Бачкидан тозалаш. Токда асосий новда баргларни ва узум бошларини соялатиб қўядиган бачкилар кучли ўсиб кетганда уларда икки-учта барг қолдириб қолган қисми олиб ташланади, чунки улар ҳосилни етилишини, новданинг пишишини кечиқтиради ва замбуруғли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Қандайдир сабабларга кўра асосий новдалари етарли бўлмаган токзорларда бачки новдаларнинг бир қисми уларни кейинги йили ҳосил новдасига айлантириш учун қолдирилади.
Чилпиш - новдаларнинг учки қисмидан яхши ривожланмаган бир ёки иккита барг ва ўсиш нуқтасини олиб ташлашдан иборат. Гули кўп тўкиладиган ва натижада узум бошлари сийрак бўлиб қоладиган навларда новдаларнинг ўсишини вақтинча тўхтатиш мақсадида новдалар чилпилади. Бунда озиқ моддалар новданинг ўсишига эмас, тўпгул-ларга йўналтирилади, натижада гул ва тугунчаларнинг тўки-лиши 15-20% ва ундан кўпроққа камаяди, узум ҳосили ошади.
Новдалари ва ҳосили кам ток тупларида бачки новдаларни ўстириш мақсадида ҳосил қилмайдиган новдалар гуллашдан 10-15 кун олдин, яъни бачки кўртаклар ўса бошлашидан олдин чилпинади. Бачки новдалар ривожлангандан кейин ортиқчалари олиб ташланади, бунда ҳосилсиз новдаларда кўпи билан икки-учта бачки новда қолдириб, улар қулай ва бошқа новдаларга соя солмайдиган қилиб жойлаштирилади.
Тупроққа ишлов бериш. Токнинг меъёрида ўсиши ва ҳосил бериши ó÷óí òóпроққа баҳор-ёз ва кузда ишлов бериш зарур (сув-ҳаво режимини яхшилаш, бегона ўтларни йўқотиш ва токларни қишки совуқлардан ҳимоялаш учун). Тупроққа кузда 25-30 см. чуқурликда ишлов бериш, баҳорга келиб тупроқда кўп миқдорда нам тўпланишига, бегона ўтларнинг йўқолишига ёрдам беради.
Агар токзорга кузда ишлов берилмаган бўлса, баҳорда токларни меҳанизация усулида чала очиш биланбир вақтда ер ҳайдалади.
Токлар очилгандан кейин қатор ораларидаги тупроқни текислаш учун култивация қилинади ёки бороналанади.
Вегетация даври мобайнида тупроқда намни сақлаб туриш, бегона ўтларни йўқотиш ва тупроқни юмшоқ ҳолда сақлаб туриш мақсадида қатор оралари 10-12 см. чуқурликда 3-4 марта култивация қилинади. Ҳар бир суғоришдан кейин ҳам, лалми токзорларда эса мўл ёққан ҳар бир ёмғирдан сўнг култивация қилиш керак.
Меҳанизмларни кўп карра ўтиши ва суғориш натижасида ток қатор оралари тупроғи кучли зичланади, бу ток тупларининг ўсиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.
Илдизларнинг асосий массаси жойлашган зонадаги тупроқнинг сув-ҳаво ва озуқа режимини яхшилаш учун ҳар икки - уч йилда ўғит солиш билан бир вақтда 50-60 см. чуқурликда мунтазам чуқур юмшатиш тавсия эттилади. Чуқур юмшатишни яхшиси октябрда, қулайиқлим шароитида эса ноябрда, шунингдек эрта баҳорда апрелгача ўтказиш мумкин.
МПВ машиналарида ўғит солиш билан бир вақтда ҳар бир қатор орасида тупроқни юмшатиш керак, чунки бу ҳолда юмшаткичлар тупроққа 35-40 см. чуқурлиқда ботади ва илдиз тизими унча шикастланмайди, марказий юмшаткич 55-60 см. чукўрликка ботади. Агар иш 55 см. чуқур-ликда юмшатадиган ПРВН-53 мосламаси билан бажариладиган бўлса, бу ҳолда қатор оралатиб ҳам юмшатиш керак.
Лалми токзорларда тупроқ баҳорда чуқур юмшатилади ва кейин вегетация даври давомида 18-20 см. чуқурликда юмшатиб турилади.
Токни парвариш қилиш ишлари МПВ, НЮ-18, УОМ-50, пневматик ток очгичлар билан бажарилади.
МПВ, НЮ-18 машиналари билан суғориш эгатлари очилади, қатор оралари култивация қилинади ва ёппасига юмшатилади.
МПВ машинасига ўрнатиладиган НЮ-18 мосламаси ёрдамида токлар чала очилади ва қаторлардаги ток туплари атрофидаги тупроққа ишлов берилади.
Т-54В, МТЗ-82 тракторларига ўрнатиладиган пневматик ток очгичлар билан ток тўла очилади.
Суғориш. Ўзбекистонда эгатлаб суғориш энг кенг тарқалган. Ўқариқлардан сув ток қатор ораларига очилган эгатларга оқади. Эгатларнинг чуқурлиги 18-20 см, узунлиги 100 м. дан 300 м.гача, меҳаниқ таркиби бўйича енгил тупроқ-ларда эгатлар узунлиги оғир тупроқлардагига нисбатан камроқ бўлиши керак.
Суғориш эгатлари орасидаги масофа токзор тупроғи ва қатор оралари кенглигига боғлиқ. Сув ўтказувчанлиги ўрта-ча ва меҳаник таркиби бўйича оғир тупроқларда ток қатори-дан 0,5-0,6 м.масофада очилган иккита суғориш эгати кифоя.
Суғоришда навнинг ўзига хос хусусиятлари ва тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олиш зарур. Токнинг яхши ўсиши ва ҳосил қилиши учун тупроқнинг намлиги дала сув сиғимидан 70 % дан кам бўлмаслиги энг қулайдир.
Токнинг сувга эҳтиёжи ривожланишнинг турли фазаларида бир хил эмас. Шунинг учун вегетациянинг биринчи даврида тупроқ намлигини дала сув сиғимидан 70-80%, иккинчи даврида эса 60-65% даражасида сақлаб туриш керак.
Ёғингарчилик 600 мм. дан ёки кўп бўладиган тоғ-тоғолди минтақасида ток суғормасдан ўстирилади.
Тупроқ ичидан ва томчилатиб суғориш усули истиқ-боллидир. Бундай суғоришда сув тежалади, ёзги ишлов беришлар истисно этилади, ҳосилдорлик 40%гача ошади. Нишаб ерларда томчилатиб суғориш самаралидир, бу бошқа экинлар етиштириш учун яроқсиз ерларни қишлоқ хўжалик оборотига киритиш имконини беради, тупроқ эррозиясини пасайтиради, шунингдек эгатлаб суғоришга нисбатан сувни 40-50% теæàéäè.
Ўғитлаш. Ток ўстириш учун суғориладиган алмашлаб экилган ерларни ўзлаштиришда чуқур ҳайдашдан олдин минерал ўғитларнинг асосий дозасини (120 кг/га азот, 90-фосфор ва 30 кг/га калий) органик ўғитлар (5 дан 20т/га гача) билан қўшиб солиш мумкин.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида органиқ ўғитларнинг (айниқса гўнг) катта самарадорлигини ҳисобга олиб, токчиликда бу ўғитлардан тежаб ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш зарур. Бунинг учун гўнг ўрнида таркибида чириган органиқ моддалар бор чиқиндилар (узум тўпони, ўсимлик қолдиқлари)дан кенг фойдаланиш керак. Уларга фосфор, калий, микроэлементлар (кул, суяк уни, саноат чиқиндилари)дан иборат минерал моддалар қўшилади.
Бундай органик моддаларни солиш меъёри гўнг солиш меъёрига нисбатан 2-3 марта юқори бўлиши керак.
Органиқ ўғитларни минерал ўғитлар билан қўшиб солиш ва бунда органиқ-минерал аралашмада озуқа моддалари миқдори юқори бўлишини таъминлаш керак.
Узумдан мўл ҳосил олинадиган токзорларда ҳар уч-тўрт йилда 20-40 т/га дозада органиқ ўғитлар солиб туриш зарур. Бунда ўғит ток туплари қишга кўмилгандан кейин ерни 25-35 см. чуқурликда ҳайдаб гўнг сочгич билан солинади. Органиқ ва органиқ-минерал ўғитларни чуқур ковлагич билан қазиладиган 60х60 см. ли чуқурларга солиш жуда самаралидир. Бунда ҳар бир чуқурга 20-30 кг. дан ўғит солинади.
Микроўғитлар тупроққа асосий ўғитлар билан биргаликда баҳорда гектарига таъсир этувчи модда ҳисобидан: рухли микроўғитлар-3 йилда бир марта 3 кг, марганецли-2 йилда бир марта 5 кг. ва борли микроўғитлар-ҳар йили 1,5-2 кг. дан солинади. Озуқа элементлари бўйича уларнинг дозаси оддий ўғитлар учун тавсия этилган дозалар билан бир хил. Шунинг учун озуқа элементлари таркибини баланслаштириш учун комплекс ва оддий ўғитлардан биргаликда фойдаланиш керак.
Масалан, суғориладиган ҳосилдор токзорларда ҳар йили баҳорда (токлар очилгандан кейин) 225 кг/га аммофос билан бирга 225 кг/га аммиакли селитра ва 250 кг/га калий тузлари ёки 455 кг/га нитрофос ҳисобидан минерал ўғитлар солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |