Қисқача хулосалар
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда хизмат кўрсатишни талаб даражасида шакллантириш устувор вазифалар сифатида ҳал этилмоқда. Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли фермер хўжаликлари томониданхизмат кўрсатиш ва сервис тизимини жорий ташкил қилиш тизими ишлаб чиқилди. Бу ўз навбатидаарзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришникўпайтириш ва самарадорлигини оширишда хизматлар фаолиятини яхшилаш имконини беради. Хизмат кўрсатиш ва сервис бир бирига чамбарчас боғлиқ ҳолдахўжалик субъектлари тизими ва доирасида хизмат қилади.Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясида фермер хўжаликларига хизмат қиладиган инфратузилмани ривожлантиришга асосий эътибор берилди. Натижада хизмат кўрсатувчи шахобчалар шаклланди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган чарвочилик соҳасидаги балиқчилик, асаларичилик, карамолчилик тармоқларига сифатли хизмат кўрсатиш тизими шаклланганлиги ва бу тизимдан фойдаланишнинг ташқилий-ҳуқуқий асослари ўрин олганлигини кўриш мумкин.
Назорат ва мунозора учун саволлар
1.Кўп тармоқли фермер хўжаликларига қандайхизмат кўрсатувчилар хизмат кўрсатади?
2.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида экинларни парваришлашда қайси инфратузилма объектлари хизмат кўрсатади?
3.Фермер хўжаликларини ривожлантириш коцепциясининг моҳиятини тушунтиринг?
4. Фермер хўжаликлари ва чорвачилик комплексларида қандай сервис хизматларини кўрсатилади?
5.Балиқ етиштиришда қандай хизматлардан фойдаланилади?
6. Балиқни кўпайтириш ва сотиш тизими ўз ичига нималарни олади?
7.Асаларичиликда хизмат кўрсатиш, таъминот ва савдо-сотиқни ташкил этиш йўлларини айтинг?
XIII Боб. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантириш
Таянч иборалар:ноқишлоқ, фермер, маиший хизмат, сақлаш, қайта ишлаш, савдо-сотиқ, ободончилик, тамирланган, касаначилик, миницех, бандлик, хизмат кўрсатиш, мулкдорлар синфи, шахобча, қадоқлаш, тикиш-бичиш, сертификат, лицензия.
13.1.Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолияти тушунчаси ва унинг турлари
Фермерларнинг ўзини ўзи бошқариши жараёнларини кучайтириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2012 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилиши мумкин:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш йўналишларида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик субъектларига агротехник, иқтисодий, техникавий, зооветеринария ва бошқа соҳаларда хизматлар кўрсатиш йўналишларида;
енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларида;
аҳолига савдо, транспорт, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ташкил этилиши мумкин.
2013 йилда Фармон билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар Дастури“ доирасида қуйидаги натижаларга эришилди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилингандастурига асосан ташкил этилган йўналишлар бўйича лойиҳаларни бажарилиши тўлиқ амлга оширилган. Кўп тармоқли фермер хўжалик фаолиятини ривожлантиришда асосий фаолият тури бўлиб ноқишлоқ соҳасимуҳим ўринни эгаллайди.
Фермер хўжаликларида кўп тармоқли хўжалик фаолияти қуйидан бўладиган ташаббус эканлиги билан ҳаётий бўлиб, давлатнинг вазифаси ушбу фаолиятни ёйиш ёки унга тўсқинлик қилиш эмас, балки унинг вужудга келиши ва муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборатдир. Бу, ўз навбатида, бозор муносабатларини самарали ривожлантириш, ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек, ноқишлоқхўжалик фаолиятини таъминловчи бозор инфратузилмасини шакллантириш учун зарур бўлган қонунчилик ҳамда меъёрий асосларнинг яратилиши ва ривожлантирилишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |