Умумилмий тушунчалар мо ҳ ияти ва уларнинг билишдаги а



Download 46,12 Kb.
bet1/6
Sana10.05.2023
Hajmi46,12 Kb.
#936807
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-TOPSHIRIQ


1. Умумилмий тушунчалар моҳияти ва уларнинг билишдаги аҳамияти
2. Илмий билим ҳақида тушунча
3. Билимларга қўйилган талаблар
4. Билиш жараёни хусусиятлари
5. Илмий фикрнинг пайдо бўлиши.


1. Умумилмий тушунчалар моҳияти ва уларнинг билишдаги аҳамияти


Маълумки, кишиларнинг билимлари жамият тараккиёти боскичларига мувофик равишда ривожланиб, такомиллашиб, оммалашиб боради ва натижада улар амалий фаолиятнинг турли жараёнларида истеъмолда фойдаланилади. Шу сабабли хам билимларни тараккиёт боскичларига нисбатан нисбий деб караймиз, чунки улар кундалик тадкикот, тажриба ва кузатишлар асосида шаклланиб, сайкал топиб боради хамда йигилади.


Билимларни тадкик этувчи таълимот - эпистимология билимларни куйидаги шаклларда пайдо булиши ҳакида маълумот беради:

  • перцептив - бу ҳиссий билим шакли;

  • хаётий - бу кундалик кузатишлар ва тажрибалар асосида ҳосил буладиган билим шакли;

  • илмий - бу кишилар ижодий фаолияти маҳсули булиб, у илмий билим шаклидир.



Гносеолоия, эпистимология - булар фалсафа фани булимлари булиб, улар билиш конуниятлари ва имкониятлари, билимнинг объектив реалликка муносабатини урганади, билиш жараёнининг боскичлари ва шаклларини, билишнинг ишончлилиги ва ҳакконийлиги шартлари ва мезонларини тадкик килади [1].


Фалсафа оламдаги умумий алокалар ва конуниятларни урганиш билан бошка барча фанларга методологик асос бўлувчи фандир. Фалсафа эндиликда барча моддий, табиий ва руҳий буюмлар орасидаги алокадорликнинг умумий конуниятларини, яъни оламнинг мазмун-мохияти ва уни билиш конунлари тугрисидаги таълимотга айланди.


Бугунги алокадорлик конуниятларини яратиш оламнинг мазмун-моҳиятини илмий асосда очиб бериш ва уларни билиш жараёнини таъминлашдаги ижодий фаолиятни билимлар (хусусийдан умумийликка борувчи перцептив, ҳаётий ва илмий), илмлар (хусусий илмлардан умумий илмларга ривожланувчи) ва таълимлар (узлуксиз таълим тизимидан тортиб илмий тадкикот муассасаларидаги фундаментал муаммолар билан шугулланишгача) тизимларисиз ҳал этиб булмайди.


Бундай муаммолар ечимини топишда умумилмий тушунчаларнииг ахамияти катта. Умумилмий тушунчалар хам ижодиёт омиллари каби уз урнини узининг мукаммаллашган вариантига бушатиб беради. Аммо, улар ҳар кандай илмий — тадкикот ишларида катнашадилар.


Умумилмий тушунчалар ана­лиз (тахлил), синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, индукция, дедукция ва шу кабиларни умумлаштириш оркали билишнинг фалсафий методологик асосларини шакллантиришга кенг имкониятлар яратади.


Шунингдек, умумилмий тушунчалар умумбашарийдир, чунки улардан турли мамлакатларда яшовчи кишилар (ирки, дини, миллати, элати ва ҳ.к.лар буйича ким булишидан катъий назар) уз хаётий эхтиёжларида фойдаланадилар. Булардан ташкари бу умумилмий тушунчаларнинг пайдо булишида, шаклланишида турли мамлакатлардаги олиму-фозиллар мехнати ётибди.


Табиат ва жамият конунларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан амалий фаолиятда фойдаланишда умумилмий тушунчаларнинг ахамияти катта булиб, унинг ёрдамида инсоннинг жамиятга таъсири, табиат ходисаларининг узгартирилиши, янги нарсаларнинг яратилиши, жамиятнинг тараккиёти учун зарур шарт-шароитларни яратилишини амалиётда хам кенг маънода урганилишида хам жорий этилишига илмий-амалий тасдиклар тайёрланади.
Бу эса кишиларнинг табиат ва жамият конунлари хакидаги билимларига асосланган амалий фаолиятлари билан ривожланишни, илм-фан ва техника-технологиянинг тараккиётини белгилайди. Бунинг натижасида илм-фаннинг турли йуналишлари пайдо булади.

2. Илмий билим ҳақида тушунча


Маълумки, фан - дунё (теварак - атроф - мухит) хакидаги объектив билимлар мажмуи. Билимлар эса укиш, урганиш ва тажриба ёки амалиёт оркали шаклланади.
Билим тушунчаси хам кенг камровли, шу сабабли хам унинг таърифларини хар хил куринишда учратиш мумкин, аммо уларда ифодаланаётган мазмун-моҳият умумийдир. Улардан баъзиларини келтирамиз.


Билим - кишиларнинг табиат ва жамият ходисалари ҳакида ҳосил килинган маълумотларидир ва яна билим объектив борликнинг инсон тафаккурида акс этишидир“ [4].

Download 46,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish