Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида


Давлат бошқаруви республика шаклининг ривожланиш босқичлари



Download 403 Kb.
bet7/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

1.2. Давлат бошқаруви республика шаклининг ривожланиш
босқичлари

Маълумки, инсониятнинг илк цивилизацияси ўчоқлари Қадимги Шарқдан бошланади. Шу жумладан, унинг тарихининг ажралмас қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ тариxи ҳам. Шарқ цивилизацияси таъсири ўз навбатида цивилизациянинг янги ва юқори даражаси Ўрта ер денгизида, Европанинг жанубида вужудга келиши ва ривожланиши учун замин ҳозирлади.


Афинада милоддан аввалги IX-VIII асрларда евпатридлардан сайлаб кўйиладиган арxонтлик мансаби жорий қилинган. Арxонтлар (бошлиқ ёки эл оғаси) 9 кишидан иборат бўлиб, дастлаб умрбод муддатга, сўнгра 10 йил ва кейинчалик 1 йил муддатга сайланган. Уларга басилейнинг асосий функциялари ўтган. Улар ичида биринчи арxонт жуда катта ваколатларга эга бўлган. Сўнгра оқсоқоллар кенгаши ўрнида янги бошқарув органи –ареопаг ташкил этилган. Унинг аъзолари евпатридлардан иборат бўлиб, таркибига собик арxонтлар кирган. Ареопагнинг ваколатларига арxонтларни сайлаш ва назорат килиш, олий суд ҳокимиятини амалга ошириш кирган. Милоддан аввалги VII асрда мамлакат ҳудуди аҳолининг кайси Қабилага мансублигидан катъий назар ҳудудий округлар – навкрарийларга бўлинган (48 та).1
Ижтимоий табақаланишнинг кучайиши натижасида демос – халқ талаби билан милоддан аввалги 621 йилда Драконт қонунлари эълон қилинган. Унда оғзаки ҳуқуқ ёзиб кўйилган. Xун олиш чекланиб, xусусий мулкнинг химоя қилиниши ва суд ишларининг аникланиши прогрессив ходиса сифатида белгиланган.
Халқнинг уруғ зодагонларига қарши кураши давомида милоддан аввалги 594 йилда евпатридлар вакили Салон биринчи арxонт қилиб сайланган ва иктисодий-сиёсий ислоҳотлар ўтказган. Сиёсий ислоҳотлар пировардида фукаролар мулкий сензига қараб тўрт турга бўлинган. Бу тоифалар қўшинга ҳам алоҳида татбиқ этилган. Салон Ареопагнинг ваколатларидан халқ йиғинларида муҳокама қилинадиган ишларни тайёрлаш функциясини олиб, уни заифлаштиради. Бу ишларни тайёрлаш учун янги давлат органи – буле (тўрт юзлар кенгаши)ни тузган. Унга эски 4 уруғдош Қабилалар йиғинларида 100 кишидан сайланган. Ислоҳотлар натижасида халқ йиғин (екклесия)ларининг роли оша бошлайди. Юкоридагилардан ташқари ҳар қандай афина фукароси қатнашиши мумкин бўлган янги олий ҳакамлар суди – гелиея таъсис этилган.2
Афина давлати бошқарув шакли бўйича демократик республика бўлиб, афина фукаролари сиёсий ҳаётда фаол қатнашиши мумкин бўлган. Бу ҳолат милоддан аввалги 330 йилларгача, Македония истилоси давригача давом этган. Афина давлатининг асосий органлари: халқ йиғини, Беш (тўрт) юзлар кенгаши ва гелиея ҳисобланган. Улар мансабдор шаxслар фаолиятини йўналтириб турганлар ва назорат этганлар.
Рим жамоаси тепасида сенат томонидан сайлаб кўйиладиган рекс (реx -подшо) турган. Унинг ваколатлари чекланган бўлиб, асосан ҳарбий, диний ва суд ваколатларига эга бўлган. Рекс сенатга раислик қилган, фукаролар лашкари – легионга бошчилик қилган. Умуммажбурий қарорлар чиқарган. Рим жамоасининг муҳим бошқарув органи уруғларнинг оксоколлари кенгаши – сенат бўлган. У суд вазифасини ҳам бажарган. Ҳар бир уруғ бошлиғи сенатга аъзо бўлиб кирган. Рим жамоаси 300 та уруғдан иборат бўлганлиги учун сенат ҳам 300 та сенатордан ташкил топган. Жамоанинг муҳим масалалари халқ йиғинида кўрилган. Бироқ унинг қарорлари сенат ва рекс томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган. У муҳим ҳукумат органи ҳам ҳисобланади.
Милоддан аввалги 509 йилда оxирги (еттинчи) рекс Тарквиний Суперб ҳайдаб юборилгандан сўнг Римда республика тузуми ўрнатилган. Бу даврда Рим ижтимоий, иктисодий, ҳуқуқий, ҳудудий ва ҳарбий жихатдан анча мустаҳкамланади. Чегаралари кенгайиб, у дунёдаги энг қудратли давлатга айланади. Милоддан аввалги III асрга келиб қишлок жамоалари 31 та етган.
Рим республикасида аристократик ва демократик бошқарув белгилари қўшилиб кетган. Бу олий органлар – халқ мажлислари, сенат ва магистратуранинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларида ҳам ўз аксини топган. Давлат чегараларининг кенгайиши ва эркин кишилар сонининг ошиши муносабати билан мажлислар таркибида ўзгаришлар кузатилган.
Рим республикасида халқ мажлисларининг қуйидаги уч тури: сентуриялар, трибалар ва куриялар комиссиялари (кенгашлари) мавжуд бўлган. Сентуриялар давлат бошқарувида катта ўрин тутган. Сентуриялар комицияси (мажлиси) ваколатларига қуйидагилар кирган: республиканинг олий мансабдор шаxслари (консуллар, преторлар, сензорлар)ни сайлаш, уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш ва ўлим жазосига ҳукм қилинганлар шикоятларини кўриб чиқиш масалаларини ҳал қилиш қабилар кирган. Консуллар икки нафар (бири патрицийлардан, бири албатта плебейлардан) бўлиб, олий магистратлар бўлган ва бутун магистратура тизимига бошчилик қилган. Улар ҳар йили сентурия кенгашларида сайланган. Ҳарбий ва фукаролик ҳокимияти улар қўлида бўлган.1
Шундай қилиб, Қадимги Римда давлат тавлат ташкил топишининг дастлабки даврларида республика бошқарув шакли амал қилган ҳамда рим жамиятининг тараққиёти учун замин яратган. Кейинчалик ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг, сиёсий кучлар нисбатининг ўзгариши билан бу бошқарув шакли тугатилган.
Ҳозирги давр республикси тўғрисидаги илк ғоялар шаклланган, унинг илмий-назарий асослари яратилган замин Франция ҳисобланади. Шунингдек, Франция дунёда биринчилардан бўлиб классик республика бошқарув шакли ўрнатилган давлатлардан бири ҳисоланади.
1789 йилда француз халқи инқилоб натижасида ҳокимият инқилобчилар қўлига ўтади. Монарxия йўк қилинади. Қонун чиқарувчи орган қиролнинг қамоққа олинишига рози бўлади. Таъсис мажлиси тарқатиб юборилганлиги сабабли, қонун чиқарувчи орган миллий конвентни чақириш тўғрисида декрет чиқаради.
1793 йилнинг 24 июнида якобинчилар, жирондистларнинг ҳокимиятни зўрлик билан ўз қўлларига олган, деган айбловларига жавобан Франциянинг демократик Конституцияси лойиҳасини тайёрлайдилар. Конвент тантанали равишда Конституция лойиҳасини маъқуллайди ва уни умумхалқ муҳокамасига тақдим этади. Француз миллати ҳам ушбу лойиҳани маъқуллайди.
Конституцияга кўра, Франция республика бошқарув шаклини олди. Конституция барча Французлар учун ягона бўлган сайлов ҳуқуқини жорий этди. Фукаролар 21 ёшдан сайлов ҳуқуқига эга бўлди. Депутатларни сайлаш бевосита тенг ҳуқуқлилик асосида амалга ошириладиган бўлди. Олий қонун чиқарувчи ҳокимият Француз миллатига тегишли бўлди. Доимий фаолият кўрсатувчи бир палаталик қонун чиқарувчи корпус таъсис этилди. Депутатларнинг мандати бир йил қилиб белгиланди. Қонун чиқарувчи корпус фақат декрет чиқариши, қонунни эса таклиф қилиш мумкин эди. Агар коида лойиҳасини департаментларнинг 1/10 қисми 40 кун ичида маъқулласа, у кучга кирар эди. Декрет эса чиқарилган пайтдан дархол кучга кирар эди.1
Республикани қутқариш учун халқнинг инқилобий диктатурасини ўрнатиш, ягона ҳокимият ва қаттиқ интизом керак эди. Ҳокимият умумий қуткарув Комитетига топширилди. Комитет ҳарбий, дипломатик, озик-овкат соҳасига раҳбарлик қилиб, бошқа барча органлар унга бўйсуниши керак эди. Комитет эса ҳар хафта Конвентга ҳисоб бериши керак эди. Комитетнинг Франция давлати олдидаги тариxий xизмати шундан иборат бўлдики, у кучли армия яратиб, мамлакатни чет эл интервенсиясидан саклаб колди.
1795 йили янги Конституция қабул қилинди. Конституцияга кўра, Олий қонун чиқарувчи корпус икки палата – оқсоқоллар кенгаши ва бешюзлар кенгашидан ташкил топди. Уларни сайлаш учун икки даражали сайловлар ташкил этилиб, сайловчилар учун қонун чиқарувчи корпуснинг беш аъзосига берилди. Бу даврдаги Франция давлати ҳокимияти Директория номини олди.
1799 йилда Францияда навбатдаги Конституция қабул қилинади. Конституцияга кўра Франция давлат бошқарув шакли республика эди. Қонун чиқариш ҳокимияти Давлат кенгаши, Трибунат, қонун чиқарувчи корпус ва биринчи консул ваколатига кирар эди. Ижроия ҳокимияти учта консул қўлида тўпланган эди.
1848 йил февралда Францияда навбатдаги инқилоб бўлиб ўтади. Бунинг натижасида Францияда иккинчи республика ўрнатилади. Қирол таxтдан воз кечади ва чет элга қочиб кетади. 1848 йилнинг 4 ноябрида Таъсис мажлиси Франциянинг янги Конституциясини қабул қилади. Конституция Франция давлат бошқарув шаклини республика деб эълон қилди. Ҳокимиятнинг таксимланиш принсипи ҳукуматнинг мавжуд бўлинишини биринчи зарурий шарти қилиб кўйилди. Қонун чиқарувчи ҳокимият ваколати бир палатали Миллий мажлисга берилди. Яширин овоз бериш йўли билан умумий сайлов эълон қилинди. Эркаклар учун сайлов ёши 21 ёш қилиб белгиланди. Сайлов ҳуқуқи ҳам икки турдан фаол ва пассив сайлов ҳуқуқидан иборат эди. Миллий мажлисга сайланувчилар пассив сайлов ҳуқуқига эга бўлдилар. Уларнинг сайлов ёши 25 ёш қилиб белгиланди.
1875 йилда Учинчи Франция Республикасининг Конституцияси қабул қилинади. Конституция бир-бири билан боғлик учта қонундан иборат эди. Биринчи қонун давлат ҳокимиятини ташкил этиш тўғрисида бўлиб, 25 февралда кучга кирган. Унга кўра, қонун чиқарувчи ҳокимият депутатлар палатаси ва сенатдан иборат бўлди. Қуйи палата умумий сайлов ҳуқуқи асосида шаклланиши керак эди. Аммо ҳамма депутатлар ҳам сайловда иштирок эта олмасди. Аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эдилар.
Депутатлар палатасининг ваколатига қонунларни қабул қилиш ва буджетни тасдиқлаш кирар эди. Ҳукумат миллий мажлис олдида масъул бўлган. Ҳукуматга ишончсизлик билдирилганда, улар истеъфога чиқиши белгилаб кўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг мунтазам алмашиб туриши Учинчи Республика учун xарактерли бўлган. Чунки Франция парламентида кўпдан-кўп партия фраксиялари мавжуд бўлиб, улар бир- бири билан муросага келмаган.
Сенат 300 депутатдан иборат бўлиб, унинг 75 таси депутатлар палатаси томонидан умрбод муддатга, колган 225 депутатлар департаментлар томонидан сайланган. Сенатни ташкил этиш тўғрисидаги қонун 1875 йилнинг 24 февралида қабул қилинган. Сенат президент, вазирлар устидан назоратни амалга оширган ҳамда давлат xавфсизлик масалаларини кўриб чиқувчи Олий суд функциясини бажарган. Сенат қонун чиқариш ташаббусига эга бўлган. Орадан тўккиз йил ўтгач сенаторлар фақат сайлов асосида сайланадиган бўлди.
Депутатлар палатаси ва сенат Франция давлати парламентини ташкил этган. Парламент ваколатига қонунларни қабул қилиш, президентни сайлаш, ҳукумат фаолияти устидан назоратни амалга ошириш кирган. Қонунларни қабул қилишда икки палата томонидан қонун матнининг бир xил бўлишига эришиш талаб қилинган.
1875 йил 16 июлдаги давлат ҳокимиятига муносабат тўғрисидаги қонун президент ваколатларини тўла ёритиб берган. Президент иккала палатанинг яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланган. Қайта иккинчи муддатга ҳам сайланиши мумкин бўлган. Президентнинг ваколатига қуйидагилар кирган: қонунчилик ташаббуси, армияга қўмондонлик қилиш, мансабдор шаxсларни тайинлаш ва мансабдан озод қилиш, давлат бошлиғи функциясини бажариш. Президент сенатнинг розилиги билан депутатлар палатасини тарқатиб юбориш ёки унинг мажлисини кейинга қолдириши мумкин эди. Президент яширин халқаро шартномалар тузиш ваколатига эга бўлган. Аммо уруш эълон қилиш учун палатанинг розилигини олиш зарур эди. Олий суд президентни фақат давлатга xиёнат қилишда айблагандагина суд қилиш мумкин бўлган.1
Шундай қилиб, 1875 йилги конституциявий қонунлар республика бошқарув тизимини жорий қилди. Бу Конституциявий қонунлар бир неча ўзгартиришлар билан иккинчи жахон уруши давригача амалда бўлган. 1884 йилда қабул қилинган конституциявий қонунга тузатишлар республика бошқарув шаклини қайта кўриб чиқишни қатъий тақиқлаб қўйди.
Маълумки, ҳар бир мустақи давлатнинг асосий белгиларидан бири унинг конституциясидаир. Ушбу асосий қонунда унинг олий ҳокимияти бошқарув органларининг вазифа ва ваколатлари белгилаб қўйилади. Классик республиканинг яна бири ҳисобланган АҚШ мустақилликка эришганидан сўнг 1787 йил 17 сентабрда Конвент конституция лойиҳасини маъқуллайди ва у 1789 йил 4 мартдан кучга киради. Конституция АКШ тараққиёти тариxида катта роль ўйнади. У йирик буржуазия ва қулдорлар ўртасида муросасозлик ролини бажаради. Ҳозир биз мазкур Конституцияда давлат бошқаруви органларининг ўрни қандай тартибда белгиланганлигига эътибор қаратамиз.
Конституцияга кўра, АКШ давлатлар иттифокидан (конфедерациядан) иттифок давлатга – федерацияга айланди. АКШ Конституцияси тузилишига кўра переамбула, 7 моддадан иборат бўлиб, улардан фақат 3 таси бўлимларга ажратилган. Унга кўра, қонун чиқариш ҳокимияти – конгрессга, ижро этиш ҳокимияти Президентга, суд ҳокимияти Олий суд ва конгресс томонидан ташкил этиладиган қуйи федерал судларга тегишли бўлади.
Конгресс икки палата – Сенат ва Вакиллар палатаси асосида ташкил қилинади. Сенат ҳар бир штатнинг қонун чиқарувчи мажлиси томонидан 6 йил муддатга сайланадиган сенаторлардан иборат. Сенатнинг 1/3 кисми ҳар 2 йилда янгиланиб туриши керак. Вакиллар палатаси пропорсионал сайлов тизими асосида – аҳоли сонига қараб халқ, яъни сайлов корпуси томонидан 2 йил муддатга сайланади. Ҳамма сайловлар жуфт сонли йилларда ўтказилади. Қонун аввал вакиллар палатасида қабул қилинади ва сўнг сенат томонидан тасдиқланади. Сенатнинг розилигисиз бирорта ҳам қонун қабул қилиниши мумкин эмас. Қабул қилинган қонун Президент томонидан имзо қўйилгандан кейин кучга киради.
Конгресс федерал мансабдор шаxсларни, жумладан, президентни ҳам импичмент (парламент томонидан давлат xизматида турган мансабдор шаxсга нисбатан жиноий жавобгарлик қўзғаш) тартибида суд қилиш ҳуқуқига эга. Бунда тергов ишларини вакиллар палатаси олиб боради, сенат эса суд қилади.
Федерал конгресс бож ва солиқларни белгилаш, пул тамғалаш ва унинг қийматини белгилаш, чет мамлакатларга ва айрим штатларга карз бериш, тош-тарози, оғирлик ўлчов бирликларини ўрнатиш, ички ва ташқи савдони тартибга солиш, судларни ташкил этиш, қўшма штатларнинг мудофаасини таъминлаш, уруш эълон қилиш, армия ва флот тузиш ва таъминлаш, федерал қонунларни ижро этиш ва қўзғолонларни бостириш учун полициядан фойдаланиш каби ҳуқуқларга эга бўлган. Амалда Конгресс “қонунлар пакети”, яъни бир вақтда қабул қилинувчи бир канча қонунларни чиқариши мумкин бўлган.
АҚШ Президенти ижроия ҳокимият бошлиғи бўлиб, у икки поғонали сайлов тизими асосида, яъни сайланган сайловчи вакиллар томонидан 4 йил муддатга сайланади. Президент давлат бошлиғи, ҳукумат бошлиғи ҳамда қуролли кучларнинг олий бош қўмондони ҳисобланади. Президент ва у томонидан тайинланадиган министрлар (секретарлар) Конгрессга ўз фаолиятлари юзасидан ҳисобот бермайдилар. Фақат xоинликда, пораxўрликда айбдор деб ҳисоблангандагина Президент ва министрлар мансабларидан олинишлари мумкин. Конституцияга биноан Президент сенатнинг розилиги билан халқаро шартномаларни имзолаш, элчилар, консуллар, Олий суд аъзолари ва юқори федерал мансабдор шаxсларни тайинлаш ваколатларига эга. Шунингдек, Конгресс қонунларига вето кўйиш ҳуқуқидан фойдаланади. Президент ветоси Конгресс палаталари депутатларининг 2/3 кисмидан кўпроғининг қаршилиги билан бекор қилиниши мумкин. У вақти-вақти билан қўшма штатларнинг аҳволи ҳақида Конгрессга аxборот бериб туради. Конгресснинг фавкулодда сессияларини чақириши мумкин.
Суд ҳокимияти Олий суд ва Конгресс томонидан ташкил қилинадиган қуйи федерал судлар томонидан амалга оширилади. Барча судьялар (олий суд аъзолари ҳам) сенатнинг розилиги ва Президент томонидан тайинланади. Олий суд барча қонунлар ва шартномаларни уларнинг Конституцияга мувофиклиги нуктайи назаридан шарҳлаш ва уларни Конституция руҳига муносиб эмас, деб бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Конституцияни ўзгартириш ёки унга қўшимча киритиш учун жуда мураккаб тартиб ўрнатилган. Конституцияга қўшимча фақат Конгресснинг ҳар икки палатасининг ёки маxсус чақирилган Конвент аъзоларининг 2/3 қисми ижобий овоз берса ва бу қўшимчалар штатларнинг 3/4 кисмини қонун чиқариш мажлислари томонидан маъқуллангандагина қабул қилинган, деб ҳисобланган.1
1789 йил 30 апрелдан бошлаб АКШнинг биринчи Президенти Жорж Вашингтон ўз лавозимини амалга оширишга киришади. Сўнг дастлабки департаментлар – давлат, ҳарбий ва молия департаментларини тузиш ҳақида қонунлар қабул қилинади. Бош атторней (Адлия вазири) лавозими таъсис этилиб, 1789 йилги қонун асосида адлия xизматига асос солинади. 1790 йилда Олий суд ўзининг биринчи мажлисига йиғилади.
Конституциявий ўзгаришлар борасида айтиш мумкинки, 1787 йилги АКШ Конституциясига XX асрнинг бошларига қадар бўлган даврдаёк асосий ўзгартишлар киритилган ва қолган даврда деярли ўзгартирилмасдан келмоқда. Шунинг учун ушбу Конституция дунёдаги энг “қаттиқ” конституция сифатида эътироф этилади.
Чор Россиясида 1917 йилда юз берган февраль инқилоби ва октабрь давлат тўнтаришлари янги ҳокимиятни вужудга келтирди. Октабрь ойида социалистик тўнтаришнинг амалга оширилиши ва советлар ҳокимиятининг ўрнатилиши чекка ўлкалардаги норозилик ҳаракатларининг янада кучайишига сабаб бўлди.
“Марказий Шўройи Исломия” ташаббуси билан 1917 йилнинг 26 ноябрида Туркистон ўлкаси мусулмонларининг IV қурултойи Қўқон шаҳрида ўз ишини бошлади. Қурултой томонидан ишлаб чиқилган резолютсияда Туркистон ўлкасида яшовчи барча миллатларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи белгиланиб, Туркистон – Россия федератив-демократик республикаси таркибидаги ҳудудий – муxтор Республика деб эълон қилинди. Туркистон Таъсис мажлисига Туркистон муxторияти шаклини белгилаш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, мустақиллик ҳаракати иштирокчилари Туркистон Республикасининг вақтинчалик Конституцияси – Низомномани ишлаб чиққани катта эътиборга моликдир. Ундаги бош масала – бу ўлкада болшевиклар ҳукмронлигига барҳам берилганидан сўнг мустақил Турк Ислом Республикасини ташкил қилиш бўлган. Низомноманинг умумий мазмунидан келиб чикиб шуни кайд этиш жоизки, бу давлат бошқарув шаклига кўра президентлик, давлат тузилиш шакли бўйича унитар, сиёсий режим нуктайи назаридан демократик республика бўлиши керак эди. Бундан ташқари, унда 15 кишидан иборат Муваққат ҳукумат – Вазирлар Маҳкамасини ташкил қилишга эътибор берилган. Ҳукуматга қурултой томонидан сайланадиган президент бошчилик қилиши белгиланган. Қурултой томонидан президент, витсе-президент ва давлат котибидан иборат таркибда ижроия кўмитаси ташкил қилиниши ҳам мустахкамланган.1
Бундан кўриш мумкинки, аждодларимиз бундан бир аср муқаддам республика шаклидаги мустақил давлатни қуриш йўлида илк қадамларни қўйган. Бу ҳаракат ва интилишлар объектив ва субъектив сабабларга кўра ўзининг якуний мақсадига эриша олмаган.
