Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришни ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти



Download 2,2 Mb.
bet150/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

13.3.Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришни ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти


Қишлоқ хўжалигида меҳнат ва маҳсулот етиштириш мавсумий характерда бўлганлиги ва табиий-иқлим шароитларига боғлиқлиги сабабли фермер хўжаликлари даромадининг кўп ёки оз бўлиши тўғридан-тўғри йилнинг қишлоқ хўжалиги учун қулай ёки ноқулай бўлишига боғлиқ бўлади. Об-ҳаво ноқулай келган йилларда фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бизнес режадаги кўрсаткичга нисбатан кам миқдорда даромад олиб, йилни зарар билан якунлаш эҳтимоли ортиб кетади. Шунингдек, ўсимликлар ёки чорва молларида турли касаллик ва зараркунандалар тарқалиши, бозордаги талабнинг ўзгариши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг паст бўлиши, ёнилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар баҳоларининг ортиб кетиши, баъзи турдаги иш ва хизматлар бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қўйилаётган юқори нархлар фермер хўжаликлари даромадининг пасайишига олиб келади. Натижада фермер хўжаликлари аъзоларинингдаромади баъзи йилларда иқтитсодиётнинг бошқа соҳалари (саноат, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқалар) ходимларининг даромадига нисбатан бирмунча паст бўлиши мумкин.
Бундай шароитда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан биргалиқда ўз хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириши лозим бўлади.
Ноқишлоқ хўжалик фаолияти иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига қараганда паст даромадли тармоқ ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари даромадини ҳамда соҳага йўналтирилган инвестициялар (маблағлар)нинг самарадорлигини кескин кўпайтиришга имкон беради. Фермер хўжаликларида ташкил этиладиган ноқишлоқ хўжалик фаолиятларининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш (мева, сабзавот, гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишловчи мини цехларни, буғдой ва шолини қайта ишлашга мўлжалланган тегирмон ва обжувозларни ташкил этиш);

  • қишлоқ жойларда маданий-маиший ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш (мураббийлик, умумий овқатланиш, соғлиқни сақлаш, транспорт, техник ва бошқа хизмат турларини ташкил қилиш);

  • савдо-сотиқ (озиқ-овқат ва аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарурий маҳсулотлар савдосини ташкил этиш);

  • касаначилик, хунармандлик;

  • қурилиш хизматлари вабошқалар.

Фермер хўжалиги фаолияти жараёнида шуғулланиши лозим бўлган ноқишлоқ хўжалик фаолияти турларини ўзининг Низомида (уставида) кўрсатиб ўтиши лозим.
Фермер хўжалиги томонидан айрим турдаги ноқишлоқ хўжалик фаолият турлари (масалан, савдо-сотиқ, транспорт, соғлиқни сақлаш каби хизматлар) билан белигланган тартибда махсус рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг шуғулланиш лозим.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга нисбатан тайёрлов, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ соҳасида банд бўлган ходимлар даромади юқори бўлиши ва ушбу фаолият асосида қўшимча янги ишчи ўринлар яратилиши ҳисобига қишлоқ жойларида бандлик муаммосини камайтириш мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Фермерларнинг ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг ривожланиши фақатгина қўшимча даромад манбаи бўлиб қолмасдан, қишлоқ ҳудудларида иқтисодий масалалар билан биргаликда ижтимоий масалаларнинг ечилишида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, фермерларни, умуман олганда, қишлоқ хўжалигида ишлаётганларнинг йил давомида бандлигини (қишлоқ хўжалигида ишловчиларнинг 80 фоизи 7-8 ой давомида иш билан банд бўлиб, 4-5 ой тўлиқ иш билан таъминланмаслиги) таъминлаш, шунингдек, қишлоқда қўшимча иш жойлари яратиш ва ишсиз аҳолини иш билан банд қилиш имкониятини беради.
Фермер хўжалиги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини ҳамда шу ҳудуддаги бошқа фермер ва деҳқон хўжаликларидан хомашё сотиб олиш, қишлоқ ҳудудларида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сотиш шаҳобчаларини очиши, ноқишлоқ хўжалик соҳасидан олинган даромадини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, жумладан, янги техника воситалари, асбоб-ускуналар, илғор технологияларни сотиб олишга йўналтириши иқтисодий масалаларнинг ҳал қилинишига катта ҳисса қўшади.
Қишлоқ хўжалиги билан биргаликда ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан ҳам шуғулланган ҳолда фермер хўжаликларининг даромадини кўпайтириш имкониятларини қидириш, қишлоқ хўжалиги тармоғи ривожланган мамлакатлар тажрибасидан ҳам маълум.
Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермерлар бугунги кунда республикамизда ҳам мавжуд. Масалан, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Лочин” фермер хўжалиги асосий фаолият тури - ғалла ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўлган бир вақтда, хўжалик чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолида сотиш билан ҳам шуғулланади.
Фермер хўжалиги бўйича 2000 йилда маҳсулотларни қайта ишлашдан 2,5 млн. сўм, 2002 йилда 76,8 млн. сўм даромад олинган бўлса, 2004 йилда бу кўрсаткич 97,8 млн. сўмни ташкил қилди ёки шу даврда даромад миқдори 39,1 маротабага ошган, Хўжаликда 2001 йилда 125 тонна сут қайта ишланган, шу жумладан, 65 тонна сут бошқа ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан сотиб олинган бўлса, 2004 йилда эса 230 тонна сут қайта ишланиб, шу жумладан, 78 тонна сут четдан сотиб олинган. Фермер хўжалигида рентабеллик даражаси 2000 йилда 63 фоизни, 2002 йилда эса 73,1 фоизни ташкил этган. “Лочин” фермер хўжалигида маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида 2001 йилда 10 киши, 2004 йилда эса 22 кишига кўшимча янги ишчи ўринлари яратилган. Сўнгги йилларда қайта ишлаш соҳасида банд бўлган ходимларнинг ўртача иш ҳақи қишлоқ хўжалигида ишловчиларга нисбатан 21-44 фоизгача юқори бўлмоқда.
Шунингдек, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Умид” фермер хўжалиги чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган ҳолда сутни қайта ишлаш ва қандолатчилик, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади.
Фермер хўжалигида 2004 йилда жами ер майдони 183,14 гектарни, шу жумладан пахта 28 га, ғалла 56,5 га, сабзавот 4,5 га, картошка 2,5 га, полиз 1,0 га, чорва озуқа экинлари 85,99 га ва боғ 5,65 гектарни ташкил қилган. Фермер хўжалигида жами 90 киши меҳнат қилиб, 2004 йилда 82,3 тона пахта, 153 тонна ғалла, сабзавот 147 тонна, картошка 16,1 тонна ва бошқа турдаги қишлок хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган. Фермер хўжалигида 251 бош қорамол, шу жумладан, 100 бош сигир, 20 бош қўй ва эчки,12 минг бош парранда боқилади.
Фермер хўжалигида 2000 йилда 43,8 млн. сўмлик ялпи маҳсулот, шу жумладан, 25,1 млн.сўм маҳсулотларни қайта ишлаш ва 2,0 млн.сўм хизмат кўрсатишдан олинган бўлса, 2004 йила бу кўрсаткичлар мос равишда 277,3, 126,9 ва 5,6 млн. сўмни ташкил этган. Натижада фермер хўжалигида қишлоқ хўжалигидан олинган даромад ялпи даромадда 2000 йил 38,1 фоизни, 2004 йилда 52,2 фоизни, маҳсулотни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатишдан олинаётган даромад эса мос равишда 61,9-47,8 фоиз ўртасида бўлган. Ушбу даврда ялпи даромад 6,3 марта, шу жумладан, деҳқончилиқда 20,4, чорвачилиқда 2,7 мартага, маҳсулотни қайта ишлашда 5,1 ва хизмат кўрсатишда 2,8 мартага кўпайган.
Фермер хўжалигида ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг йўлга кўйилиши нафақат ялпи даромаднинг 50 фоизгача кўпайиши, балки бошқа хўжаликлардан хомашё сотиб олиш, янги иш ўринларини яратиш ва меҳнат бандлигини таъминлаш имкониятини бермоқца. Фермер хўжалиги томонидан 2004 йилда қўшни деҳқон ва фермер хўжаликларида сотиб олинган сут микдори 355 тоннани ташкил этган. Фермер хўжалиги 2004 йилда 89 киши, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида 74 киши, қайта ишлаш соҳасида 5 ва хизмат кўрсатиш соҳасида 10 киши меҳнат қилиб, ўртача ойлик иш ҳақи 43,1 минг сўмни ташкил этган.
Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида иқтисодий масалалар билан биргаликда ижтимоий масалаларнинг ечилишида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. “Умид” фермер хўжалиги ҳисобидан хайрия тадбирларини амалга ошириш билан биргалиқца 2002 йилда ҳусусий спорт клуби ташкил этилган. Мазкур клуб учун фойдаланилмай ётган бинолар сотиб олиниб, таъмирланган, яъни қишлоқ ободончилигига ҳам маълум даражада ҳисса қўшилган.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин шуни алоҳида айтиш лозимки, мамлакатимиз бўйича асосий фаолияти, яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ташқари ноқишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари умумий фермерлар сонига нисбатан унчалик кўп эмас. Бунга, энг аввало, фермерларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга асосий эътибор қаратилиши, тадбиркорлик соҳасида етарли билим ва малакага эга бўлмаслик, қўшимча фаолият билан шуғулланишда бошланғич сармоянинг етишмаслиги ва бошқа шу каби сабаблар асос бўлмоқда.
Шунинг учун фермер хўжалигининг раҳбари ноқишлоқҳўжалик фалияти билан шуғулланайтган фермерлар тажрибаларини ўрганиши ва улардан зарурий маслаҳатлар олиши лозим.
Албатга, фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил этишнинг дастлабки даврларида молиявий маблағ талаб этилади. Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалиги фаолиятйни ташкил этиш ва ривожлантиришда банклар ва турли молиявий жамғармалар кредитларидан фойдаланишлари мумкин. Фермер хўжаликларига банклар ва турли жамғармалар томонидан кредит ресурслари ажратиш ва улардан фойланиш тартиблари тегишли бобда баён этилган.
Маълумки, айрим фермер хўжаликлари ноқишлоқ хўжалик фаолияти (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, савдо-сотиқ, умумий овқатланиш каби инфратузилма шохобчаларига эга) билан шуғулланишларига қарамасдан, барча қишлоқ хўжалик корхоналари каби фақат битта солиқ - ягона ер солиғини тўлар эдилар. 2003 йилдан бошлаб эса фермер хўжалнклари қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти етинггириш билан биргаликда бошқа соҳалар билан шуғуллансалар, бунинг учун улар ушбу соҳа бўйича харажат ва даромаднинг алоҳида ҳисобини юритиб, мустақил равишда белгиланган солиқ, тўлов ва ажратмаларни тўлаш тартиби жорий этилди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish