Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Токзорлардан юқори ҳосил олиш технологиялари



Download 2,2 Mb.
bet133/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Токзорлардан юқори ҳосил олиш технологиялари. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда ҳар бир экиннинг технологик харитаси бўлиб, экинларни парваришлаш ишлари босқичма босқич агротехник тадбирлар амалга оширилади. Масалан: Ёш токзорларни парваришлаш. Кўчатларнинг тутиши ва ривожланиши, уларнинг мевага кириши, бўлажак ҳосил ва унинг сифати ёш токзорларни парваришлашга боғлиқ. Токни шакллантириш ва кесиш. Ток кесиш муҳим агротехник усул бўлиб, токнинг ўсиши ва мева қилишини тартибга солади. Бу усул ёрдамида токни парваришлаш учун қулай шакл берилиб, у токзордан фойдаланиш давомида сақлаб турилади. Токка тўғри шакл берилиши ва оқилона ўстириш тизимида узоқ вақт ва юқори ҳосил олинишини таъминлайди, куёш нуридан, иссиқлик, сув ва озуқа моддалардан тўлиқроқ фойдаланишга, шунингдек меҳанизацияни кенг қўлланишига имкон беради.
Тупни шакллантириш кўчатларни ўтказишга тайёрлашдан бошланади, бунда уларда икки-учта кўзча қолдириб кесилади.
Кўчатларни ўтказишда уларнинг новдалари қатор чизилиб жойлаштирилади, новдаларнинг асоси тупроққа 5-10 см. чуқурликда қўйилади. Яхши ривожланган тупларнинг шаклланиши анча тезлашади, биринчи ҳосилга иккинчи йили кириши мумкин, учинчи-тўртинчи йили мевага тўлиқ киради.
Тупнинг барча элементларини бир вақтнинг ўзида шакллантиришда бачки новдалардан кенг фойдаланилади, ток хомток қилинади бу билан айрим новда ва бачкиларнинг ўсиш кучи тартибга солинади.
Шакллантиришнинг тезкор усулларини қўллаш токзорлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, бироқ бутун вегетация давомида кўп қўл меҳнати сарфланади.
Кучли кўчатлар ўтказилганда биринчи йили қатор бўйлаб йўналтирилган уч-тўртта новда ўстирилади. Агар кўчатда атиги битта новда ривожланса, учта бачки ҳосил бўлиши учун у тўртинчи-бешинчи баргдан юқорироқда чилпилади.
Бир йиллик кўчатлар қишда кесмасдан кўмилади, кейинги баҳорда симбағаз ўрнатилади.
Иккинчи йили баҳорда туплар новдаларнинг ривожланишига кўра кесилади: кучли занглар (пишган новдалар) шундай кесиладики, уларни пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, кўчсизлари 2-3та кўзча колдириб, калта кесилади.
Ўзбекистон шароитида навнинг ўсиш кучи ва муайян навдаги (кучлироқ новдалар узунроқ кесилади) новдаларда 6-8, 9-12, 12-15та кўзча қолдирилиб ҳар-хил узунликда кесилади.
Республиканинг кўпгина туманларида тупларни кўмишдан олдин ва уларни очгандан кейин бўладиган совуқлар кўзчаларнинг зарарланишига, кўп йиллик қисмларидаги тўқималарнинг қисман қуришига олиб келади.
Занг ва новдаларни боғлаш. Занг ва ҳосил олиш учун қолдирилган новдалар туплар очилиши билан симбағазларга боғланади. Бу иш кўртаклар бўртгунча туãàëлàíèøè êåðàê. Òóïëàð қàòîð îðàñèãà èøëîâ áåðèøäà машинанинг бемалол ўтиши учун занглар биринчи сим сатҳигача кўтариладики, бунда ҳосил берувчи ва кўк новдалар ишга халақит бермаслиги лозим.
Токнинг яшил новдаларига ишлов бериш. Муҳим агротехник тадбирлардан бири токни хомток қилиш, новдаларни чилпиш, бачки новдаларни олиб ташлаш ва чеканка қилишдир. Новдаларни ўсиши ва етилиши, ҳосил сифатига, ўсимликларни қишга тайёрлаш ва шу агротадбирларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишига боғлиқ.
Хомток қилиш. Баргнинг ҳазм қилиш юзаси билан ҳосил ўртасида тўғри нисбатни ўрнатиш, тупни шакллантириш учун новдалар танлаш, қулай ҳаво-ёруғлик шароити яратиш учун новдаларнинг қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида токдаги новда ва ҳосил миқдорини меъёрга солиш керак. Бу айниқса узумнинг хўраки ва кишмиш навларида тўпгул ва шингилларнинг ривожланиши ва ҳосил сифатини яхшиланишига ёрдам беради.
Новдалар чеканкаси новдаларни юқори қисмини бир нечта барг билан бирга олиб ташлашдан иборат. Чеканкани айрим ҳоллардагина жуда кучли ўсувчи, токзорларда сийраклаштириш билан бир вақтда августнинг биринчи ярмида ўтказиш керак. Бунда новда, бачки новда ва баргларнинг ток тупини жуда қалинлаштириб юборадиган ва ҳаво ҳамда ёруғликнинг ўтишига халал берадиган қисмлари олиб ташланади. Бу токка кейинги ишлов беришни, зараркунанда, касаликларга қарши кўрашни осонлаштиради, меваларни ранги чиройли бўлишини таъминлайди. Хомток қилишда ва яшил новдаларни синдириб ташлашда тупдаги кўртаклар сонини тегишлича қолдириб тупнинг ўртача юкланишини сақлаб туриш, яшил новдалар билан ўтказиладиган ишларни тўғри олиб бориш чеканка қилишни истисно этади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish