Чизиқли мультимедиа тақдимоти – мураккаб графика, видеоқўйилма, овоз
жўрлиги таъминланган ва навигация тизимига эга бўлмаган ҳаракатли ролик.
Чизиқли тақдимотлар мўлжалланишига кўра шартли равишда қуйидаги шаклларга
бўлинади:
стенд шаклидаги мультимедиа тақдимоти;
электрон доклад ёки жўрликдаги тақдимот;
sales-тақдимот;
промо-ролик;
интро-ролик;
экран ҳимоя лавҳалари (ScreenSavers).
МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
ВОСИТАЛАРИ
Мактабда фойдаланиладиган мультимедианинг техник ва дастурий
воситалари
Мактабда фойдаланилаётган мультимедиа воситалари таърифига расмий ёндашув шундан дарак берадики, ҳар хил турдаги ахборотларни таълимий фаолиятга олиб кириши мумкин бўлган ҳар қандай восита мультимедиа воситаси бўлиши мумкин. Бироқ кўп ҳолларда мультемида воситалари тўғрисида сўз борганда компьютер ва унинг атрофидаги жиҳозлар тушунилади. Шунингдек, мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан нафақат матнлар ёки тасвирлар учун қўлланиладиган, балки аудио- ёки тўғридан-тўғри бошқа ахборотлар билан ишлаш имконини берадиган мультимедиа воситаларини санаб ўтиш жоиздир.
Турли йилларда мактаб таълимида мутахассисларни самарали тайёрлаш ақсадини кўзловчи, умумий ўрта таълим тизимида сифатли ахборот таъминотига эришишга йўналтирилган ҳар хил воситалар кириб келди. Бугунги кунда мактабларда қуйидагиларни учратиш мумкин:
Овоз ёзиб олиш ва уларни тинглаш учун воситалар (электрофонлар, магнитофонлар, CDдан ўқувчилар);
Телефон, телеграф ва радио алоқа воситалари ва тизимлари (телефон аппаратлари, факсимиль аппаратлари, телетайплар, телефон станциялари, радиоалоқа тизимлари);
• Телевидение, радиоэшитириш (теле- ва радиоприёмниклар, ўқув телевидение ва радио, DVD) тизими ва воситалари,
• оптик ва проекцион кино ва фотоаппаратуралар (фотоаппаратлар,кинокамералар, диапроекторлар, кинопроекторлар, эпидиаскоплар),
• ахборотларни ва ҳужжатларни кўпайтириш ва сақлаш учун мўлжалланган полиграфия, нусха олиш, кўпайтириш ва бошқа техникалар (ротапринтлар, ксерокслар, ризографлар, микрофильмлар олиш тизими),
• ахборотларни қайта ишлаш ва сақлаш, электрон кўринишини тақдим этишга мўлжалланган компьютер воситалари (компьютерлар, принтерлар, сканерлар, графиклар ҳосил қилувчи),
• алоқа каналлари орқали ахборотларни узатишни таъминловчи телекоммуникацион тизимлар (модемлар, ўтказиш тармоқлари, спутник, оптик тўлқинлар, радиорелейлар ва ахборотларни узатишга мўлжалланган бошқа турдаги алоқа каналлари).
Техник воситаларнинг таълим тизимига кириб келиши таълимий фаолиятда
ахборотларни овозли, матнли, фото ва видео тасвирлар тарзида тақдим этиш
имконини яратди. Бундай воситаларга кўп ҳолларда мураккаб техник ва технологик жиҳатлари туфайли мультимедиа воситалари сифатида қаралади.__
Do'stlaringiz bilan baham: |