминлашниш қобилиятига, аниқлаш мумкинки, келажакда балиқчилик маҳсулотини ишлаб чиқариш жадал равишда тус олиши табиий кутилмоқда деб хилоса қилинади. Экологик мелиорациянинг келажакдаги усулларидан – бу ховузларда керакли миқдорда кислородлик даражасини ва сунъий аэрацияни таъминлашдир. Балиқчилик хўжаликларда келажакда аэрациялаш турига оддий тоза кислород қўллашдан иборат. Ховузларни кислород билан бойитса, оқибатда у ерда балиқлар учун озуқа
захираси ҳам кўп бўлиб, фитопланктонлар ривожланиши ортиб боради ва ҳовузларга шу билан бир қатор минерал ўғитлардан фойдаланилгач – биологикаэроциялаш содир бўлади.Агротехник мелиорация – бу ҳовузларни тозалаш, текислаш, ўсимликлар билан кўрашиш, қайта ишлаш ва қуритиш ишлари билан боғлиқ. Майдонларни ва ҳовузларни тозалашда (буталар,
2019 йилда балиқчиликда амалга ошириладиган устувор вазифалар:

12.3.1-расм.2019 йилда балиқчиликда амалга ошириладиган устувор вазифалари
дарахтлар, илдизлар, шохлар ва ҳар хил ўсимликлар) корчовка агрегатидан МП-8, ММ-12 ва балчиқланишдан тозалашда – эксковатор , булдозер, рачок, скрепер ва шунга ўхшаш бошқа техникалардан фойдаланилади. Ҳовуздаги ҳар хил ўсимликларни йўқотиш ва тозалаш учун ЭЗОКС-3, ВМЖ-200 ёки КП-0.7 ва АСК -2 қўлланилади. Чунки ховузларни талаб бир муддатга уни қуёш кузгида куйдириб, кейин ҳар хил балиқлар хўш кўрадиган ўсимликлардан экиб ўғитлаб қўйса, кейинги йилларда албатта балиқ маҳсулдорлиги ортиб кўпайиб бориши бу табиий ҳолдир. Ҳовузларда ҳаддан зиёд ўсимликлар кўпайиб кетса, ўзимизнинг маҳаллий ўрдакларидан яйратиб боқилади ва ўсимликлар яна ўз миқдорига қайтади.Ховузларни биологик мелиорация тадбири бу балиқ ҳовузларини экологик шароитига қаратилган бўлиб, ҳар хил ортиқча ва бегона ўтлардан тозалаш, майда ҳовузларниифлослантирувчи ёввойи ва йиртқич балиқлардан тозалашҳамда балиқларни кассацияланиш профилактикасини ташкил қилишдан иборатдир.Ҳовуз балиқчилигида асосий ишлардан бири – ҳовузларни ифлослантирувчи дайди майда балиқлар (пескарь, краснопёрка, плотва, карась, верховка, окунь ва бошқалар) билан кўрашишдир. Бундай холатларда кўпгина илғор балиқчилик хўжаликлари биологик мелиоратлардан, яҳни йиртқич (судак, чўртан, лаққа) балиқлардан фойдаланадилар.Бир йиллик карп балиқлари билан 1 йиллик судак ва чўртан чавақларини ҳовузларга 100-250 дона/га ҳисобидан олади.Ўсимликлар дунёси билан кўрашишда эса оқ амур балиқларидан биологик мелиорация сифатида фойдаланилади, шунда 450-500 дона/га ҳисобида олинади.
Бир хўжаликдан иккинчи хўжаликка берилаётганда ва товар балиғини савдога чиқарилаётганда ва тармоқларга тарқатилаётганида амалга оширилади.Балиқларнн энг кўп тарқалган ташиш методи сувда ташиш ҳисобланади. Балиқларни ташиш пайтида нималарга эътибор бериш керак. Ташишга сарфланадиган вақт сувнингҳароратига ва шу ташилаётган идишга жойлаштирилган балнқларни зичлигига, ҳамда сувда эриган кислородни мнқдорига боқлиқ. Бундаи ташқари балиқларнинг катта кичиклигига, уларнинг ёшига қолаверса температурага ҳам боқлиқ. Ўз вақтида карп балиқларини ташиш учун сувнинт ҳарорати +10-12°С кузда ва баҳорда +4-6°С бўлиши керак. Сувнйнг ҳарорати ҳар +5°С ортиши билан балиқларни кислрродга бўлган эҳтиёжи 1,5 маротабага ортади. Норматив бўйича 1 лсувда 5+6 мг/л кислород эриган бўлиши керак. Балиқлар махсус автомобилларда ташилади. Цестерналарни ҳажми 3000 кг га тенг ёки 3м3. Балиқ ташиш учун қанча миқдорда сув керак бўлиши норативлар асосида амалга оширилади. Балиқларни ташишда балиқ ва сувни нисбати уларни массаси, ёши, турига ва вақтига қараб белгиланади. Балиқ ташишда қанча сув керак бўлиши 1 кг балиқ массасига нисбатан олинади. Мисол учун: 2 соатгача йўл юриладиган масофа сотвуга чиқарилган балиқ учун яъни катта ёшдаги карп балиғи учун 3 л сув керак бўлади. 1 кг балиқ учун агар йўл узоқлиги 3-4 соатлик бўлса унда ҳар бир 1 кг учун 4 л сув керак бўлади. Худди шундай; бошқа турдаги балиқлар учун ҳам, ташилаётган балиқни массаси унинг сонига кўпайтирилса балиқларнинг умумий массаси аниқланади. Балиқларни умумий миқдорига массасига норматив бўйича 1 кг балиқ учун керак бўладиган сув миқдори кўпайтириш билан жами сарф бўладиган сув аниқланади.Тирик балиқларни ташиш учун автомобил цестернаси катталиги узунаси 2,3 кенглиги 1,5 м. ва баландлиги 1,1 м. ҳажми 2,6-2,8 м3 гермитични яхшилаб ёпилади. Машиналар орқали ташилган тирик балиқлар деҳқон бозорида махсус магазинларда сотилади. Махсус магазинлар сув бор жойда аквариум ёки ҳавузчаларга сув тўлдирилиб, махсус машинадаги тирик балиқлар солинади. Мижозларга шу мосламадаги балиқларни хохишига кўра сотиш ишлари ташкил этилади.Шаҳар марказий деҳқон бозорларида “Тирик балиқ” ярмаркасини ташкил этиш учун маҳсус сув тўлдириб қўйиладиган ванна ёки ҳавузларга турли балиқларни реклама қилиш орқали йирик мижозларни топишга катта ёрдам беради.
Кейинги вақтларда олиб борилаётганчора-тадбирлар туфайли мамлакат иқтисодиётининг таркибида балиқчилик соҳасинингулуши изчил ортиб бормоқда. Шу билан бирга, балиқчилик тармоғида ҳанузгача кўплаб камчилик ва муаммолар сақланиб қолмоқда.Балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш учун Вазирлар Маҳкамаси2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657сонли Қарорига асосан«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг негизида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» (кейинги ўринларида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗ деб юритилади) ташкил этиш ташкил этилди. «Балиқ ишлаб чиқарувчи» ЭИЗнинг асосий вазифалари: ишлаб чиқариш, сунъий сув ҳавзаларини балиқлантиришни янада ривожлантириш ва балиқчилик хўжаликларини таъминлаш учун балиқнинг янги ва синалган турларини иқлимлаштириш орқали наслли балиқ чавоқларини яратиш; наслдор балиқ личинкалари етиштирувчи замонавий инкубацион цех фаолиятини ташкил этиш, балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш; ўз эҳтиёжи ва балиқчилик хўжаликлари учун тўла қийматли ва юқори оқсилли озуқаларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни яратиш орқали озуқа базасини мустаҳкамлаш, дон ва дон экинларини экиш йўли билан буғдой ва сояга бўлган ўз эҳтиёжларини қондириш;инновацион ва замонавий интенсив технологияларни кенг жорий қилиш, шу жумладан қафас (садок) усулида, ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида балиқ етиштириш ҳамда сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш; биринчи навбатда, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этиш;сувнинг гидрокимёвий таркибини лаборатория усулида таҳлил қилиш, балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, балиқ касалликларини аниқлаш, уларни даволаш чораларини кўриш;балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш жараёнида инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, мутахассислик йўналиши бўйича таҳсил олувчи таълим муассасалари талабалари учун балиқчилик тармоғида ривожлантиришга қаратилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish