Асаларини танлаш. Танлаш - ирсият ишларининг мустақил омилларидан бири бўлиб, у наслчилик ва товар хўжаликларида гуруҳларга ажратиш ва оиладан четлаштириш билан тугатилади. Фенотипик оммавий танлаш - бу оммавий танлашда асосан асалариларнинг районлаштириш масалаларини яхшилаш кўзда тутилади. Алоҳида генотипик танлаш ёки келиб чиқиши бўйича танлаш (баҳолаш). Бу хилдаги танлашнинг моҳияти шундан иборатки, келажакда кўпайтириш учун ҳар қандай рекордсимен оиладан фойдаланиб, буни алоҳида хўжаликка фойдали бўлган битта кўрсаткичи олинади. Болаларининг сифатига қараб (баҳолаш) танлаш. Баъзи бир ирсият билан шуғулланувчи олимларнинг фикрига кўра бу баҳолаш ирсиятчилик ишларини баҳолашнинг энг олий формасидир.Асаларичиликда урчитишнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: гибридизация, соф зотли урчитиш ва чатиштириш. Гибридизация - дейилганда иккита турга мансуб ҳайвонларни ўзаро урчитиш тушунилади. Соф зотли урчитиш - урчитишнинг энг тарқалган услубларидан бири бўлиб ҳисобланади, бунда бир зотга кирувчи иккита ҳайвон ўзаро урчитилади. Барча юқори сифатли асаларилар соф зот урчитиш натижасида яратилган. Соф зот урчитишнинг икки хил тури бўлиб, яқин қариндошлар ўзаро урчитилса "инбридинг", қариндош бўлмаган асалариларўзаро урчитилса "аутбридинг" деб аталади. Чатиштириш усуллари - қон сингдириб чатиштириш, қон қўйиш йўли билан чатиштириш, саьноат усулида чатиштириш, завод усулида чатиштириш, алмашлаб чатиштириш39.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2009 йил 3 мартда 03/1-348 сонли дастурига асосан республикада асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйичабарча тоифадаги асаларичилик хўжаликларида асал ишлаб чиқариш ошириш, ташкил этиладиган шахсий ёрдамчи, деҳқон, фермер ва ўрмон хўжаликларига талаб этиладиган жиҳозлар, асалари оилалари билан таъминлаш;асалари оилаларини ривожлантириш ва табиий ўрмонзорларда сифатли шифобахш асал йиғишни кўпайтириш;асалари оилаларини ўрмон хўжаликлари ҳудудларига жойлаштириш; маҳаллий ноёб асалари популяция генофондини соф холда сақлаб қолиш; асалариникўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш; асаларичилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари негизида наслчилик фермер хўжалиги мақоми бериш;вилоятлар марказларида ва аҳоли зич жойлашган шаҳарларда асаларичилик маҳсулотлари ҳамда жиҳозларини сотишга махсус ихтисослашган совда дўконларини ташкил қилиш, инвестиссия ва хомийларни жалб этиш, лизинг асосида мини технологиялар, жиҳозлар ва асалари павильонларини келтиришни йўлга қўйиш, вилоятларда биттадан асални қайта ишлайдиган ва асаларичилик жихозларини ишлаб чиқарадиган мини цехлар ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилган.
Аҳолини арзон ва сифатлиасал маҳсулотлари билан таъминлаш ва асаларичилик соҳасини янада яхшилаш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2009 йил 3 мартда 03/1-348 сонли дастурига ишлаб чиқилди. Ундаги асосий вазифа асосан республикада асаларичилик соҳасини ривожлантириш; асаларичилик хўжаликларида жиҳозлар ваасалари оилалари билан таъминлаш;асалари оилаларини ўрмон хўжаликлари ҳудудларига жойлаштириш; маҳаллий ноёб асалари популяция генофондини соф холда сақлаб қолиш; асалариникўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш; асаларичилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари негизида наслчилик фермер хўжалиги мақоми бериш;вилоятлар марказларида ва аҳоли зич жойлашган шаҳарларда асаларичилик маҳсулотлари ҳамда жиҳозларини сотишга махсус ихтисослашган совда дўконларини ташкил қилиш, инвестиссия ва хомийларни жалб этиш, лизинг асосида мини технологиялар, жиҳозлар ва асалари павильонларини келтиришни йўлга қўйиш,вилоятларда биттадан асални қайта ишлайдиган ва асаларичилик жихозларини ишлаб чиқарадиган мини цехлар ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |