Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet126/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

11.1.3.– жадвал.
Республикада 2000–2017 йиллардаги ташқи савдо айланмасининг таркиби, млн. АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2017 й.

Ташқи савдо айланмаси

6 212,1

9 500,1

22 199,2

25 283,2

ш.ж. экспорт, жами

3 264,7

5 408,8

13 023,4

12 870,3

Ташқи савдо айланмасида экспорт салмоғи, %да

52,6

56,9

58,7

50,9

Жами экспортга нисбатан, %да

100

100

100

100

Пахта толаси

27,5

19,1

12,1

5,7

Озиқ-овқат маҳсулотлари

5,4

3,8

9,7

10,2

Кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар

2,9

5,3

5,1

4,8

Энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари

10,3

11,5

22,8

25,9

Қора ва рангли металлар

6,6

9,2

6,9

6,4

Машина ва асбоб-ускуналар

3,4

8,4

5,5

1,2

Хизматлар

13,7

12,2

10,2

24,5

Бошқалар

30,2

30,5

27,7

21,3

Импорт, ЖАМИ

2 947,4

4 091,3

9 175,8

12 412,9

Ташқи савдо айланмасида импорт салмоғи, %да

47,4

43,1

41,3

49,1

Жами импортга нисбатан, %да

100

100

100

100

Озиқ-овқат маҳсулотлари

12,3

7,0

10,5

12,8

Кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар

13,6

13,6

13,8

17,0

Энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари

3,8

2,5

7,1

5,8

Қора ва рангли металлар

8,6

10,3

8,1

7,4

Машина ва асбоб-ускуналар

35,4

43,3

44,0

40,5

Хизматлар

8,5

10,4

5,3

7,7

Бошқалар

17,8

12,9

11,2

8,8

ЭКСПОРТ-ИМПОРТ САЛЬДОСИ

+ 317,4

+ 1 317,5

+ 3 847,6

+ 457,4

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли йиллар бўйича йиллик статистик тўпламлари асосида тузилган.

2000–2017 йиллар давомида экспортни диверсификация қилиш, унинг таркибини яхшилаш борасида амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида ижобий силжишлар рўй берди.


Ўтган 2000–2017 йиллар оралиғида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида пахта толаси салмоғи 27,5 дан 5,7 %га камайгани ҳолда озиқ-овқат товарлари 5,4 %дан 10,2 %га, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар 2,9 %дан 4,8 %га, энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари 10,3 %дан 25,9 %га ва хизматлар 13,7 %дан 24,5 %га ошди.
Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 25 майПФ-5057-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармодида 2017 йил 1июндан бошлаб хўжалик субъектлариўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилиш, янги мева- сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-1871-сонли Фармонининг2-иловасида кўрсатилган хом ашё товарларидан ташқари, чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга оширишда қуйидагишартларга амал қилинади: шартнома миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги керак; товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб, 90 кун ичида мажбурий валюта тушумининг келиб тушиши таъминланиши лозим; ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг кейинги экспорти мазкур қўшимча банднинг шартларига мувофиқ экспортчи ташкилотнинг мазкур қўшимча бандда кўрсатилган шартларда аввалги дебиторлик қарзи бўлмаган тақдирда амалга оширишга йўллар очиб берилди.

11.2.Боғдорчилик, узумчилик ҳолати ва истиқболлари


Республикада боғдорчилик, узумчилик маҳсулотлари етиштиришниянада кўпайтириш мақсадида кейинги йилларда янги боғлар, шу жумладан, пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари тез ҳосилга кириши ҳамда майдон бирлиги ҳисобидан юқори ҳосил бериши билан ажралиб туради. Турли хил боғдорчилик-узумчилик ҳўл маҳсулотларнинг биокимёвий таркиби ва инсон организми учун фойдалилик даражаси кескинфарқ қилади. Масалан, ёнғоқ ва пистадан бошқа меваларда оқсил ва мой жуда кам. Кўпчилик тўлиқ пишган меваларда шакар ва углеводлар ҳам турли даражада ташкил топади. Мева-резаворларни ҳўл шаклида истемол қилиш энг юқори самара беради. Аммо, уларни ҳосилдан-ҳосилгача сақлаш харажатларни кўпайтиради, уларни анчагина қисми бузилиб қолади ва сифат белгилари пасаяди. Боғдорчилик маҳсулотларидан йил давомида фойдаланишни амалга ошириш мақсадидауларни қайта ишлаш зарурияти туғилади. Уларнинг анчагина қисми озиқ-овқат саноатидақайта ишланади. Консерва, повидло, жем, мураббо, мармелад, консерва, шарбат, мева сувлари ва компотлари, вино ва бошқа алкогол ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Шакарлилик даражаси юқори бўлган меваларнинг анчагина қисми қуритилади.Мева-резаворларни қайта ишлаш уларни узоқ муддатларда сақлаш, истеъмол қилиш ҳамда узоқ масофаларга ташиш харажатларини камайтиришга шароит яратади.Дарахтларни барглари чорва озуқаси ва органиқ ўғит, шохлари ва поялари ёқилғи, қурилиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади ва уруғларидан мой, дориворлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.Боғдорчилик самарадорлиги яна шундаки, уларнинг кўпчилиги узоқ (15-20 дан 80-90) йиллар давомида ҳосил беради. Илдизлари бақувват чуқур жойлашган, қурғоқчиликка бирмунча чидамли, тупроқ унумдорлиги нисбатан паст, нотекис ерларда ҳам ривожланади. Боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш сермеҳнат ва сердаромад ҳисобланади. Боғдорчиликни интенсив ривожлантириш меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish