16- мавзу. Халқаро савдо назарияси Режа



Download 34,4 Kb.
bet1/7
Sana12.03.2023
Hajmi34,4 Kb.
#918393
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-мавзу Халқаро савдо назарияси


16- Мавзу . Халқаро савдо назарияси
Режа
16.1. Халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари
16.2. А.Смитнинг мутлақ устунлик назарияси.
16.3.Рикардонинг нисбий устунлик назарияси.
16.4. Хекшер – Олиннинг неоклассик концепцияси
16.5.Халқаро савдонинг замонавий назариялари


16.1. Халқаро савдонинг зарурияти ва унинг асосий кўринишлари
Ҳозирги замон иқтисодиётининг очиқлик даражаси яъни мамлакатларнинг ихтисослашуви ва улар ўртасида кооперация чуқурлашиб бормоқда. Мамлакатлар ўз иқтисодиётини ривожлантириш,иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш борасида тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бу ҳолатларни этиборга олиши шарт.
Жаҳон савдоси ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. Унинг кенгайиши ва чуқурлашуви натижасида капитални четга чиқариш имкониятлари юзага келди ва унга боғлиқ равишда халқаро молия-валюта, кредит муносабатлари ривожланди.
Ташқи савдонинг вужудга келиши икки муҳим объектив сабаб билан изоҳланади.
Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги. Энг катта ҳудудга эга бўлган ёки ривожланган давлатлар ҳам барча ресурслар билан ўзини тўлиқ таъминлай олмайди. Улар ўзларида ортиқча бўлган ресурсларни экспорт қилишга ва мамлакатда тақчил бўлган ресурсларни импорт қилишга мажбурлар.
Халқаро савдо ривожланишининг зарурлигини белгиловчи иккинчи муҳим сабаб шундаки ҳамма мамлакатлар ҳам барча турдаги маҳсулотни бир хил самарадорлик билан ишлаб чиқара олмайди. Яъни бир товар Японияда арзон ишлаб чиқарилса, иккинчи товар Ўзбекистонда арзон ишлаб чиқарилиши мумкин. Шу сабабли ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида мамлакатлар ихтисослашадилар ва ўзаро савдо-сотиқни йўлга қўядилар.
Бу икки объектив сабаб ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг такрор ишлаб чиқариши жараёнида халқаро савдонинг аҳамиятини аниқлайди. 90-йилларнинг бошларида халқаро савдо ҳажми АҚШда ЯММнинг 16-18 %ини, Германияда 30-39 %ини ташкил этди. Шу даврда Ўзбекистон ялпи миллий маҳсулотида ташқи савдонинг улуши 10-12 % атрофида бўлди.
Ташқи савдо халқаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида қуйидаги кўринишларни ўз ичига олади:

  • маҳсулотларни айирбошлаш: ёқилғи-хом ашё маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари;

  • хизматларни айирбошлаш: муҳандислик-маслаҳат хизматлари;

  • транспорт хизматлари, сайёҳлик ва бошқа хизматлар. Ҳозирги вақтда хизматларнинг жаҳон экспортидаги ҳиссаси 30 фоиздан ошиб кетди;

  • янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва «ноу-хоу»лар. Улар ҳиссасига халқаро савдо айланмасининг 10 фоизига яқини тўғри келади.

Халқаро савдо маҳсулотлари, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча кўринишлари ташқи савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. Улар ўз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт операцияларига бўлинади.
Экспорт операцияси - маҳсулотларни чет мамлакатларга чиқариш.
Импорт операцияси - маҳсулотни хорижий шерикдан сотиб олиш ва уни мамлакатга олиб келиш.
Реэкспорт операцияси - аввал импорт қилинган ва қайта ишлов берилмаган маҳсулотни чет элга олиб чиқиб сотиш.
Реимпорт операцияси - аввал экспорт қилинган ва у ерда қайта ишлов берилмаган маҳсулотни чет элда сотиб олиш ва мамлакатга олиб келиш.



Download 34,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish