Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
БЎРИЕВ Т.,  ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Фан – тарихий ижтимоий ҳаёт тараққиёти жараёнида инсоннинг табиат, жамият ва 
тафаккур ҳақида тўплаган билим ҳамда тажрибалари йиғиндисидир. Фаннинг асосий 
мақсади ҳаётда юз берадиган воқеа­ҳодисаларнинг қонуний сабабларини очиб, уларни тўғри 
тушунтириб бериш орқали инсонларда тафаккур қудратини шакллантиришдан иборатдир. 
Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида ўқитиладиган барча фанларнинг асосий мақсади ва 
моҳияти ўқувчиларда муайян соҳаларга оид билимларнинг асосларини шакллантириш, 
шулар негизида уларнинг бой маънавий оламини шакллантиришга қаратилган.
Шундай мақсадда бошқа фанлар қаторида умумтаълим мактабларида она тили 
бошланғич синфдан, адабиёт эса 5­синфдан бошлаб ўқитилади. Бироқ, ортда қолган давр, 
орттирилган тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бу фанларни ўқитишда етарлича муаммолар 
йиғилиб қолган. 
Хусусан, она тилини ўқитишда тилшунослик муаммоси энг долзарб муаммолардан 
бири сифатида юзага чиқмоқда, бу ҳақда матбуотда ҳам оз бўлсада чиқишлар қилинмоқда. 
Чунончи, тил илми таълимини берувчи олий таълим ҳам, тил сабоғини ўргатувчи мактаблар 
ҳам тилшунослик муассасасига айланиб қолган. Содда қилиб айтганда, таълим 
муассасаларида тилни эмас, тилшуносликни ўргатяпмиз. Маълумки, тил ­ сўз, сўз 
бирикмалари, гап ва матн билан боғлиқ бўлиб, сўзлардан сўз бирикмаси, сўз 
бирикмаларидан гап, гаплардан мақсадимизни англатувчи матн ҳосил бўлади ва бу ҳолат 
нутқнинг савиясида намоён бўлмоғи керак. Бироқ...
Ўрганилаётган тил илмининг талаба ёки ўқувчи нутқида сезилмаётгани олдимиздаги 
яна бир муаммодир. Фикримизча, бунга ёндашувимиздаги бирёқламалик, яъни дарсларни 
ўтиш жараёнида грамматик жиҳат аввалга қуйилиб, ўқувчи эътибори шунга қаратилмоқда. 
Мисол ва машқларимиздаги сўз, гап ва матн маъноси мантиғи эътибордан четда қолиб 
кетмоқда. Натижа эса ўз­ўзидан тушунарли. Сўздан сўзни фарқлаш ва сўз бойлигининг 
ошиши ҳолатлари юз бермаяпти. 
Бу қаблдаги муаммо адабиёт ўқитишда ҳам мавжуд. Адабиётшунос Б.Тўхлиев қайд 
этганидек, “...Адабиёт ўқитишнинг бошқа фанлардан фарқли ўзига хос жиҳати бор. Уни фан 
сифатида ҳам санъат тури сифатида ҳам ўқитиш мумкин”.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
97 
Шундан келиб чиққан ҳолда адабиёт ўқитиш билан боғлиқ фаолиятимизга назар 
ташланса, адабиётни ҳозирча фан сифатида ўқитиб келаётганимиз яққол кўзга ташланади. 
Яъни, дарс жараёнида мумтоз, замонавий ва жаҳон адабиётига мансуб ёзувчи­шоирлар, улар 
томонидан яратилган асарлар билан ўқув дастури асосида таништириб келинмоқда. 
Дарсларимиз таҳлиллашдан анчайин йироқ. Бунинг сабаби етарлича, таҳлиллаш малакасига 
эга эмасмиз. Натижада, ўқувчиларга “нима бериш"ни хам, улардан “нимани олиш"ни ҳам 
билолмай қийналиб қолаётган ҳолатларимиз йўқ эмас. Қолаверса, узоқ йиллар адабиёт 
ўқитишда бадиий таҳлилга эътибор ғоят суст бўлганлиги учун миллат аҳлининг бир неча 
авлоди ­ Навоий, Бобур, Машраб ва Кодирийсиз яшаб келганлиги сир эмас. Афсусланарлиси, 
бу жараён ҳануз давом этмоқда. Бу муаммонинг ечими, аввало, мўлжални тўғрилаб олиш. 
“Адабиёт ўқитиш”дан “адабий таълим бериш”га ўтишдир. Лозим топилса, дарс 
жадвалларимизга оддийгина “адабиёт” деб эмас, “адабий таълим” деб кўрсатсак айни муддао 
бўлур эди.
Таълим муассасаларида адабиёт ўқитишдан мақсад ёш авлодга адабий таълим бериш 
орқали китобхон ўқувчи тайёрлашдан иборатдир. “Адабий таълим” - бадиий адабиёт 
воситасида амалга ошадиган ёхуд ошириладиган таълим бўлиб, ўқувчини бадиийлик орқали 
таъсирланишига, бадиий билиш орқали олам, одам ва жамият ҳақидаги билим ва 
тасаввурларини бойишига эришишдир. Адабий таълимни бадиий таҳлилсиз амалга ошириб 
бўлмайди. "Таҳлил" атамаси арабча бўлиб, «ҳалоллаш", «эритиб юбориш", "мураккаб 
бутунни қисмларга ажратиш" маъноларини англатади. Шундан келиб чиққанда, бадиий 
таҳлил адабий асарни тўғридан-тўғри ва жўн тушуниш ўрнига фикран маъноли қисм 
ва унсурларга бўлиб қабул этишни кўзда тутадиган фаолият тури ҳисобланади. 
Адабиёт дарсларида амалга ошириладиган таҳлиллар бадиий таҳлилнинг ўқув 
(дидактик) таҳлил турига кирувчи эстетик­педагогик фаолият ҳисобланади. Ўқитувчи 
фаолиятининг бу кўриниши ўқувчиларни китобга ошно қилиш, бадиий сўздан завқланиш, ўз 
идеал оламига тўғри йўл топа олишдек жиддий педагогик мақсадга эришиш учун амалга 
оширилади.
Ўқув таҳлилини амалга оширишда ўқитувчи асарни танлаш имконига эга эмас. У ўқув 
дастурга мувофиқ белгиланган муайян асар юзасидан маълум вақт давомидагина ўтказилиши 
ва жараённи синфдаги ўқувчиларнинг ёш ва интеллектуал даражасини ҳисобга олиши ҳамда 
ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мувофиқлаштириши лозим бўлади.
Оғзаки 
таҳлил асар 
мазмунини 
сўзлаб бериш 
ва савол­
жавоб орқали 
ўқувчини 
жалб қилиш 
орқали 
ўтказилади
Илмий филологик
таҳлилда 
ўрганилаётган
асарнинг
умуммиллий
адабиётдаги ўрни ва
миллий тафаккур
тараққиётига 
таъсири даражаси
курсатилиши кузда
тутилади
Ёзма таҳлил 
асар 
мазмуни 
ўзлаштирил
гач 
ўқувчилар 
томонидан 
индивидуал 
ижодий 
ёнлашув 
асосига 
қурилади
Дидактик таҳлил 
муайян вақт 
давомидагина амалга
ошириладиган, 
синфдаги
ўқувчиларнинг ёш ва
интеллектуал 
даражасига олдиндан
мувофиқлаштирилган 
ҳолда ташкил
этиладиган таҳлилдир.
.
Оғзаки
Ёзма
Илмий 
филологик
Ўқув 
дидактик
Адабий асарни дидактик таҳлил этиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини 
қуйидаги уч йўналишда уюштирилиши мумкин: 
1.
Текстуал таҳлил усули. Бу усулда адабиёт ўқитувчиси фақат бадиий матнга 
суянади ва матн мантиғини, унинг тартибини асло ўзгартирмаган ҳолда асар зимнидаги 
маънони, жозибани ўқувчиларга кўрсата боради. Бунда ўқитувчи кўпроқ фаолият кўрсатиши 
талаб этилади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
98 
2.
Тимсолий таҳлил усули. Бунда ўқитувчининг эътибори образларга, образлар 
характерига ва образлар орқали юзага келадиган руҳий ҳолатларга қаратилади. Бадиий 
образлар ва руҳият тасвирининг қанчалик жонли ва таъсирчан ишланганлиги таҳлиллаш 
асносида очиб борилади. Жараёнда ўқувчилар ҳам фаол иштирокчига айланиши лозим.
3.
Муаммоли таҳлил усули. Таҳлилнинг бу усули ўқувчилар томонидан олиб 
борилиши кўзда тутилади. Ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммо кўяди ва уларга бу муаммони 
ечиш йўлларини кўрсатади. Агар муаммо тўғри қўйилса ва ечиш йўллари тўғри кўрсатилса, 
бу усул яхши самара беради, чунки бу жараёнида ўқувчилар фақат билган 
тушунчаларидангина фойдаланиб қолмай, бир қатор янги эстетик­мантиқий тушунчаларни 
кашф этадилар ва ўзлаштириб оладилар. Негаки, улар жамоа бўлиб ишлайдилар. Ўзаро фикр 
алмашадилар, баҳслашадилар.
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВНИНГ ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ ЎРНИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish