Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида


Бошқарувнинг республика шаклига хос бўлган қуйидаги белгилар мавжуд



Download 403 Kb.
bet6/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

Бошқарувнинг республика шаклига хос бўлган қуйидаги белгилар мавжуд:

  • давлат бошлиғи ва бошқа олий ҳокимият органларининг муайян муддатга сайлаб қўйилиши;

  • давлат бошлиғи ва бошқа сайлаб қўйиладиган органларнинг сайловчилар олдида масъуллиги ҳамда уларнинг муайян муддатга сайланиши ва тайинланиши;

  • давлат бошлиғининг қонунда белгилаб қўйилган ҳолатларда юридик жиҳатдан жавобгарлиги;

  • давлат ҳокимиятини давлат бошлиғи номидан эмас, балки халқ номидан амалга оширилиши;

  • фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши, давлат ва шахс ўртасида ўзаро масъулликнинг мавжудлиги ва бошқалар.2

Бошқарувнинг ушбу шакли ҳозир дунёда анча кенг тарқалган. Унга кўра, ҳокимиятнинг ягона манбаси xалқ ҳисобланади ва одатда давлат бошлиғи – президент сайлов йўли билан лавозимга эга бўлиши билан тавсифланади (шунингдек, айрим республикаларда коллегиал орган ҳам давлат бошлиғи сифатида намоён бўлади). Президентликка қонунда белгиланган (мазкур мамлакат фуқаролиги, унинг ҳудудида маълум вақт давомида яшаган бўлиши, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларнинг тўлиқ қўламига эга бўлиши, маълум ёшга тўлганлиги ва бошқалар) талабларга жавоб берувчи шаxслар маълум муддатга сайланадилар.
Республика бошқарув шаклининг айрим мамлакатлар учун xарактерли бўлган ҳолатлар ҳам учрайди. Унга кўра, президент фуқаролар ёки парламент томонидан сайланмасдан, давлат тўнтарилиши натижасида президент деб эълон қилинган. Умрбод президентлик институтининг амал қилиши республика бошқарув шаклига монарxия xусусиятларини беради ва унинг демократик мазмунини йўқотади. Бундай лавозим собиқ Югославияда унинг биринчи президенти Б.Тито учун жорий қилингин эди. Шу билан бирга умрбод президентлик лавозими бир қатор африка мамлакатларида ҳам мавжуд бўлган (Тунис, Заир, Угонда, Экватор гвинеяси ва бошқалар). Бу шундан иборатки, айрим турдаги республика шаклидаги давлат бошқарувида жамият масалалари номигагина ҳал этилиб, амалда битта шаxснинг xоҳиш-идорасини ифодалайди.
Иккинчи жахон урушдан кейин бошқарувнинг монарxия шакли Болгария, Италия, кейинрок эса – Ливия, Греция, Эфиопия, Афғонистон, Эронда республика шакли билан алмашди. Шунингдек, қатор собиқ Британия мустамлакалари ҳисобланган Ҳиндистон, Малта, Шри-Ланка ва бошқаларда ҳам давлат бошқарув шакли монархиядан республикага алмашди.
Давлат бошқарувининг республика шакли яна шуниси билан характерлики, бундай давлатда тенг ҳуқуқлилик, фикрлар эркинлиги ва xилма-xиллиги, ҳокимиятнинг тақсимланиши тамойиллари шаклланиб, мамлакатда демократиянинг қарор топиши учун имкониятлар вужудга келади.
Яна бир муҳим xусусияти шундаки республика бошқарув шаклида олий ижроия ҳокимият ё xалқ томонидан ёxуд парламент томонидан расмийлаштирилади (парламентар республика) ёки тасдиқланади (президентлик республикаси). Республика бошқарув шаклида xалқ давлат ҳокимиятининг манбаи сифатида намоён бўлади. Республикада давлат бошлиғи сайланадиган мансабдор шаxс (президент) ёки коллегиал орган ҳисобланади. Республика xалқ олдидаги масъулият билан расмий боғлиқ бўлмаган ҳар қандай давлат муасасасини рад қилади. Бошқарувнинг республика шакли ҳозир энг кенг тарқалган бошқарув шакли ҳисобланади. Унинг уч асосий кўриниши мавжуд – президентлик республикаси, парламентар республика ва аралаш (ярим президентлик) республика.1
Бошқарувнинг республика шакли давлатнинг олий ҳокимиятини шакллантиришда кенг халқ оммасининг иштирок этиши билан характерланади. Шу тариқа, давлат бошлиғи ёки олий вакиллик органи ҳокимият ваколатини бевосита халқдан олади, фаолияти юзасидан халқ олдида ҳисобдор ҳамда қонун олдида юридик жиҳатдан жавобгар ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, республика бошкарув шакли доирасида, кўпрок муаммоли фикрлар мавжуд. Анъанага кўра, адабиётда республика бошкарув шакли доирасида президентлик, парламент ва аралаш (ярим президентлик) республикалар эътироф этилади. Бу каби таснифлаш одатда, ривожланган ғарб давлатлари (АКШ, Германия ва Франция) мисолларида амалга оширилади. Бирок, бу каби ҳукумат шаклларини ўрганиш республика доирасида асл турларни таснифлашга имкон берувчи белгилар масаласи мунозарали қилиб қўймоқда. Бошқарувнинг республика шакли доирасида юкорида кайд этилган уч қисмли таснифлашга давлат бошқаруви бўйича олимларнинг барчаси ҳам рози эмас. Мисол учун, А.С.Автономов таъкидлашича, республика шаклидаги давлатлар парламентар, президентлик, монократик, аралаш (ярим президентлик ва ярим парламент), шунингдек, супер-президентлик аби турларга ажаратилиши керак. Xудди шундай позитсияга эга бўлган Е.А.Гажи-Заде ва И.Н.Гелиева, Д.М.Xудолей каби олимлар республиканинг асосий шаклларини парламентар, президентлик, аралаш (ярим президентлик ва ярим парламент) ва суперпресидент республикалари (монократик ва сегментар) ва бундан ташкари, гибрид республикалар (турли xил симбиоз ва атипик республикалар (монарxия элементи билан қоришган) каби турлари фарқланиши зарурлигини таъкидлайди1.
Юқоридаги фикрлардан кўришимиз мумкинки, бугунги кунда республика бошқарув шаклини анъанвий уч турга ажратиш кўпчилик олимларнинг фикрига мос эмас. Фалсафанинг бир қонуни бор, миқдор ўзгариши вақт ўтиши билан ушбу нарсанинг сифати ўзгаришига олиб келади. Ушбу қонун мазкур вазиятни ҳам четлаб ўтмайди албатта.
Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида республика шаклидаги давлатларнинг вужудга келиши уларни қатъий уч гуруҳга ажратишда қийинчиликлар келтириб чиқариши аниқ. Шу нуқтайи назардан қараганд, олимларнинг фикрини ҳам инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 1-моддасида “Ўзбекистон – суверен демократик республика”, деб эътироф этилган. Республика шаклидаги давлат бошқарувининг асосий сифатловчи белгиси шундаки, бунда давлат ҳокимияти ва давлат бошлиғи сайлаб қўйилади ҳамда улар муайян муддат ўтган алмаштирилиши мумкин. Худди мана шу жиҳати билан давлатнинг республика шакли монархиядан (яъни, якка ҳокимлик ҳукм сурадиган ва ҳокимият ваколатлари ворислик асосида мерос бўлиб ўтадиган давлат бошқарув шаклидан) фарқ қилади.
Конституция давлатнинг республика шаклини ўрнатар экан, аввало, унинг қуйидаги белгиларини мустаҳкамлайди:
биринчидан, давлат ҳокимиятини ҳаддан зиёд муддат якка тартибда эгаллаб туришдан холи бўлиш;
иккинчидан, мустабид тузумга олиб борувчи идеал мақсдлардан тийилиш, аксинча, оқиллик ва ижобий тажрибага асосланиш;
учинчидан, давлат бошқарувини амалга оширадиган идораларни тузишда фуқаролик жамияти ва шахс манфаатларидан келиб чиқиш;
тўртинчидан, давлат ҳокимияти идораларини сайлов асосида ва қатъий белгиланган муддатга тузиш.
Республика шаклидаги давлат бошқарувига демократия мос келади, демократияни қарор топтириш учун эса республика шакли айни муддаодир. Аслида демократиянинг ўзи давлат шакли саналади. Шу боис демократия республика шаклидаги давлатнинг мазмун-моҳиятини янада тўлдиради.
Республика кўринишидаги демократия эркинлик учун ижобий хизмат қилади, унинг ривожланишига кўмаклашади, ижтимоий тенгликни юзага келтиради, сайловдаги тенглик, давллат мансабларига эришишдаги тенг ҳуқуқлилик, таълим олиш ва мукка эга бўлиш соҳасидаги тенглик, сиёсий ироданинг шаклланишида қатнашиш ҳамда давлат ҳокимиятига давогар кучларни ҳуқуқий жиҳатдан ташкил этишдаги тенг имкониятлар тенглиги ана шу ерда намоён бўлади1.
Давлатимизнинг асосий қонунида бошқарув шакли, унинг олий ҳокимият органларининг ташкил этилиши тартиби, вазифа ва ваколатлари, ўзаро муносабатлари мустаҳкамланган. Унга кўра Ўзбекистон суверен демократик республика бўлиб, давлат бошлиғи – президент умумхалқ овоз бериш йўли билан лавозимига сайланади.



Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish