Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
83
ЗАМОНАВИЙ РАҲБАР МАДАНИЯТИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ
АЛИЕВА К.С.
, ХТХҚТМОҲМ кафедраси ўқитувчиси
Жамият бошқарувини самарали амалга оширишда раҳбар кадрлар муҳим ўрин тутади.
Давлатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг тақдири кўп жиҳатдан давлат ва
ҳукумат идораларида масъул лавозимларда ўтирган кишилар фаолияти, уларнинг ишга
бўлган
муносабати, инсоний сифатлари ва раҳбарлик маҳоратига боғлиқдир.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш
йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим
ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча
асосларимиз бор. Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва
сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан
кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади. Танқидий таҳлил, қатъий тартибинтизом ва шахсий
жавобгарлик ҳар бир раҳбарни бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, ҳукумат
аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши
керак. Энди ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси
ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқда ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш
асосида
зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат.
Шундай давр келди, деб ўз асарларида таъкидлайди.
Халқимиз азалдан ўзининг бунёдкорлиги, юксак маънавияти, одобахлоқи, маданияти,
хуш муомаласи, меҳроқибати билан шуҳрат қозонган. Ўзига хос юксак қадрият сифатида бу
барчамизга ғурурифтихор бағишлайди.
Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки
уларга муносиб шартшароит
яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб
тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одобахлоқи ва маданияти билан ҳаммага
ўрнак ва намуна бўлиши зарур”.
Мана, ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши керак? Давлат, халқ ишониб топширган
лавозимда ўтирган шахс ўзини қандай тутиши, ишни қай йўсинда ташкил этиши лозим?
Давлатимиз раҳбари шундай фикрларни илгари суриб турган, керак бўлса, барча бўғиндаги
раҳбарлардан ҳаммага ибрат бўлиш лозимлигини талаб қилиб турган бир пайтда ҳокимнинг
кибрга берилиши, ўз қўл остидагиларга бундай номақбул муносабатимуомаласи ҳеч бир
одобахлоқ меъёрларига тўғри келмайди. Қонунларимизга зид, киши шахсиятига тегадиган,
таҳқирлайдиган бу каби нохуш ҳолатлар нафақат ўзининг элюрт орасидаги обрў
эътиборини тўкади, одамларнинг ишдан кўнглини совутади, энг ёмони, давлатга, ижтимоий
адолатга ишончига путур етказади.
Юртимиз равнақи, унинг иқтисодий тараққиёти, ижтимоий барқарорлиги ва халқимиз
турмуш даражасининг юқори бўлиши мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик
ислоҳотларнинг
асосини ташкил этиб, бу мақсадларга эришишда раҳбар ана шу улуғвор
ғояларни, мақсад ва вазифаларни чуқур англаб, уларни изчил амалга ошириши зарур.
Бугунги кун раҳбари ватанга садоқати, фидоийлиги, адолатлилиги, ташаббускорлиги,
омилкорлиги, уддабуронлиги, изланувчанлиги,
янгиликка интилиши, талабчанлиги,
иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлиги, маънавий етуклиги билан ўтмишдошларидан фарқ
қилмоқда. Раҳбарлик лавозимларига кадрларни танлашда ҳам юқоридаги сифат ва
фазилатларга эга бўлган ёш мутахассисларга ишонч билдирилиб, бошқариш фаолиятига
қобилиятли, исътедодли ва иқтидорли ёшларни
излаб топиш, улар билан мунтазам ишлаш,
ўқитиш ва малакасини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
84
Ҳар бир раҳбар ўз зиммасига юклатилган вазифани бажаришга киришар экан, аввало
ўзи ва педагогик жамоа олдига қандай аниқ мақсадларни қўйиши ва уларни амалиётга татбиқ
этиш механизмини белгилаб олиши лозим. Бундан келиб чиқадиган дастлабки вазифа эса
мактабда соғлом муҳитни қарор топтириш бўлиши даркор. Бу ўқитувчи ва ўқувчи, раҳбарият
ва
муаллимлар, отаоналар билан муносабатларда бўладими – барчасида ошкоралик,
холислик ва адолат тамойилларига асосланган муҳитда намоён бўлади.
Раҳбарда туғма қобилият бўлади деб ҳам айтиб бўлмайди, иккинчи томондан, раҳбар
вазиятга қараб стихияли тарзда тарбияланиб кетаверади, деб ҳам бўлмайди. Минглаб шахс
сифатлари ичида кўплари раҳбарлик учун қулай ва маъқулдир. А.В. Петровский ана шундай
ижобий сифатлардан бир ярим мингини санаб чиққан.
Замонавий раҳбарлик мулоқотсиз амалга ошмайди. “Бошқарув мулоқоти” деганда,
одамларга раҳбарлик қилиш мақсадида улар билан муомалага киришиш назарда тутилади.
Раҳбарлик қилиш эса одамларнинг фаолиятини маълум йўналишда ўзгартириш, уларни
ижтимоий фойдали йўналишда уюштириш дегани.
Раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар билан асосан уч хил мақсадда бошқарув
мудоқотига киришади:
1) буйруқ, кўрсатма бериш, ниманидир таклиф қилиш, маслаҳат
бериш учун;
2) топшириқнинг бажарилганлиги ҳақида маълумот олиш учун;
3) ходимларнинг топшириқни қандай бажарганлигини баҳолаш учун.
Топшириқ бериш, ижрони текшириш ва бажарилган ишга баҳо бериш – бу аслида
раҳбарнинг ўз қўл остида ишлайдиган ходимлари билан бўладиган бошқарув
мулоқотининг босқичларини акс эттиради ва бошқарув мулоқотининг энг муҳим
вазифалари ҳамдир.
НОВЕРБАЛ НУТҚИЙ КОММУНИКАТИВ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРНИНГ
ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРДАГИ ЎРНИ
Do'stlaringiz bilan baham: