12.2.1-жадвал
Сигирларни ёзги даврларда боқишда қўлланиладиган суткалик рациони, озиқа бирлиги
№
|
Озуқалар номи
|
Соғилмайдиган сигирлар учун
|
Соғиладиган сигирлар учун
|
1-5
|
6-10
|
11-15
|
16-22
|
1
|
Кўк беда
|
30
|
30
|
33
|
38
|
43
|
2
|
Маккажўхори (поя учун)
|
7
|
7
|
10
|
11
|
13
|
3
|
Хашаки лавлаги
|
3
|
4
|
5
|
7
|
10
|
4
|
Кунжара
|
-
|
1
|
1,2
|
1,5
|
2
|
5
|
Аралаш ем
|
1,3
|
-
|
-
|
-
|
-
|
6
|
Барда
|
-
|
10
|
11
|
13
|
15
|
7
|
Калций фосфат
|
004
|
004
|
005
|
006
|
007
|
8
|
Ош тузи
|
005
|
005
|
006
|
007
|
008
|
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, соғилган сут кўпайиши билан ҳар 1 кг. учун озуқа сарфи анчагина камаяди. Аммо сут қанча кўп соғиб олинса, озуқа шунча сифатли бўлиши керак. Бу шартларга риоя қилинмаган ҳолда озуқа меъёрларини кўпайтириш ҳар 1 кг. сут соғиб олиш учун озуқа сарфини кўпайтиришга олиб келиши мумкин. Бу аҳволни ҳисобга олиш жуда муҳимдир, чунки озуқа учун қилинадиган харажатлар сут етиштириш учун қилинадиган жами харажатларнинг ярмини ташкил этади 12.2.2-жадвал.
12.2.2-жадвал
Сигирларни қишки даврларда боқишда қўлланиладиган суткалик рациони,озиқа бирлиги
№
|
Озуқалар номи
|
Соғилмайдиган сигирлар учун
|
Соғиладиган сигирлар учун
|
1-5
|
6-10
|
11
|
16
|
1
|
Беда
|
9
|
4
|
5
|
6
|
7
|
2
|
Маккажўхори силоси
|
-
|
13
|
17
|
20
|
25
|
3
|
Хашаки лавлаги
|
10
|
10
|
11
|
13
|
15
|
4
|
Кунжара
|
-
|
1
|
1,6
|
2,2
|
3,0
|
5
|
Аралаш ем
|
1,2
|
-
|
-
|
-
|
-
|
6
|
Барда
|
-
|
8
|
10
|
12
|
15
|
7
|
Калций фосфат
|
004
|
004
|
005
|
006
|
007
|
8
|
Ош тузи
|
005
|
005
|
006
|
007
|
008
|
Озиқлантириш меъёрида сигирлар ва ўстириладиган ёш моллари барча зарур тўйимли ва бошқа актив биологик моддалар билан таъминлаш назарда тутилади.
Бузоқларни, ёш молларни, ўсаётган ва катта ёшдаги сигирларни озиқлантириш меъёрида молларнинг физиологик ҳолати, ёши, семизлиги, қочирилиши, лактация даври, олинадиган маҳсулот даражаси ва сифати ҳамда иқлим хусусиятлари ҳисобга олинади.
Шу билан бирга сигирларни озиқлантириш уларнинг маҳсулдорлик қобилиятидан максимал даражада фойдаланишни таъминламоғи лозим. Бу нарса озуқани сут билан юқори даражада қоплашга эришиш имконини беради. Шунинг учун озиқлантиришнинг белгиланган даражасига бутун лактация даврида риоя қилиш зарур ва бунда соғиладиган даврнинг охирига бориб маҳсулдорликнинг камайишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Сигирлар болалагандан кейинги дастлабки ҳафталарда уларни етарли даражада озиқлантирмаслик кейинги ойларда соғиб олинадиган сутга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Чарвочиликдаселекция-наслчилик ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион усулларини жорий этиш, чорва моллари бош сони ва озуқа майдонлари мутаносиблигини таъминлаш, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий этилди. Вазирлар Маҳкамаси2018 йил 26 декабрдаги 1048-сонли қарорига асосан «Чорва насл хизмат» маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва унинг туман (шаҳар)лардаги ҳудудий марказларини (кейинги ўринларда туман (шаҳар) ҳудудий марказлари деб аталади) фаолият юритмоқда. Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 6 нафарни ташкил этади. Марказ асосан қорамолларни бўрдоқига боқиш ишларини кенг жорий этиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва келгусида экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички бозорларда гўшт нархлари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2019-2021 йилларда гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларини ташкил этиш ишларини олиб боради. Бу ишларни амалга ошириш учунчорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилган. Марказ ва туман (шаҳар) ҳудудий марказлари тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган. Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат:шахсий ёрдамчи деҳқон фермер хўжаликларида чорва молларини сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш;қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш, наслдор моллар, озуқабоп экинлар уруғлари, озуқабоп қўшимчалар, сунъий уруғлантириш асбоб-анжомлари, ускуналари, ветеринария дори воситалари импортини ташкил этиш; гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларида озуқа экин майдонлари учун ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш, бўрдоқичиликни ривожлантиришни рағбатлантириш меҳанизмларини жорий этиш; селекция-наслчилик соҳаси, сунъий уруғлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш ишларини амалга оширади.
Марказ фаолиятини назорат қилишда қўйидагилани инобатга олиши мумкин: чорвачилик хўжаликларининг ерларига пахта экинини жойлаштирмаслик юзасидан масъулият шахсан туман ҳокимларига юклатилади; чорвачилик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариш, сотилган маҳсулотлар учун тўловлар фақат пул ўтказиш, нақд пулларни банк орқали кирим қилиш ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилиши шарт;уман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига мувофиқ пахта, ғалла ва боғдорчилик фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаларида учинчи шахс томонидан чорва озуқа маҳсулотлари етиштириш учун пудрат шартномаси тузилишига рухсат берилади;чорва моллари бош сони 50 шартли бош ва ундан ортиқ бўлган чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассислар фаолият юритиши йўлга қўйилади; туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказ билан келишган фермер хўжаликлари бўйича келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режаси тўғрисидаги қарор тақдим этилади. Марказ ижро этувчи аппарати ва туман (шаҳар) ҳудудий марказлари ходимлари иш ҳақи маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда, Марказ ижро этувчи аппарати ходимлари иш ҳақи-вилоят бюджети, туман ҳудудий марказлари ходимлари иш ҳақи эса -тегишлилигига кўра туман бюджетлари ҳисобига;сунъий уруғлантириш шохобчалари фаолияти-сунъий уруғлантириш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушадиган тушумлар ва ҳар бир сунъий уруғлантирилган сигир учун ушбу ҳудудларнинг маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдоридаги субсидия ҳисобига; сунъий уруғлантириш шохобчалари сунъий уруғлантирувчилари-истисно тариқасида, Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 12 ойлик шартнома асосида ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар сифатида жамоат ишларига жалб қилинади ва уларнинг иш ҳақи жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.Марказ ва туман (шаҳар) ҳудудий марказларини тегишлича қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бўлимлари биноларига ижара тўловларисиз жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |