Мультимедиали ўқув воситаларини услубий мақсадлари бўйича
таснифлаш.
• Ўргатувчи – янги материални ўрганиш учун мўлжалланган;
• Тренажёрлар – ўрганилган материалларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш
орқали малака ва кўникмалар шакллантириш учун мўлжалланган;
• Назорат қилувчи – ўқув материалини ўзлаштириш даражасини назорат қилиш
учун мўлжалланган;
• Ахборот воситалари – зарур бўлган ахборотларни олиш учун мўлжалланган;
• Моделлаштирувчи – объект, жараён ва ҳодисани ўрганиш ва тадқиқот қилиш
мақсадида унинг моделини яратиш учун мўлжалланган;
• Имитацион воситалар – воқеликнинг бирор-бир маълум жиҳати, функционал
характеристикаларини чекланган параметрлар орқали ўрганиш учун
мўлжалланган;
• Намойиш воситалари – ўқув материалини кўргазмали тақдим этиш учун ҳамда ўрганилаётган қонуниятлар, объектларнинг ўзаро алоқаси визуализацияси учун мўлжалланган;
• Ўйин воситалари – энг мақбул ечим ёки амаллар стратегиясини қабул қилиш
мақсадида ўқув ҳолатларини “ўйнаш” (“бошдан ўтказиш”) учун мўлжалланган;
• Ҳордиқ воситалари – ўқув жараёнидан ташқари вақтда ўқувчи эътибори,
реакцияси, хотираси ва ҳ.к.ларни ривожлантириш учун мўлжалланган.__
2.1. МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Мультимедиа иловалари қуйидагиларга бўлинади:
• презентациялар;
• анимацион роликлар;
• ўйинлар;
• видеоиловалар;
• мультимедиали галереялар;
• аудиоиловалар;
• web учун иловалар.
1-жадвалда мультимедиа иловалари ҳақида асосий тушунчалар ва уларнинг
кўринишлари тўғрисида маълумот берилган.
1-жадвал. Мультимедиа иловалари асосий тушунчалари
Мультимедиа иловалари шакллари
|
Тушунча
|
Тақдимот/презентациялар
|
Тақдимот (инг. presentation) – аудиовизуал воситалардан фойдаланиб кўргазмали шаклда
маълумот тақдим этиш шакли. Тақдимот ягона
манбага умумлашган компьютер анимацияси,
графика, видео, мусиқа ва овозни ўзида мужассам
этади. Одатда тақдимот маълумотни қулай қабул
қилиш учун сюжет, сценарий ва структурага эга
бўлади.
|
Анимацион роликлар
|
Анимация – мультимедиали технология; тасвирнинг
ҳаракатланаётганлигини ифодалаш учун
тасвирларнинг кетма-кет намойиши. Тасвир
ҳаракатини тасвирлаш эффекти секундига 16 та
кадрдан ортиқ видеокадрлар- нинг алмашинишида
ҳосил бўлади.
|
Ўйинлар
|
Ўйин дам олиш, кўнгил очиш эҳтиёжларини
қондириш, организмдаги зўриқишни йўқотиш ҳамда
маълум малака ва кўникмаларни ривожлантиришга
йўналтирилган мультимедиа иловаларидандир.
|
Видеоиловалар
|
Видеоиловалар – ҳаракатланувчи тасвирлар ишлаб
чиқиш технологияси ва намойиши. Видео
тасвирларни ўқиш қурилмалари – видеофильмларни
бошқарувчи дастурлар.
|
Мультимедиа-галереялар
|
Галереялар – овоз жўрлигидаги ҳаракатланувчи
суратлар тўплами.
|
Аудиоиловалар
|
Овозли файлларни ўқувчи қурилмалар – рақамли
товушлар билан ишловчи дастурлар. Рақамли товуш
– бу электрик сигнал амплитудасининг дискрет
сонлар билан ифодаланиши.
|
web учун иловалар
|
web учун иловалар – бу алоҳида веб-саҳифалар,
унинг таркибий қисмлари (меню, навигация в.б.),
маълумот узатиш учун иловалар, кўп каналли
иловалар, чатлар ва бошқалар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |