Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида


Давлат шаклининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат



Download 403 Kb.
bet5/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

Давлат шаклининг таркибий элементлари қуйидагилардан иборат:

  • бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда ташкил этишнинг муайян тартиби;

  • давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян тартиби;

  • сиёсий (давлат) режим, яъни сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга ошириш усул ва услубларидир.

Давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:

  • ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий муҳит;

  • тарихий, миллий ва диний анъаналар, урф-одатлар;

  • табиий, географик ва иқлимий шарт-шароитлар;

  • сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати;

  • жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси.1

Давлат узоқ тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди, шу давр ичида у шаклланди, ривожланди, ўзгарда ва бугун ҳам ўзгаришда давом этмоқда. Табиийки, давлат ҳам инсоният тараққиёти билан ёнма-ён турли босқичларни босиб ўтди, унда ҳар хил шаклларга эга бўлди. Давлатни унинг шакли нуқтайи назаридан ўрганиш – аввло, давлатнинг хусусияти, унинг асосий таркибий қисмлари ва ички тузилиши, шунингдек давлат ҳокимиятининг қарор топиши ва амалга оширишнинг асосларини тушунишни ўз ичига олади.
Давлат бошқаруви шакли инсониятни қадим замонлардан бошлаб қизиқтириб келган. Бунда давлатни ким бошқаради, унинг ҳокимиятга келиш асослари қандай, давлат қандай куч ва воситалар ёрдамида бошқарилади деган савол ва масалаларга Афлотун, Арасту, Форобий, Монтескьё, Локк, Руссо ва бошқа мутафаккирлар ўз асарлари орқали жавоб беришга ҳаракат қилганлар.
Давлат бошқарув шаклига турли давр олим ва мутафаккирлари ўз нуқтайи назарларидан келиб чиқиб, турли хил таърифлар бериб келган. Барчасини умумлаштирган ҳолда, бошқарув шакли бу – олий давлат ҳокимияти, унинг идоралари аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллантиришда иштирок этиш даражаси дейишимиз мумкин.
Давлат бошқарув шакли сифатида республиканинг муҳим хусусияти унда давлат ҳокимиятининг олий ва маҳаллий органлари муайян муддатга сайлаб қўйилиши ва алмаштирилиб турилиши ҳисобланади1.
Бошқарув шаклига кўра, давлатлар икки турга, монархия ва республикага бўлинади. Давлат бошқарувининг республика шаклида давлат ҳокимияти бошқарувининг олий органлари, олий мансабдор шахси бевосита ёки билвосита халқ томонидан сайлаб қўйиш йўли билан тузилади, ҳокимиятга келади ва унинг ваколати муддати чегараланган бўлади. “Республика” лоттинчадан “respublika” – “жамоа иши”, “халқ иши”, деган маъноларни билдиради. Республиканинг асосий белгилари – ҳокимият олий органларининг сайлаб қўйилиши, ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши, жамиятда, давлатда қонун устуворлигини таъминловчи институт – судларнинг мавжудлиги, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда тўғридан-тўғри ва ўз вакиллари орқати иштирок этиши кабилардир.2
Республика – давлат ҳокимияти аҳоли томонидан муайян муддатга сайлаб қўядиган органлар томонидан амалга ошириладиган бошқарув шаклидир. Республика ҳам монархия сингари муайян тарихий хусусиятга эга. Бошқарувнинг республика шакли бир қанча турлари мавжудлиги тарихдан маълум. Улар қулдорлик шароитларидаёқ намоён бўла бошлаган эди. ушбу даврда демократик республика Афина давлатида (милоддан аввалги V-IV асрлар) мавжуд бўлганди. Буни жамиятнинг ижтимоий таркиби, қулдорликнинг шу ерга хос хусусияти, яъни озод афиналикларни қулга айлантиришнинг истисно этилганлиги, қулдор жамоалар бўлганлиги, давлат бошқарувининг самарали тизими мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин эди.
Спарта (милоддан аввалги V-IV асрлар) ва Рим (милоддан аввалги V-II асрлар) аристократик республика шаклидаги давлатлар ҳисобланади. Давлат сифатида у кўпроқ аҳолининг аристократик қисми манфаатларини ифодаларди. Капитализм даври парламентар республика (парламент республикаси) ҳамда президентлик республикаларини вужудга келтирди. 1
Жамиятнинг хўжалик ҳаёти, унинг аъзаларининг турмуш тарзи давлат бошқарув шаклига бевосиа таъсир ўтказадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Сабаби юқоридаги деярли бир-бирига тутуш ҳудудлар бўлган Афина, Спарта ва Римдаги давлат бошқарувини ўрганадиган бўлсак, бирида демократик, бошқасида аристократик республика шаклини кўрамиз.

Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish