Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


-жадвал Республикада боғдорчилик ва узумчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларининг экин майдони ва ялпи маҳсулоти кўрсаткичлари



Download 2,2 Mb.
bet129/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

11.2.2-жадвал
Республикада боғдорчилик ва узумчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларининг экин майдони ва ялпи маҳсулоти кўрсаткичлари

Йиллар

Боғдорчилик

Узумчилик

майдн,
минг га


гектар

ялпи ҳосил, минг т.

ҳосил­
дорлик,
ц/га

майдон,
минг га
гектар

ялпи ҳосил, минг т.

ҳосил-
дорлик,
ц/га

2000

140,1

660,4

47,1

95,3

744,7

78,1

2002

138,6

602,3

43,4

94,5

620,9

65.7

2005

139,2

790,6

56,8

99,0

623,3

63,0

2006

143,0

801,3

56,0

99,6

573,1

57,5

2007

145,9

842,9

57,7

101,3

516,4

51,0

2008

146,0

765,8

52,4

97,5

401,5

41,2

2009

146,2

851,7

Г 58,2

96,8

589,1

60,8

2010

152,4

851,0

55,8

99,2

589,3

59,4

2012

155,0

1171,8

75,6

100,1

790,4

79,0

2014

166,0

1269,1

76,4

103,4

880,3

85,1

2015

171,1

1402,7

81,9

102,4

790,3

77,1

2016

134,8

1542,9

114,4

76,4

899,6

117,7

2017

135,3

1591,7

117,2

86,4

922,4

119,8

Мутлоқ ўсиш
Ўсиш

-5,3

882,5

67,3

-18,9

154,9

41,5

Фоиз
Ҳисобида

96,2

233,6

242,8

80,2

120,8

154,4

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлариасосида муаллифтомонидан ҳисобланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари
Юқорида келтирилган маълумотлар мустақиллик йилларида республикада сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик барқарор ривожланганлигини кўрсатади. Бу даврда сабзавотчилик майдони 3,2 минг гектар ёкя 2,2 фоиз, кўп йиллик мевазорлар майдони 5,3 минг гектар ёки 3,8 фоизга қисқарган, узумзор майдони 18,9 минг гектарга камайганлигига қарамай, боғдорчиликда ўртача ҳосилдорлик 2000 йилда 47,1 ц/га.дан 2017 йилда 114,4 ц/га.ни ташқил этди, натижада, ялпи ҳосил 1542,9 минг тоннага етказилиб, 2,3 баробарга ўсиш таъминланди. Токчиликнинг асосий маҳсулоти турли хил (хўраки, кишмиш ва шаропбоп) узумлар таркибида инсон организми учун ўта фойдалишакар (асосан глюкоза), органиқ кислоталар, тери ошловчи бўёқлар, ферментлар, витаминлар, минерал тузлар ва бошқа хушбўй моддаларга бой.
Турли хил узумлардан илмий асосланган меъёрларда (80-90 кг) йил давомида истеъмол қилиш катта калорияли (гўшт, ёғ ва бошқа) маҳсулотларнинг ҳазм бўлиш даражасини яхшилайди, инсон саломатлигини мустаҳкамлайди, умрини ҳам узайтиради.
Узум маҳсулотларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти хўраки, майизбоп ва шаропбоп навлари бўйича алоҳида-алоҳида таҳлил этилади ва баҳоланади.
Турли хил узум навларининг биокимёвий таркиби кескин фарқ қилади. Масалан, шакарлилик даражаси хўраки навларда 20-25 фоизгача, майизбопларда 30-35 фоиз, винобопларда 15-18 фоизгача бўлади. Улар тўлиқ пишганда йиғиб олинса шакарлилик даражаси янада ошади.
Хўраки узумларнинг асосий қисмини аҳоли ёз ва куз ойларида истемол қилади, бир қисмини махсус омборхоналарда сақлаб келаси йил ҳосили пишганга қадар ҳам фойдаланади.
Кишмишбоп ҳамда қисман хўраки нав узум қуритилади, майиз ва кишмиш тайёрланади, йил давомида аҳоли томонидан истемол қилинади.
Шароббоп, қисман хўраки ва кишмиш навларини озиқ-овқат саноат тармоқлари қайта ишлаб шароблар, шампан винолар, коньяклар, мураббо, шинни, шарбат, компот, майонез ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Қайта ишланган узум маҳсулоти қолдиқларидан мой ишлаб чиқарилади, чорвачилик омухта емларига қўшилади. Токларнинг барглари ва навлари чорвачиликда озуқа, шохлари ва поялари ёқилғи сифатида ишлатилади.
Токчиликнинг аҳамияти шундаки, улар 50-60 йилларгача ҳосил беради. Илдизлари тупроққа чуқур жойлашади, қурғоқчиликка бирмунча чидамли, тупроқ унумдорлиги нисбатан паст, нотекис ерларда ҳам ҳосил беради ва ҳ.к.Токчиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари:

  • юқори ҳосилли, касалликларга чидамли хўраки навлардан: даройи, оқ халили, оқ ҳусайни, гўзал қора, нимранг, пушти тойфи; майизбоп навларданқора кишмиш, зарафшон кишмиш, оқ кишмиш; винобоп навлардан ркацители, баян ширин, кулъжинский, мускат вир ва бошқаларни ривожлантириш;

  • серҳосил ва касалланмаган навлардан кузда қаламчалар тайёрлаш ва интенсив ривожлантиришни ташкил этиш;

  • ҳосилдорлик даражасини ҳисобга олиб 4-6 марта, шағалли ерларда 8-10 марта, сизот сувлари юза ерларда 2-3 марта белгиланган муддатларда суғориш, самарали томчилаб суғориш усулидан фойдаланиш;

  • тез ўсувчи ва кўп баргли токларни хомток қилиш;

  • ҳосил берувчи новдаларни совуққа олдирмаслик учун ўз вақтида кўмиш ва очишни ташкил этиш;

  • токзорларда кўп учрайдиган ондиум ва антрахноз касалликларига қарши асосан олтингугуртли препаратлардан кенг фойдаланиш;

  • чириган гўнг ва белгиланган меъёрларда ва муддатларда минерал ўғитлардан фойдаланиш;

  • маҳсулотларни эркин ва шартнома асосида мавсумий баҳоларда сотиш, уларнинг нобуд бўлишини кескин камайтириш.

Демак, токчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш сермеҳнат ва сердаромад ҳисобланади. Тармоқни интенсив ривожлантириш меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан самарали фойдаланиш учун имкониятлар яратади.

11.3.Интенсив боғдорчиликни, пакана ва ярим пакана мевали боғларни барпо этиш


Республикамизда амалга оширилаётган ишлар натижасида йилдан-йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланиб бормоқда. Янги боғларнинг яратилиши мамлакатимиз аҳолисини сифатли мева маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва сифатли меваларни экспорт қилиш имконини яратади.Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра 2011-2016 йиллар давомида боғдорчиликда янги агротехнологиялар асосида 31 308 гектар юқори ҳосил берадиган пакана ва ярим пакана интенсив мевали боғлар яратилган (2-расм).
Республикада боғдорчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида кейинги йилларда янги боғлар, шу жумладан, пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари тез ҳосилга кириши ҳамда майдон бирлиги ҳисобидан юқори ҳосил бериши билан ажралиб туради.Турли хил боғдорчилик ҳўл маҳсулотларнинг биокимёвий таркиби ва инсон организми учун фойдалилик даражаси кескинфарқ қилади.Масалан, ёнғоқ ва пистадан бошқа меваларда оқсил ва мой жуда кам. Кўпчилик тўлиқ пишган меваларда шакар ва углеводларҳам турли даражада ташкил топади.Мева-резаворларни ҳўл шаклида истемол қилиш энг юқори самара беради. Аммо, уларни ҳосилдан-ҳосилгача сақлаш харажатларни кўпайтиради, уларни анчагина қисми бузилиб қолади ва сифат белгилари пасаяди. Боғдорчилик маҳсулотларидан йил давомида фойдаланишни амалга ошириш мақсадида уларни қайта ишлаш зарурияти


Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish