Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet140/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Ветеринария хизмати чорва молларини касалликлардан муҳофаза қилиш ва даволаш ишлари уларни хонакилаштириш давридан бошланган. Давлат ветеринария хизматини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари, туманлар, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг давлат ветеринария бўлимлари, улар қарамоғидаги ҳайвонлар касалликларига қарши кўраш стансиялари(туман ветеринария станциялари), диагностика марказлари, ветеринария шифохоналари, лабораториялари, экспедициялари, ҳайвон касалликларига қарши кўраш қисмлари, деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари ва давлат ветеринария тармоғининг бошқа муассасалари амалга оширади.
Идоравий ветеринария хизмати вазирлик, идора, корхона, муассаса ва ташкилотлар тасарруфида бўлиб, ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида ҳайвонларга идоравий ветеринария назорати ва ветеринария хизмати кўрсатишини амалга оширади. Хусусий ветеринария хизмати билан ветеринария врачи бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва бошқалар, шунингдек ветеринария фелдшерлари ва техниклари, ветеринария врачи назоратида шуғулланиши мумкин.
Республикадаги чорва ва уй ҳайвонларида 80 дан ортиқ тур юқумли, гелминт касалликлари учрайди. Уларга қарши кўрашда олдини олиш чора-тадбирлар, эмлаш, гелминтсизлаштириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай қутуриш, лептоспироз, салмонеллёз, тейлериоз, қорасон, фасаллез, гемонхоз, сенуроз, эхинококкоз, манезиоз каби касалликлар вақти-вақти билан чорвага катта зиён етказади.
Ҳозирги даврда республика ветеринария хизматитармоқларида 5454 нафар олий тоифали ветеринария врачлари, 6 мингдан кўпроқ нафар фелдшерлар меҳнат қилмоқда. Давлат ветеринария хизмати тармоғи тизимида 13 вилоят ветеринария бўлими, 165та туман ветеринария шаҳобчалари, 13 вилоят ветеринария лабораториялари, 126 туман ва туманлараро ветеринария лабораториялари, 246 ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари, 55 участка ветеринария шифохоналари мавжуд.
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларини турли касалликларини олдини олиш, наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида мақсадида 2613 та зооветеринария пунктлари томонидан 12,9 млн. сўмдан ортиқ зооветеринария хизматлари кўрсатилди, 2962 минг дозадан ортиқ наслли буқалар уруғи етказиб берилди ва 2261 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.
1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги қонуни чорвачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.Қонун наслчилик ишларини янада кучайтиришга ва ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб 25 та моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Чарвочиликда наслчилик, зоотехния ва илмий-тадқиқот ишлариниянада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 22 ноябрдаги 257 сонли қароридаЧорвачиликни янада ривожлантириш, чорва молларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, илғор илмий ютуқларни фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига жорий этиш, саноат асосида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш бўйича замонавий комплекс ташкил этиш, ем-хашак экинлари уруғларининг элита навларини ўстириш, чорвачилик соҳасида кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Қарорда«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг «Шалола-наслли мол тайёрлаш» давлат корхонаси негизида «Ўзнаслэлита» масъулияти чекланган жамиятни (кейинги ўринларда «Ўзнаслэлита» МЧЖ деб аталади) ташкил этилди.
«Ўзнаслэлита» МЧЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:саноат асосида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш бўйича замонавий технологик комплекс ташкил этиш;ем-хашак экинлари уруғларининг элита навларини етиштиришни ташкил этиш;қорамоллар селекцияси, уларни озиқлантириш ва парвариш қилиш технологияси, ем-хашак экинлари ўстириш агротехникаси, чорва молларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини такомиллаштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимларига зарур шарт-шароитлар яратиш;мустаҳкам ем-хашак базаси, юқори маҳсулдор сигирларнинг «насл ядроси»ни ташкил этиш, улардан пода тўлдирадиган бузоқлар олиш;илғор илмий ютуқларни ишлаб чиқаришга жорий этиш.Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда «Ўзнаслэлита» МЧЖ негизида қорамолларни парвариш қилиш, озиқлантириш, кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари олишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;селекция-наслчилик ишларини, қорамолларни озиқлантириш ва парвариш қилиш технологияларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказишни;асосий ва оралиқ ем-хашак экинларининг серҳосил навларини яратиш бўйича селекция ишларини амалга оширишни;фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига чорвачилик ва ем-хашак етиштиришни ривожлантириш соҳасидаги илғор илмий ютуқларни жорий этишни;чорвачилик масалалари бўйича мунтазам равишда илмий-амалий семинарлар ўтказишни ташкил этсин. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг“Фарғона вилоятида чарвочилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги2018 йил 26 декабрь,1048-сонселекция-наслчилик ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион усулларини жорий этиш, чорва моллари бош сони ва озуқа майдонлари мутаносиблигини таъминлаш, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий қилишга қаратилган.
Бунда шахсий ёрдамчи деҳқон фермер хўжаликларида чорва молларини сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш;қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш, наслдор моллар, озуқабоп экинлар уруғлари, озуқабоп қўшимчалар, сунъий уруғлантириш асбоб-анжомлари, ускуналари, ветеринария дори воситалари импортини ташкил этиш; гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларида озуқа экин майдонлари учун ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш, бўрдоқичиликни ривожлантиришни рағбатлантириш меҳанизмларини жорий этиш; селекция-наслчилик соҳаси, сунъий уруғлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш ишлари олиб борилади.
2019 йил 1 мартдан бошлабчорвачилик хўжаликларининг ерларига пахта экинини жойлаштирмаслик,чорвачилик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариш, сотилган маҳсулотлар учун тўловлар фақат пул ўтказиш, нақд пулларни банк орқали кирим қилиш ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилиши шарт;туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига мувофиқ пахта, ғалла ва боғдорчилик фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаларида учинчи шахс томонидан чорва озуқа маҳсулотлари етиштириш учун пудрат шартномаси тузилишига рухсат берилади;чорва моллари бош сони 50 шартли бош ва ундан ортиқ бўлган чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассислар фаолият юритиши йўлга қўйилади. Молларни боқиш ва озиқлантириш техникаси технологик жараёнлар мажмуасининг асосини ташкил этади.Қорамолларнинг йил фаслларида озуқага бўлган талаби: моллар бош сони ва таркибига ҳамда уларнинг муайян даврдаги ишлаб чиқариш гуруҳларига (ҳар бир гуруҳ бўйича молларнинг ўртача бош сони), молларнинг ишлаб чиқаришдаги йўналишига биноан гуруҳ ҳолида боқиш усулига қараб аниқланади.Молларни турига қараб озиқлантириш: а) озиқлантириш меъёрини, яъни чорва молларининг (ёки чорва моллари гуруҳининг) озуқа бирликларида, ҳазмбоп, протеинда, каротинда ифодаланган озуқага бўлган абсолют талабини;б) озуқа тузилмасини, яъни айрим турдаги озуқаларнинг (ёки озуқалар гуруҳининг) молларни озиқлантириш йиллик меъёрига бўлган фоизлардаги нисбатини ўз ичига олади. Рационнинг тўлиқ бўлиши ва қорамолларни озиқлантириш даражаси уларнинг маҳсулдорлигини белгилайди.
Озиқлантиришнинг илмий талаблари билан бирга яхши озуқа базаси мавжуд бўлганда қорамолларнинг маҳсудорлигини янада ошириш мумкин бўлади. Озиқлантиришга қилинган харажатлар сигирлар маҳсулдор бўлганда самарали қопланади. Сигирларни йил мавсумига қараб озиқлантириш айниқса муҳим аҳамиятга эга бўлиб, рацион тузиш ва баланслаштиришда ҳисобга олиниши лозим. Қишлоқ хўжалик корхоналарида сут қорамолчилиги учун қишки ва ёзги даврларга мўлжалланиб қуйидаги рацион тузилади. (12.2.1-жадвал).

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish