EGAMBERDIYEVA G., Andijon viloyati Oltinko‘l tumani 4- maktab o‘qituvchisi
Таълим тизимига кириб келаётган янгиланишлар унинг мазмунини, тузилишини қайта
кўриб чиқиш, мукаммаллаштириш заруратини юзага келтиради. Жумладан, олий таълим
соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги кунда олий таълим тизимида кенг
қўлланилаётган модул тизими, рейтинг асосида баҳолаш, янги педагогик технологиялар, тест
синовлари шулар жумласидандир. Инновациялар эса фаолият жараёнида турли ижтимоий
психологик тўсиқларни енгиш учун шартшароит яратиб боради. Ушбу жараёнда мақсади,
вазифаси ва қизиқишлари турлича бўлган ижтимоий гуруҳлар иштирок этади. Бундан
ташқари инновацияларни тадбиқ этиш жараёнида ўқувчининг йўналиши ва маънавий
ахлоқий сифатлари ҳам маълум даражада аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда таълим
тизимига киритилаётган янги педагогик технологиялар ҳам инновацияларнинг ёрқин
мисолидир. Қачонки фаолият ўзининг ижобий натижаларини берар экан, бу айни
муддаодир. Аммо, ушбу жараённи ташкил этишда ўқувчилар ўқув фаолиятига таъсир
қилувчи ижобий ва салбий омиллар туркуми мавжуддир:
билим масканларида замонавий техник воситалар ва асбобларнинг мавжудлиги;
турли хил тўгарак, билим уйлари фаолият кўрсатиши ва уларда қатнашиш
имкониятининг борлиги;
оила муҳитида яратилган моддий ва маънавий шартшароитлар ҳамда шахсларнинг
руҳий рағбатланиши йўлга қўйилганлиги;
турли телевизион викториналар, баҳслар, тортишувлар, зукколик, ижодкорлик,
тезкорлик бўйича мусобақалар уюштирилиши ва уларда қатнашиш иштирок этиш имконияти
яратилганлиги;
ортиқча ахборот, хабарлар кўламини камайтириш;
ёшларни рўзғор ишлари билан банд қилиб қўйиш, оила муҳитида меҳнатнинг
шахслараро оқилона тақсимланмаслиги ва шахсни қатъий юмуш билан шуғулланишга
мажбур этилганлиги;
ҳозирги даврда айрим касбларнинг нуфузини камайиб кетаётганлиги ўқувчиларнинг
ўқув мотивларига кучли таъсир қилаётганлиги;
ўғилқизларда ватанпарварлик ва миллий ифтихор туйғуларининг беқарорлиги,
уларни шаклланиб улгурмаганлиги;
ёшлар ўртасида борлиққа, жамиятга шахслараро муносабатга, исрофгарчиликка,
фидойиликка нисбатан лоқайдликнинг мавжудлиги ва бошқалар. Шундай экан, юқоридаги
ижобий омилларни кучайтириш, салбий омиллар таъсирини камайтириш ва йўқотиш чора
тадбирларини белгилаб бориш ва интеграцион жараёнда инновацион омилларга алоҳида
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
99
эътибор бериш шартдир. Маълумки, таълимтарбия ўқитувчи ва ўқувчи орасида
ўрнатиладиган педагогик муносабатлар мажмуидир. Ана шу муносабатларда ўзаро ишонч,
талаб ва тартиб муҳимдир, яъни бунда ўқувчи билими ортиб боради интеллекти
мукамаллашади. Таълим тизимига жорий этилаётган замонавий педагогик технологиялардан
кўзланаётган асосий мақсад ҳам худди ана шундадир. Янгича ёндашув жараёнида билим
ўқувчиларнинг ўз ижтимоий тартиблари асосида пайдо бўлади ва хулқатвор шаклини ҳам
ўзгаришига таъсир қилади. Айниқса, таълимни муаммоли ташкил этиш ўқувчининг ўқув
фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу жараённи янада муваффақиятлироқ чиқиши
учун психологик асосга эътиборни қаратиш зарур. Замонавий педагогик технологиялар
асосида таълим жараёни ташкил этилганда билим эгаллашнинг бир қанча бирбирига боғлиқ
бўлган босқичлари мавжуд бўлиб, тайёр билимларни ўқувчи онгига етказиш, эсга олиш, эсда
сақлаш, қайта эсга тушириш, сўзлаб бериш, ёзма ифодалаш каби ҳолатлар билиш, тушуниш
даражаларини ифодалайди. Бу даражаларда билим олувчидан ижодий ёндашув талаб
этилмайди.
Ўқув жараёнини муаммоли тарзда ташкил этиш аудиторияга ўзига хос психологик
жиҳатдан ёндашувни талаб этади. Бунинг учун ўқитувчи ва аудитория ўртасида ҳеч қандай
психологик ғов бўлмаслиги, илиқ психологик муҳит яратилиши лозим. Дарсни муаммоли
тарзда ташкил этиш учун биринчи галда ўқувчи баҳсмунозара юритишга, фикрларини эркин
баён этишга, танқидий муносабат билдиришга тайёр бўлиши лозим. Хулоса ўрнида шуни
айтиш жоизки, интерфаол усулларни таълим жараёнида муваффақиятли қўллай олган ҳар
бир ўқитувчи қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини фаоллаштиради;
ўқитувчи таълимнинг мақсадига эришиши кафолатланади;
ўқувчилар, баҳс, мунозара, муҳокамага йўналтирилади;
ўқувчилар эркин фикрлашга ўргатилади;
ўқувчиларда ўз фикрини ифода эта бера олиш кўникмаси шаклланади;
онгли ва ижодий фаолият таъминланади;
ўқитувчи вақтдан унумли фойдаланади;
танқидий тафаккурни ривожлантириш имкони яратилади;
ўқув фаолиятига бўлган ижобий мотивларни шакллантиради.
ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШДА ПСИХОЛОГИК МУҲИТНИНГ
РОЛИ
ЕЛДАШЕВА Г., Тошкент ШХТХҚТМОҲМ кафедра мудири в.б., доцент
Ҳозирги кунда оилавий ҳаёт, унинг осойишталиги ва мустаҳкамлиги мураккаб
масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бахтли ва барқарор оиланинг юзага келиши эса кўп
жиҳатдан ёшларнинг мустақил ва оилавий ҳаётга психологик тайёрланишларига боғлиқдир.
Оилавий ҳаётни мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган омиллар шунчалик кўп, серқирра ва
рангбарангки, уларнинг барчасига ёшларни тайёрлаш ниҳоятда мураккаб жараён, шунга
қарамай ёшларни мустақил ва оилавий ҳаётга психологик тайёрлар эканмиз, маълум
даражада оилавий ҳаётларини муваффақиятли бўлишига ёрдам берган бўламиз. Ёшларни
мустақил ва оилавий ҳаётга психологик тайёрлаш кенг қамровли масала бўлиб, биз унинг
баъзи томонларигагина тўхталмоқчимиз.
Оиладаги муҳит айниқса, носоғлом психологик муҳит ва оилавий тарбиядаги йўл
қўйилаётган нуқсонлар ҳамда таълим жараёнида кузатилаётган нуқсонлар, болалар ва
ўсмирлар яшаётган маҳаллалар ҳаёти, уларнинг психологик муҳити вояга етмаганларда
баъзи бир хулқ оғишининг келиб чиқишига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бир қатор
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
100
тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, инсон одобли ёки одобсиз, олижаноб ёки эгоист,
жиноятчи ёки соғлом хулқли бўлиб туғилмайди. Шахсдаги у ёки бу хилдаги хусусиятлар ва
установкалар кишининг ижтимоий ҳаёт фаолияти, уни қуршаб олган объектив шарт
шароитлар ва воқеаҳодисалар таъсирида вужудга келади. Ушбу шартшароитлар ва
объектив муносабатлар характери индивиднинг шахс сифатида шаклланишига асос бўлиб
хизмат қилади.
Фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасданоқ бошланиши зарур. Фарзандларини
билимли, оқил, меҳнатсевар қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун инсофли,
тарбияли, билимли, гўзал хулқли она танлаб олиши керак. Бу ҳаракат бола тарбиясига
қўйилган илк қадамдир.Оилада болани тарбиялаш ота – онанинг асосий мақсади ва
вазифасидир.Фарзандини шахс сифатида камол топишида ота ҳар бир ишни донолик ва
ҳушёрлик билан амалга ошириши, сабрли бўлиши керак. Миллий қадриятларни унутмай
оиласига, фарзандига меҳрмуҳаббат билан яшаши керак.
Демак айтиш мумкинки, шахс хусусиятларининг шаклланиши нафақат инсон
организмининг наслий хусусиятларига, балки энг аввало у алоқада бўлган ижтимоий муҳитга
ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Ҳозирги кунда баъзи эркакларнинг аёлсифат, аёлларнинг эса эркаксифат бўлиб бориш
жараёни жамиятимизнинг турли соҳаларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Айниқса,
оилада, болалар эркак ва аёлнинг оиладаги эгаллаган ўрнини ўрганадиган масканда, бу
ҳолатнинг таъсири ниҳоятда кучли бўлиб ҳисобланади. Бола оилада фаол ва ҳукмрон
онасини, кўпинча диванда ёнбошлаб ётадиган, сусткаш оила бошлиғи бўлган отасини
кузатар экан, у ҳеч қачон жинсига хос хислатларини ўзида шакллантира олиш имконига эга
бўлмайди.
Ёшларни никоҳга ҳар томонлама тайёрлаш оила мустақиллигининг муҳим гаровидир.
Оилавий ҳаётга тайёрлик дейилганда оила қурувчи ёшларнинг: жисмоний (физиологик),
жинсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавийахлоқий, психологик каби етуклик жиҳатларини
фарқлаш мумкин. Масалан, шахснинг жинсий етуклиги ўзига хос омилларга эга. Клиник
кузатишлар маълумотларига кўра, ҳозирги замон қизларида жинсий етуклик (балоғатга
етиш) 1214 ёшгача, ўғил болаларда эса 1416 ёшга тўғри келади. Албатта, бу етуклик баъзи
бир болаларда эртароқ, бошқа бирларида кечроқ рўй бериши мумкин. Бу кўрсаткичлар ± 2
ёшга фарқ қилиши мумкин.
Мактабда ҳам бу жараён ўзига хос равишда бироз мураккаброқ. Ҳаммамизга маълумки,
қизлар ўғил болаларга нисбатан ўрта ҳисобда 2,5 йил илгарироқ ривожланадилар. Натижада,
қизлар синфдош ўғил болалардан ҳам жисмонан, ҳам ақлан устунликларини сезганларидан
сўнг ўғил болалар тимсолида ҳимоячини эмас, балки ҳимояга муҳтож одамни кўра
бошлайдилар ва уларни менсимаслик каби салбий муносабатлар юзага кела бошлайди.
Кучли жинс сифатида шаклланишга интилаётган ўғил болаларда эса бундай муносабат
норозиликни туғдиради, оқибатда бу ҳар иккала жинс ўртасида низоларни келиб чиқишига
сабаб бўлиши мумкин. Оиладаги ва мактабдаги мана шундай муҳитда шаклланган болалар
вақти келиб оила соҳиби бўлганларида ҳам бирбирларига шундай бўлишлари турган гап ва
бундай вазиятлар оилалар бузилишига олиб келади. Бундай жинсий тавофутлар ёшларнинг
хулқида, темпераментида, фикрлаш хусусиятларида, касб танлашда, маданиятининг
ривожида, шахс сифатида ўзиниўзи англашининг ўзига хослигида ва ҳоказоларда намоён
бўлади. Демак, бундай жинсий тафовутларнинг бўлмаслигида оилавий муҳит, турли таълим
муассасалари, ёшларни атрофидаги барча инсонлар маъсулиятини кўтариш муҳим
масалалардандир.
Оилавий тарбия мураккаб жараён бўлиб, у ўзига хос хусусиятларга эга. Ҳар бир отаона
фарзандларини тарбиялаш борасидаги бурч ва масъулиятларини англашларига боғлиқ. Бунда
нормал, соғлом оилавий муҳит, отаонанинг обрўси, тўғри кундалик режим, фарзандни ўз
вақтида билим олишга, ўқишга, китобларга, меҳнат қилишга жалб қилишлари ҳам аҳамиятли
ҳисобланади. Аввал ҳам, ҳозир ҳам бундан кейин ҳам таъкидланганидек ақлли, фаросатли,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
101
тафаккурга бой, фазилатли инсоннинг тарбияси оиладан бошланади. Оилада тарбия
ишларини тўғри амалга ошириш учун энг аввало отаонанинг ўзи тарбияланган бўлиши
лозим. Отаонанинг дидфаросати, қизиқиши, эҳтиёжлари, интилишлари, мақсад ва
вазифалари, биргаликда билим олиши, ишлаши, дам олиши, зиддиятларни, муаммоларни
ўзаро тушуниб ҳал эта олишлари, фарзандларни болалигидан бошлаб мустақилликка,
одамлар билан ижобий муносабатга ўргатиб борилиши мустаҳкам, соғлом оила муҳитини
вужудга келтиради.
ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ
ЁРМАТОВА У.А., Ўрта Чирчиқ тумани 38-мактаб ЎИБДЎ
Педагогик жамоага мослашув ишга янги келган ёки ўзгарган меҳнат шароитларига
кўникишдир. Педагогик жамоага раҳбар ходимнинг янги жамоасига қанчалик тез
мослашиши, унинг самарали меҳнат фаолиятини эрта бошлаб юборишидаги асосий омил
ҳисобланади. Аммо, ўша жамоанинг психологик иқлими янги келган раҳбарга таъсирини
кўрсатиши мумкин. Масалан, биронбир кишини раҳбарликка тайинланар экан, янги
раҳбардан жамоа демократик ёки авторитар бошқарув услубини кутиши мумкин. Бу
кутувларга мос келиш ёки келмаслик даражаси кўп жиҳатдан янги раҳбар ва ходимлар
ўртасидаги муносабатларни белгилаб беради. Ҳатто, ходимлар беихтиёр, янги келган
раҳбарни эскиси билан таққослаб унга тавсиф беришга ҳам мойил бўлишади. Одатда янги
лавозимни таклиф этишар экан, "Бир ўйлаб кўринг", деб хайрлашишади. Таклифни қабул
қилган шахснинг "ўйлаш" жараёнини эса янги ролга ўзини чамалаш деб аташ мумкин. Агар
шахс ролни қабул қила олишига кўзи етса, таклифга рози бўлади, агар бу иккиланишга олиб
келса, ўзи билан ушбу рол орасида катта фарқни сезган бўлади. Шунинг учун янги лавозимга
мослашишнинг сифатли ўтиши қатор тадбирларни талаб қилади. Бу соҳадаги бирламчи
вазифа – ушбу ролга қўйиладиган талабларни аниқлаб олишдир. Бу жараён қанчалик пухта
ўтса, ролни қабул қилиш шунчалик осон кечиши мумкин. Сиз мактаб жамоасига ҳам
мослашиб олдингиз?, энди жамоанинг ички ҳаётига оид ўзига хос қонун, қоида ва
хусусиятлар ҳақидаги билимга эга бўлишингиз керак. Айниқса янги ўқитувчи учун жамоа
ичидаги содир бўлаётган ҳодисалар ва улар бўйсунадиган қонунқоидалар дастлаб бир мунча
мураккаб туюлади. Раҳбар жамоа билан мулоқотда бўлар экан, уларга хос хусусиятларни
билиши ва ундан бошқарув фаолиятида унумли фойдаланиши лозим. Раҳбар қандай жамоага
раҳбарлик қилмасин, биринчи жамоада аҳилликни юзага келтириши шарт, унинг учун
қуйидаги шартшароит зарур:
• жамоада илиқиссиқ кайфият уйғотиши;
• жамоанинг қадриятлари, қарашларидаги ўзаро мослик шаклланиши;
• адо этилаётган иш юзасидан ўзаро алоқанинг мавжудлиги;
• қарор қабул қилишда барчанинг иштироки ва ходимлар манфаатига йўналган
бошқарув услуби;
• барчанинг манфаат ва қизиқишларига бир хил эътибор, жамоадаги ижтимоий тенглик
ва адолат.
Раҳбар ушбу санаб ўтилган шартшароитни ривожлантириш орқали жамоа аъзолари
ўртасидаги аҳилликни кучайтириши мумкин. Раҳбар учун шакллантириши зарур бўлган
сифатларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим.Чунки ҳар қандай фаолият маълум ички ва
ташқи зиддиятларни енгиш билан боғлиқ. Касбий такомиллашув жараёни ниҳоятда
мураккаб бўлиб, инсоннинг руҳий, ақлий ва жисмоний кучини маълум мақсадга
йўналтириш асосида билим, малака ва кўникмаларни, амалий фаолият қирраларини
эгаллашни талаб қилади.Мактаб раҳбари шахсий сифатлари ичида раҳбарлик фаолияти учун
аҳамиятли бўлган қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Раҳбарнинг ўз қўл остидаги
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
102
ходимининг ички дунёсини тушуниши, яъни ўзини ўқитувчи ўрнига қўя олиши, унинг
ҳолатини ҳисобга олиш, фикрини тинглаши, қизиқиш ва ташвишларига шерик бўлиши.
Бунинг учун раҳбарда юксак маданият, зарур коммуникатив малакалари ва аҳлоқийҳиссий
сезгирлик бўлиши лозим.Раҳбарнинг касбий жиҳатдан муҳим сифатлари қаторига:
принципиаллик, сиёсий етуклик, ташкилотчилик, зийраклик, кузатувчанлик, адолатлилик,
танқидни қабул қилиш маданияти, ходимларига ғамхўрлик туйғуси, ўзгаларни ишонтириш
қобилияти ва бошқалар киради. Раҳбар фаолиятида шахсий сифатлар билан бирга
профессионалпедагогик кўникма ва қобилиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг бу
кўникмаларига: билиш, лойиҳалаш, коммуникатив нутқ ва ташкилотчилик киради.
Бугунги кундаги замонавий раҳбар ижтимоий психолог бўлмаслиги мумкин эмас.
Раҳбар, хоҳ у халқаро музокараларда бўлсин, хоҳ ўз жамоасини бошқаришдабўлсин, мулоқот
объектида ўзи ҳақида ижобийтаассурот уйғотаолиши ва бу орқали ўзгаларга таъсир ўтказиш
маҳоратини ўрганиши лозим. Таълим муассасалари рахбарининг психологик билимларга эга
бўлиши, ўз навбатида педагог ходимларга ижодий соғлом муҳитни ташкил этиш билан
бирга ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчини интеллектуал қашшоқлиқдан қутқариб қолади.Таълим
тизимидаги ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчи ўз интилиш ва мақсадларига эга. Педагогик жамоани
бошқариш, авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини инобатга
олишни талаб қилади. Таълим тизимида турли характерли ходимлар ягона мақсад сари
уюшадилар ва бунда раҳбарнинг асосий вазифаси шу турлитуманликни ягона йўлда
бирлаштиришдир. Раҳбар ҳар бир ўқитувчи, ўқувчилар ва уларнинг отаоналари билан бир
қатор суҳбатлар олиб борар экан, демак, у педагогик билимлар тағриботчиси ҳамдир. Раҳбар
жамият томонидан қуйилган талаблар билан бир қаторда ўз фаолиятида теваракатрофидаги
кишилар, мактаб маъмурияти, ҳамкасблари, ўқувчилар ва уларнинг отаоналари ундан
нималарни кутишини ҳам эсдан чиқармаслиги лозим.Психологик нуқтаи назардан раҳбар
доимий равишда ўз билимларини ошириш билан шуғулланиши зарурдир. Чунки раҳбар
ҳамма вақт одамлар орасида бўларкан, у биринчидан, одамларни кўпдан бери қизиқтириб
келаётган ҳақиқатни ўз қарашлари буйича тўғри тушунтириб бериши лозим.
ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ ЎРНИ
ИБРАГИМОВА Г.А., Пискент тумани 6 – мактаб ЎИБДЎ
Республикамиз иқтисодий ижтимоий камолати ёш авлодни сайи ҳаракатларига боғлиқ
эканлиги энди хеч кимга сир эмас. Ўсиб келаётган ёш авлод вауларни келажакда қандай
касбкор эгаллашларига қараб, Республикамиз келажагини тассавур қилса бўлади.
Соғлом турмуш тарзида инсон саломатлигини мустаҳкамловчи оқилона кун тартиби,
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғилланиш, баданни чиниқтиришда табиий
омиллардан оқилона фойдаланиш, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига риоя қилиш,
зарарли одатларга берилмаслик каби жиҳатлар мужассамлашган. Бу борада олиб борилган
махсус тадқиқотлар соғлом турмуш тарзига нисбатан бефарқликнинг қуйидаги сабаблари
мавжудлигини кўрсатади:
ўқувчиларда таълим жараёнида соғлом турмуш тарзини шакиллантиришнинг ягона
тизими ишлаб чиқилмаган;
ўқувчилар
онгигига
уларнинг
маънавий
ва
жисмоний
қобилиятларини
такомиллаштиришда соғлом турмуш тарзи;
ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларда соғлом турмуш тарзини
шакиллантиришда оила, ўқув юрти, жамоатчиликнинг таъсирчан ҳамкорлиги тўғри йўлга
қўйилмаган;
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
103
таълим тарбия жараёнида соғлом турмуш тарзига зид бўлган кам ҳаракатланиш,
баднафслик, шахсий ва ижтимоийгигиена қоидаларига риоя қилмаслик, зарарли одатларнинг
маънавий, жисмоний ва иқтисодий зарари тўғрисида ўқувчиларга илмий асосланган
билимлар берилмаслиги. Булар, ўз навбатига ўқувчилар саломатлигини ёмонлашувига, тана
аъзоларининг ташқи салбий таъсирларига нисбатан қаршилик кўрсатишининг сусайишига,
жисмоний жиҳатдан тулақонли ривожланмаслигига, турли хил касалликларга берилишига
сабаб бўлишининг моҳиятини тушинтиришини тақозо қилади. Шу билан бирга бундай
ҳолатларнинг олдини олишида жисмоний тарбия, спорт ва оммавий соғломлаштириш
тадбирларига ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида кенг ташвиқот ишларини йўлга қўйиш
ҳам муҳим аҳамиятга эга .
Маълумки, ҳар биримиз узоқ ва соғлом турмуш тарзининг муҳимлигини тушунамиз.
Аммо, ҳамма вақт ҳам унга етарли эътибор бермаймиз ва юриш туришимизни соғлом
турмуш тарзи асосида ташкил этмаймиз.
Илмий жиҳатдан исботланганки, шахснинг ҳар томонлама жисмоний баркамоллиги ва
узоқ умр кўриши шахсий ҳамда ижтимоий гигиена, иш ва дам олишнинг, овқатланишининг
мутоносиб режими, ўар кун мунтазам жисмоний машқлар билан шуғилланиш, кўп овқат
истеъмол қилмаслик, чекиш, алкагол ичимликларини қабул қилишдан ўзини тийишга бориб
тақалади. Шу билан бирга оиладаги мўтадил аҳлоқийпсихологик муҳит, ўқитиш ва иш
жойидаги ижобий муносабатлар, иш ва турмушда юксак интизом, меҳнатни тўғри ва ижодий
ташкил қилиш ҳам муҳимдир. Буларнинг ҳаммаси кишига ижодий ташкил қилиш ҳам
муҳимдир. Буларнинг ҳаммаси кишига ижодий ташкил қилишига ижобий ҳислар ва яхши
ҳаётий завқ бағишлаб, хуш кайфият яратадики, бу, шубҳасиз, умрни узайтиради. Ижобий
ҳистуйғулар инсоннинг ўзига ва бошқаларга дунёга муносабатини, тананинг ташқи
таъсирига қарши кўрашувчанлигини кучайтиради.
Ҳиссий жараёнлар салбий ёки ижобий бўлиши кишининг эҳтиёжи ва уни ўраб олган
шахсларга муносабатидаги йўналишига боғлиқдир. Кишидаги салбий ҳислатларни бартараф
қилишда ижодий меҳнат, фаол ҳаракат, дам олиш, санъат, табиат билан мулоқат, севган иш
билан шуғилланиш, жисмоний машқлар муҳим ўрин эгаллайди. Инсон ўз ҳиссиётини идора
қилади ва уни тарбиялай олади. Ҳиссиётини тарбиялаш деганда, салбий ҳисларга ён
бермаслик, унинг организимига таъсирини пасайтириш, организм ўз кучини тиклашини
таъминлашини таъминлашини тушиниши лозим.
Жисмоний машқлар таъсирида кишининг мускуллар тизими мустаҳкамланади, суяк ва
мускулларни боғловчи қисмларнинг ҳаракатчанлиги ошади, модда алмашинуви кучайиб
тўқималарда окисланиш жараёнлари ривожланади. Жисмоний машқлар мобайнида
мускуллар торайиб, кенгайиб, бўшашиб худди кичик насослардек юракнинг ишланиши
осонлаштириб, қон айланишини яхшилайди.Ёшлар мунтазам равишда жисмоний тарбия ва
спорт билан шуғулланиб, ўзларида чаққонлик, эпчиллик каби сифатларни ўстирадилар.
Шунинг учун ҳам мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланмайдиган кишилар тез
касалликка чалинадилар. Кам ҳаракатланиш, ҳаракат фаолиятини чегаралаш организмни
етарли тоза ҳаво билан таъминлай олмайди ва бу, организм билан етарли тоза ҳаво билан
таъминлай олмайди ва бу, табиийки инсоннинг саломатлигига таъсир этади.
READING IN A SECOND LANGUAGE ACQUISITION.
Do'stlaringiz bilan baham: |