Манба: Қишлоқ xўжалиги вазирлигининг маълумотлари. 2017 йилга келиб қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларига хизмат қиладиган 1511 та муқобил МТП, 1505 та сув истеъмолчилари уюшмаси, 1358 та ЁММ сотиш шохобчаси, 1012 та минерал ўғит сотиш шохобчаси, 610 та минибанк, 2616 та зооветеринария хизмати кўрсатиш шохобчаси, 265 та консалтинг ва маркетинг хизматлари кўрсатиш тармоқлари, 311 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш шохобчаси томонидан фермер хўжаликларига сервис хизматлари кўрсатилган.
12.2.Фермер хўжаликлари ва чорвачилик комплексларида сервис хизматларини ташкил этиш
Республика Президентининг «Аҳоли шахсий хўжаликларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1990 йил 10 май Фармонига асосан аҳолига жамоа ва давлат хўжаликларидан ем-хашак ҳамда чорва моллари сотиш йўлга қўйилди. 976та зооветеринария пунктлари ташкил этилди, 396 ветеринария дорихоналари янгидан очилди. 1994 йилда зарар билан ишлаётган 1499та қорамолчилик фермалари мазкур ферма жамоаларига хусусий мулк қилиб берилди. Натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% фоизини хусусий сектор бермоқда. 2006 йил 23 мартда шахсий ёрдамчи ва деҳқон-фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришгақаратилганЎзбекистон Республикаси Президенти томониданқарори қабул қилиниши чарвочиликни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Чарвочилик моллари парваришлаш билан шуғулланган ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва уларга пенсия ёшида пенсия тайинлашни белгилаган қўйилиши туфайлиқишлоқ аҳолисинингбандлигини оширади. Ҳамда қарорда 2006-2010 йилларда қорамолчиликни бўйичадастур ишлаб чиқилди. Дастурда ҳар бир бош мол учун ер бериш тартиби, зооветеринария хизмати, урчитиш йўллари, сервис хизматларини ривожлантириш тартиби белгиланди. Бундан ташқари омухта ем олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, ихтисослашган омборларда савдо шаҳобчаларини ташкил этилиши белгилаб олинди. Маҳалла қўмиталарининг кафолатлари билан микрокредитлар бериш йўлга қўйилди ва зарур технологиялар учун бож тўловлари олиб ташланди.Ҳомийлик сифатида кам таъминланган оилаларни бир бош қорамол билан таъминлаш йўлга қўйилади. Бу қарорнинг ижро этилиши қишлоқ хўжалигида сут ва гўшт маҳсулотларининг кўпайишига олиб келади ва бунинг натижасида чорвачиликда иқтисодий самарадорликка эришилади.
Мазкур қарорни амалга ошириш 2006 йил 23 мартда наслчиликни ривожлантириш мақсадида белгиланган дастурни«Шахсий ёрдамчи ва деҳқон-фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш» тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг қабул қилиниши наслчиликни ривожлантиришда катта аҳамият касб этиб, чорва моллари мавжуд аҳолини иш билан таъминланган аҳоли таркибига киритишни ва уларга пенсия ёшида пенсия тайинлашни белгилаган ҳолда қишлоқ аҳолиси бандлигини оширишни белгилайди. Бу қарор орқали «2006-2010 йилларда қорамолчиликни ривожлантиришда рағбатлантириш» дастури қабул қилинди. Дастурда ҳар бир бош мол учун ер бериш тартиби, зооветеринария хизмати, урчитиш йўллари, сервис хизматларини ривожлантириш тартиби белгиланди. Омухта ем олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, ихтисослашган омборларда савдо шаҳобчаларини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди. Маҳалла қўмиталарининг кафолатлари билан микрокредитлар бериш йўлга қўйилди ва зарур технологиялар учун бож тўловлари олиб ташланди. Ҳомийлик сифатида кам таъминланган оилаларни бир бош қорамол билан таъминлаш йўлга қўйилди. Бу қарорнинг ижро этилиши қишлоқ хўжалигида сут ва гўшт маҳсулотларининг кўпайишига олиб келмоқда ва бунинг натижасида чорвачиликда иқтисодий самарадорликка эришилмоқда.
Чорвачилик фермер хўжаликларида ушбу келтирилган зотларни такомиллаштириш бўйича селекция ишларини ташкил қилиш муҳим ҳисобланади. Энг аввало подадаги сигир ва таналарни синалган буқа уруғлари билан уруғлантириш талаб этилади. Бу борада республикада "Насл-хизмат" уюшмаси ва унинг вилоятлардаги корхоналари ҳамда республика давлат наслчилик инспекцияси фаолият кўрсатмоқда. Фермер ушбу корхоналар билан авлодининг сифати бўйича баҳоланган, юқори селекция самарадорлигига эга бўлган "яхшиловчи" буқалар уруғини олиб ишлатиш бўйича шартномалар тузишлари лозим. Бу маҳсулдор ва наслдор авлод олиш кафолатини беради. Натижада маҳсулдор ва наслдор сигир подаларини яратишга эришилади.
Наслчилик ишини ташкил этишнинг иккинчи муҳим шарти наслчилик ҳисоб-китобларини олиб бориш ҳисобланади. Ҳар бир фермер хўжалиги молларнинг келиб чиқиши тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак. Ҳеч бўлмаганда, ўз молларининг ота-оналари тўғрисидаги зоти, зотдорлиги, туси, тирик вазни ва маҳсулдорлиги бўйича хабардор бўлиши муҳим. Фермер ўз молига тамға номер қўйиши ветеринария ишлари ҳамда наслчилик хизматини енгиллаштиради. Ҳар бир фермер наслчилик ҳисоботи бўйича тегишли шаклдаги ҳужжатларни тўлғизиб бориши лозим. Хўжаликда сигирларни уруғлантириш, туғдириш, сут соғими ва унинг ёғдорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни олиб бориш муҳим ҳисобланади. Келтирилган наслчилик ишларини ўтказишда ва тегишли маслаҳатлар олишда чорвачилик уюшмалари ва вилоят корхоналари мутахассисларига мурожаат қилиш керак. Наслчилик хизмати мутахассислари ўз навбатида яқиндан амалий ёрдам кўрсатишади.Наслчилик ишларига молларни жуфтлаштиришдаги саралаш ишлари ва наслчилик ҳисоб-китобини олиб бориш билан бир қаторда молларни бонитировка ўтказиш билан баҳолаш, улардан энг яхшиларини наслга танлаш, ёш молларни мақсадга мувофиқ парваришлаш, соғлом ва маҳсулдор қилиб шакллантириш каби комплекс тадбирлар амалга оширилади.
Ветеринария хизмати Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги қонунига (1993 йил 3 сентябр) биноан амалга оширилади. Ушбу қонунга асосланган ҳолда мамлакатда давлат ветеринарияси, идоравий ва хусусий ветеринария хизматлари ташкил топди.