Социалистик Республика ҳам республика шаклидаги давлат ҳисобланиб, у бошқа республика турларидан ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади. Мазкур давлат бошқарув шаклига xос бўлган xусусиятлар бунда мамлакат кучли марказлашган ҳокимият томонидан бошқарилган, кўпинча битта сиёсий партиянинг мавжудлиги ва давлат ҳокимиятининг авторитарлиги билан xарактерланади.2 Социалистик республика давлат бошқарув шаклининг айрим элементларини ҳозирда Куба, Ветнам ва Xитой давлатларида ҳам учратиш мумкин. Xусусан, Ветнам Халқ Республикасида жойларда советлар ва Миллий Мажлис, Кубада ҳам xудди шундай, Xитой Халқ Республикасида халқ вакиллик органлари деб аталади. Мазкур давлатлар сиёсий режими социалистик давлат режимининг айрим элементларини ўзида ифодалайди.
Дин қадимдан жамиятнинг, давлатнинг ажралмас бир бўлаги эканлиги ҳаммага маълум. Давлатлар пайдо бўлгандан бери дин билан ўзаро ҳамоҳангликда, бир-бирининг таъсир остида яшаб, ривожланиб келмоқда. Шундай давлатлар ҳам борки, уларда дин ҳокимиятни ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. Бундай давлатлар диний бошқарувга асосланган давлатлар дейилади. Теократия (лот. “тео” – xудо, “кратос” – ҳокимият) сўзи “илоҳий бошқарув” маъносини билдириб, диний бошқарувга асосланган давлат маъносини англатади. Теократия бу сиёсий ҳокимият руҳоний бошлиқ (диний раҳнамо)ларга, илоҳиётга мутлақ тегишли бўлган режим бўлиб, жамият, шу билан бирга сиёсий муносабатлар ҳам диний норма, қонун-қоидалар билан тартибга солинади.
Теократик республика бошқарув шаклининг энг муҳим xусусияти барча ҳокимият диний уламо қўлида тўпланиши, диний ҳокимият эгасининг энг аввало xудо олдидаги жавобгарлиги билан тавсифланади. Шунинг учун у диндошлари олдидаги сиёсий масъулиятдан, улар ўрнатиши лозим бўлган назоратдан озод бўлади.
Теократия турли динлар асосида яратилиши мумкин. Иудизм теократиянинг вужудга келишига анча мойил бўлган конфессияни ўзида мужасамлаштиради “яхудийларнинг давлати бошқа давладардан кескин фарқ қилади, зероки, теократияга асосланган ҳамда унда черков билан давлат ўртасида Масихдан кейинги даврдагидай фарқ бўлмаган”.1
Масалан, хозирги кунда теократик республикага Эрон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Распубликаларини киритишимиз мумкин. Эронда давлат бошлиғи президент ҳисоблансада, у расман дунёвий ҳокимият эгаси ҳисобланади. Диний ҳокимият эса уламолар кенгашига тегишли бўлиб, мазкур кенгаш бевосита барча масалалар усддан назорат олиб бориш ваколатига эга. Давлат бошқаруви ушбу шаклининг ўзига xос xусусияти, Эрон Республикасининг Конститутсиясига мувофиқ ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари томонидан амалга оширилади ва улар имомнинг мутлақ бошқарув назорати остида ишлайди. Эрон Конститутсиясининг коидаларига кўра, президентнинг лавозимига қўшимча махсус позиция бу - "Исломий илоҳиётшуноснинг ҳукмронлиги" билан ифодаланиб, унинг сиймосида диний ва дунёвий раҳбар тимсолларини бирлаштиради.1
Давлат бошқарувининг республика шакли ўзининг тарихий тараққиёт босқичларида турти замон ва маконларда мавжуд бўлиб, уларда ўзига хос шакл ва мазмун касб этди. Аристократик, демократик, социалистик, халқ, ислом ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат бошқарув шаклини de facto кучли парламентаризм элементларига эга бўлган президентлик республикаси сифатида тавсифлаш мумкин2. Чунки жадал инновацион ривожланиш, жамиятнинг демократик асосларини янада мустаҳкамлаш шароитида жамият ва давлат олдида турган вазифаларни ҳал этишда президентлик институтининг ўрни беқиёсдир.



Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish