Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet123/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

10.5.1-жадвал
Помидор учун озиқ эритма таркиби (1000 л сувга/г)

Ўғитлар

Ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш фазалари

кўчат экил-гандан сўнг

кучли ўсиш даврида

гуллаш ва мева тугиш даврида

ҳосилга кирган даврда

ҳосил охирида

Қишки-баҳорги мавсумда

Аммиакали селитра

114

228

228

285

171

Калийли селитра

720

720

720

720

720

Калий сульфати

-

-

45

90

-

Суперфосфат

240

240

350

240

120

Магний сульфат

400

500

500

500

400

Ортофосфор кислотаси

170

170

170

170

170

Кузги-қишки мавсумда

Аммиакали селитра

228

228

228

171

57

Калийли селитра

720

720

720

720

720

Калий сульфати

-

44

88

88

88

Суперфосфат

240

240

240

360

240

Магний сульфат

400

400

400

500

400

Ортофосфор кислотаси

170

170

170

170

170

Иссиқхонада барча жараёнлар автоматик равишда компютерга уланган. Хашоратларга қарши биологик кўрашишда феремон тутқичлар, клейлар ва лампали тутқичлардан фойдаланилади. Иссиқхонада замонавий асбоб ускуналар яъни хароратни созлаш ва ёруғликни созлаш сенсорли мосламалар орқали амалга оширилади. Вентиляторлар, соя берувчи тўр сеткалар, салқинлатувчи ва туман хосил қилувчи мосламалар, томчилатиб суғориш ускуналари каби воситалар барчаси автоматлаштирилган35.


Помидорни иссиқхоналарда тупроқсиз шароитида, гидропон услубда, турли субстратларда етиштиришда ўсимликларни парваришлаш тупроқли иссиқхоналардагига ўхшаш бўлиб, микроиқлим шароитларини юқорида келтирилган меъёрларда сақлаш, ўз вақтида озиқлантириш, ўсимликларга шакл бериш, вертикал канопга ўраб туриш, меваларни ҳосил бўлишини тезлаштириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши чораларни (профилактик, агротехник, кимёвий, биологик) кўриш ва етилган ҳосилни ўз вақтида йиғиштириб олишдан иборат.
Қисқача хулосалар
Озиқ-овқат мустақиллиги бу аҳолини ўрнатилган овқатланиш меъёрлари бўйича озиқ-овқатлар билан таъминлаш учун энергия, ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги машиналари, моддий ресурсларнинг стратегик захираларининг мавжудлигидир. Уни амалга ошириш учун агросаноат мажмуаси аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари турларига бўлган талабини зарурий миқдорда ва ассортиментда мустақил ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва таъминлашга қодир бўлиши керак. Мамлакат аҳолисини йил давомида узликсизозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ислоҳатлар олиб борилмоқда. Натижада қишин-ёзинқишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштириш учун иссиқхоналар, теплица ва парниклани қуриш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Аҳолини сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича Ҳукуматнинг фармони ва қарорлари асосида дастурлар тузилиб жойларда маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, очиқ ва ёпиқ майдонлардаэкинларини парваришлашда инновацион технологияларданкенг фойдаланиш йўллари ўрин олган.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Мамлакат аҳолисини йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун қандай ислоҳатлар олиб борилмоқда.

  2. Кишлоқ хўжалик экинларини парваришлашда иссиқхоналарнинг вазифасини тушунтиринг

  3. Аҳолини узлуксиз озиқ-овқар маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича хукуматнинг қандай карорлари қабул қилинган.

  4. Аҳолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда заруратини айтинг.

  5. Ҳимояланган майдонларда сабзавотчиликни ташкил этиш йўлларини тушунтиринг.

  6. Очиқ ва ҳимояланган майдон сабзавотчилигини мутаносиб равишда ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилганми?

  7. Замонавий хорижийлойиҳаларда қурилаётган гидропоникаиссиқхоналарни ташкил этиш ва уларни бошқариш йўлларини айтиб беринг.











XI Боб. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш


Таянч иборалар: мевачилик,узумчилик, интенсив ривожлантириш, лойиҳа, кластр, логистика маркази, ички-ташқи бозор, инфратузилма, лабаратория, резидент, интенсив боғ, пайвандтаг, энергия тежовчи, уруғ, ягона солиқ, фитасанитария, деклорация, экспорт кантракт, кўргазма-ярмарка, ташқи савдо, консерво, боғ-токзорлар, токчилик,пакана ва ярим пакана, резавор мевалар, навда, технология, чилпиш, ўғитлаш.

11.1.Қишлоқ хўжалигида мевачилик, узумчиликни ривожлантириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш


Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш, уларнисақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мевачилик-узумчиликни интенсив ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экин майдонлари сезиларли равишда кенгайтирилди, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қувватлар ишга туширилди, молиявий ресурслар, жумладан, халқаро молия институтларининг инвестиция маблағлари жалб этилмоқда.
Шу билан бирга хорижий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларидаги юқори даражадаги рақобат агротехниканинг ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот етказиб бериш жараёнларини бошқаришнинг замонавий услубларини жадал равишда жорий этишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 29 мартдагиПФ-5388-сонли «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармодида мева-сабзавотчиликни жадал ва самарали ривожлантиришни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни йирик хорижий бозорларга чиқариш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида: вилоятларда мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кластер усулини яратишни қўллаб-қувватлаш; мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача бўлган белгиланган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи;қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасида кафолатланган шартномалар асосида «уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш» тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини (кейинги ўринларда мева-сабзавот кластерлари деб юритилади) кенг жорий этиш; логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга; замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш; қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларига эга; мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган хўжалик юритувчи субъектларига (ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳига) биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш ҳуқуқини бериш; 2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этиб ва 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб этиш; мева-сабзавот кластерларига ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, маҳсулот етиштириш ҳажми, уларнинг нави ва турини белгилаш, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш;мева-сабзавот кластерларига кўчатзорлар, жумладан логистика марказлари (музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари, лаборатория, машина-техник станциялари учун инфратузилма бинолари)ни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тезкор қабул қилиш; сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ирригация ва коллектор қурилмаларини тозалашда ёрдам кўрсатиш; халқаро молия ташкилотлари ва институтлари кредит линияларини, жумладан мева-сабзавот кластерлари устав капиталига кейинчалик ушбу ҳиссаларни муассислар-Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан сотиб олиш ҳуқуқи билан жалб этиш; мева-сабзавот кластерларини, бошқа мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларини экспортолди молиялаштириш учун тижорат банкларида кредит линияларини очиш; кўчатзорларни ташкил қилиш, мева-сабзавот кластерлари логистика марказлари, иссиқхоналар қуриш ва интенсив боғлар барпо этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳажмини кенгайтириш; агрономлар ва мева-сабзавот кластерлари, замонавий интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларининг бошқа ходимларини бир йилгача бўлган муддатга етакчи ихтисослашган хорижий компанияларга таълим олиш ва стажировка ўташга юбориш учун грант маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағларини жалб этиш; 2021 йил 1 январга қадар: кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаг етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлари барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно); четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари иловага* мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно); импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари — 870120, 870421, 870422, 871639) божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилади;2018 йилнинг 1-январидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотларга даромадга воситачи ташкилотлар учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган холда мукофот суммасидан ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқи берилди; 2018 йилнинг 1 апрелидан битта мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотга қўшимча қиймат солиғи солинмайди ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар ундирилмайди; Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва музлатгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан ажратилган валюта кредитлари бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизгача миқдорида компенсация тўлайди;мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва тайёрловчилари ўртасида контрактация шартномаларини суғурталаш меҳанизмини такомиллаштириш; Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ билан биргаликда, тажриба тариқасида, реал натижалардан ва ҳосилнинг сақланишидан келиб чиқиб якуний ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши ва мукофот олишини ҳисобга олган холда фитосанитария таъминотини, ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоялашни таъминлаш;2018 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатга Ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлар, бактериялар ва вируслардан комплекс ҳимоялаш, фитосанитария назоратини кучайтириш ва республикада мақбул фитосанитария ҳолатини таъминлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш; хорижий бозорларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш бунда мева-сабзавот маҳсулотлари турлари, навлари, асосий истеъмолчилари бўйича эҳтиёжларнинг тахминий ҳажми, шунингдек, қўйиладиган талаблари бўйича ахборот олиш имкониятини яратиш;қурғоқчилик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларининг селекциясини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин; мева-сабзавот кластерларининг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини электр энергия ва табиий газ билан уларнинг табиий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таъминлаш;мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга экспорт контрактлари бажарилишини таъминловчи муддатларда темир йўл вагонлари, шу жумладан, вагон-рефрижераторлар бериш тартибини мақбуллаштириш ва соддалаштириш; хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда замонавий рефрижераторли контейнерлар ишлаб чиқарилиши, халқаро регистрларда сертификациялаш ва рўйхатдан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, уларни мева-сабзавот кластерлари, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа манфаатдор фойдаланувчиларга, шу жумладан, лизинг орқали сотиш тартибини белгилаш; агротехнологиялар соҳасида юқори малакали, замонавий билимларни эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаш; мева-сабзавот кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларига кўра жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун давлат божини ундирмаган холда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва узайтириш, шунингдек, яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиш, ҳисобга қўйиш ва вақтинча пропискани узайтириш масалаларини ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида мулкчиликга асосланган тизим яратилишини амалий ишларимиз кўрсатиб турибди. Натижада кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича мева-сабзавотни қайта ишлашни ташкил этадиган фермер хўжаликларининг дастури ишлаб чиқилди. Унинг бажарилиш ҳолатини қуйидаги11.1.1-жадвалдаги кўриб чиқамиз.
11.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики мева-сабзавотни қайта ишлашни ташкил этадиган кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони 129 та режалаштирилган бўлса, ҳақиқатда 22 та ёки режа атиги 17,1 фоизга бажарилган. объектларни қуриш лойиҳаси бўйича 130 та бўлиши керак бўлса, ҳақиқатда 15та ёки 11,5 фоизга бажарилган. Демак давлат томониданлойиҳаларни қуруш учун талаб этиладиган маблағ,банк кредити ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилди.Биз тадбиркорларни шу тармоқни ривожлантиришга ҳаракат қилишимиз керак.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish