иБилим - одамларнинг предметлар ва жамиятни билиш (тасаввур этиш, тушуниш) маҳсули“ [5].
“Билим - табиат, жамият ва тафаккурнинг конуниятлари тугрисидаги илмий тушунчаларнинг яхлит ва системалаштирилган йигиндисидир“ [1].
Бу таъриф умумназарий коидалар асосида ифодаланган таърифдир ва унинг ёрдамида илмий билим хакида хам тушунча хосил килинади.
Объектив борлик хакидаги билган маълумотларимиз билим даражасига кутарилиши учун куйидаги шартларни каноатлантириши керак:
билган маълумотлар ахборот куринишига келтирилиши керак (истеъмол учун тайёрланган маълумот ахборот дейилади);
бу маълумотларнинг вокеликка мутаносиблиги;
етарли даражада ишонарли булиши;
бу маълумотлар далиллар билан асосланган булиши;
улар оддийдан мураккабликка, билмасликдан билишга, мавхумдан аник ва мукаммалликка томон ривожланиб, такомиллашиб боришлиги.
Бу кайд этилган шартлар биргаликда бажарилгандагина маълумотлар билим даражасига кутарилади ва хаттоки бунда олдинги маълумотга нисбатан янги сифат боскичига эга булган маълумотларни (ахборотларни) ҳосил килиш жараёни учун хам бу талаблар куйилади. Бу эса илмий билим, деган тушунчани шакллантиришга асос булмокда.
Шу сабабли хам билим нисбийдир, у доимо ривожланиб, такомиллашиб боради.
Булардан ташкари билим, умумлашган ёки аник ёки кенгрок, мунтазам ёки тизимий каби куринишларда булиши мумкин. Шунинг билан бирга баъзи билимлар “фан - таълим - амалиёт” интеграция мазмунини акс эттирувчи хам булади. Шу сабабли билимнинг объектив сифатларига тушунарлилик, илмнинг чукурлилиги ва тушунишлилиги, мукаммаллик, тезкорлиги, аниклиги, умумлашганлик, тизимлилик, субъектив сифатларига ихчамлилик мансубдир.
3. Билимларга қўйилган талаблар
Энди билимларга куйилган талабларни кўриб чикайлик:
1. Билимнинг тушунарлилиги - бу сифат, таълим олувчилар томонидан билимлар уртасидаги алокасини тушунишларида, муҳим ва асосий булмаган алокаларини ажрата билишда, билим олиш усуллари ва тамойилларини билишда акс этади.
2. Билимни тушунишлик - бу узлаштириш ва бошка курсаткичларни синтез килувчи якуний натижаларни ифодаловчи бирмунча умумлашган сифатдир. У билимнинг чукурлилиги, мукам маллиги ва тизимланганлигига караб бир билимнинг узи турлича тушинилиши, ифодаланиши ва ундан фойдаланилиши мумкин.
3. Билимнинг мукаммаллиги - буни аниклаш учун тушунчанинг барча белгилари ва уларнинг бир-бири билан алокасини ажратиш керак.
4. Билимнинг чукурлиги - бунинг учун у ёки бу тушунчалар ва улар уртасидаги узаро алокаларини хамда улардаги мухим белгилар сонини аниклаш лозим.
5. Билимнинг оперативлиги (тезкорлиги) - бу урганилган билимлар узгариши мумкин булган куп вариантли вазиятларни такдим этиш билан ва улардаги карорлар кабул килишни уз вактида бажаришлиги билан аникланади.
6. Билимнинг ихчамлилиги - буни текшириш топширикни хал килишда бир неча усулларни уюштириш ёки ўхшаш масалаларни хал килишда бир шаклда булмаган ёндошувлар ичидан масалага кулай ва мосини танлаш оркали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |