13.4.Ноқишлоқ хўжалик фаолиятинишакллантириш ва ривожлантириш
Аграр тармоқда бозор тамойилларини босқима-босқич жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган агроиқтисодий ислоҳотлар натижасидада бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олаётган – етиштирилган маҳсулот ва мол-мулкка хусусий мулк сифатида эгалик қилган ҳолда, ер участкаларидан узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиб ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи фермер хўжаликлари устивор равишда ривожланмоқда.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири - фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат хомашё сифатида сотиш, балки маҳсулотни ўзлари томонидан мустақил тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаб қадоқлаш, истеъмолчиларга тайёр ҳолатда етказиб бериш каби қўшимча ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Ушбу чора-тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ишчи ўринлари ташкил қилиш асосида қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш фаровонлиги ўсишини таъминлайди. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига нисбатан юқори рентабелли тармоқ сифатида фермер хўжаликлари даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Яъни, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнесни ривожлантириш шароитида фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ҳамда бошқа соҳалар фаолияти ҳисобига яратилаётган даромаднинг муайян қисмини ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга жалб қилиш ҳисобига асосий фаолият - қишлоқ хўжалигини иқтисодий барқарор ривожлантириш имкониятини яратиш мумкин. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини изчил ва тизимли ривожлантириш мақсадида истиқболли ва манзилли ҳудудий чора-тадбирлар дастури, жумладан, имтиёзли кредитлар ажратиш ва солиқ ставкаларини белгилаш, технологик қурилма ва товарларнинг импорт ва экспорти жараёнини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинмоқда. Шу нуқтаи-назардан, ҳозирги кунда фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида, мамлакат миқёсида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини устувор йўналиш сифатида ривожлантириш қуйидагиларни амалга оширишни кўзда тутади:
қишлоқда мулкдор синф сифатида кичиқ ва хусусий тадбиркорлик соҳаларини тизимли ривожлантиришга;
қўшимча фаолият турларини ташкил қилиш асосида қишлоқ аҳолисини доимий иш билан банд бўлиши ва янги ишчи ўринларини ташкил этишга;
қишлоқ ҳудудларида бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма субъектларини ташкил этиш ва ривожлантириш, уларда хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришга;
қишлоқ ҳудудларида маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ соҳаларни ривожлантиришга;
деҳқон, ер, ишлаб чиқариш воситалари, етиштирилаётган маҳсулот ва даромад унсурлари ўртасида мустаҳкам иқтисодий-ҳуқуқий боғлиқликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга;
қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжалиги олдига қўйилган асосий мақсад – табиий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш, хўжалик аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда пировард натижада ўз даромадини барқарор ошириб боришдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш билан бир вақтда фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сотишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ўз ҳудудида меҳнатга лаёқатли аҳоли учун қўшимча янги ишчи ўринларини ташкил қилиш яъни, фермер хўжаликларининг ўзида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаштириш жараёнида объектив зарурият ҳисобланади. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг ўзига хос алоҳида хусусиятлари ва йўналишларини ҳисобга олиб, ушбу жиҳатларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
маданий-маиший хизмат кўрсатиш (дам олиш уйлари; даволаниш масканлари; умумовқатланиш шохобчалари; халқ ҳунармандчилиги; экотуризм ва бошқалар);
ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш (озиқ-овқат маҳсулотлари, ип, калава-ип ва бошқалар);
хизмат кўрсатиш (автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш; пойабзал таъмирлаш ва тикиш; қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қуриш;
кийим-бош ва трикотаж маҳсулотларини тикиш-тўқиш ҳамда бошқа хизмат турлари);
маҳсулотни тайёрлаш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш;
тижорат ва савдо-сотиқ хизмати;
касаначилик хизмати ва бошқалар.
Кўп тармоқли фермерхўжаликларини ташкил этишда кўплаб фармон, қарор ва қонун ости меъёрий ҳужжатларда ноқишлоқ соҳани ривожлантиришнинг асосий дастурлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилмоқда. Масалан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдагиПФ-3706-сонли фармонидасаноат корхоналари билан уларнинг буюртмалари асосида уйда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда, саноат ишлаб чиқариши самарацорлигини ошириш имконини берадиган тикувчилик, атторлик, ипакчилик, қайта ишлаш, мебель, сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларида касаначилик билан шуғулланибфуқаролар ўртасида кооперацияни ривожлантиришни йўлга қўйиш, уларга солиқ ва турли тўловлар бўйича имтиёзлар, жумладан, иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловдан 2006 йил 1 феврадцан бошлаб беш йил муддатга озод қилиш, мулк солиғидан озод қилиш, сертификатлаш, стандартлаш ва лицензиялаш масалаларида имтиёзлар белгиланди.
Ноқишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш фермер хўжажклари раҳбарлари ва аъзоларидан маълум даражада билим ва касбий малака талаб қилади. Бундай фаолият тури билан шуғулланишни истаган фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва аьзоларининг махсус бизнес макгабларида ўқиши ва малакасини ошириши, ва бошқа фермерлар билан ўзаро тажриба алмашишни ташкил қилиши фермер хўжалигида ноқишлоқ хўжалик фаоли- ятининг ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил этган фермер хўжаликларининг мақомини белгилаш талаб этилади. Чунки, фермер хўжаликлари ноқишлоқ хўжалик фаолиятини йўлга қўяр экан, ушбу фаолиятдан олинаётган фойданинг маълум бир қисмини албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва инновация ишланмаларини амалиётга жорий этишга сарфлайди. Бу жиҳати билан фермер хўжаликлари энди нафақат қишлоқ хўжалиги соҳаси ва ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини мутаносиб равишда ривожлантиришга ҳаракат қилади, балки, у қишлоқ ҳудуди фаровонлиги ва ободонлиги, янги иш жойларини ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби тадбирларни ҳам амалга оширади40.
Do'stlaringiz bilan baham: |