Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
МУРАНОВ Б.И., п.ф.н., Самарқанд ВХТХҚТМОҲМ доценти, 
МУРАДОВ Қ.Қ., Самарқанд ВХТХҚТМОҲМ ходими 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён, жамият тараққиётининг 
барча жабҳаларида турли хил кўламда, шаклда, суръатда хилма­хил ислоҳотлар, ўзгаришлар 
амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги туб 
бурилишлар, янгиланишларни амалга оширишда, яъни, халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, 
саноат ва санъатнинг, маданият ва маънавиятнинг, маърифатнинг ҳамда тараққиётнинг барча 
соҳаларининг янгиланишида кадрлар, айниқса, мутахассис ходимлар муҳим ўрин тутади. 
Маълумки, жамият тараққиётининг тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган мутахассис 
кадрларни узлуксиз таълим­тарбия тизимида тайёрлаш кўзда тутилади. Шунинг учун 
узлуксиз таълим тизимини ҳам, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги 
Қонунни ҳам, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури тўғрисида”ги Қонунни (1997 й.) ҳам 
доимий равишда жамият ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг амалга ошириш 
механизмларини бир неча маротаба такомиллаштиришни тақозо этади. Демак, узлуксиз 
таълим­тарбия тизимида тайёрланаётган мутахассис кадрлар бир томондан жамият 
ўзгаришларини амалга оширувчи, ислоҳотларни ҳаётга жорий этувчи фаол иштирокчи – 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
41 
субъект, иккинчи томондан, кадрлар тайёрлаш тизимида замон ўзгаришларига мос ҳолда 
тайёрланаётган, қайта тайёрланаётган – объект ҳисобланади. Албатта, ўқитувчи­педагог 
кадрларнинг жамиятда ҳам субъект, ҳам объект сифатида фаол иштирок этишлари, аввало, 
уларнинг саводхонлик, савиялилик даражаларига, турли хил билим, кўникма ва 
малакаларининг (келгусида ­ БКМ) шаклланганлигига, касбий маҳоратларининг (келгусида – 
КМ) ривожланганлигига ҳамда касбий компетентликларининг (келгусида – КК) 
такомиллашганлигига боғлиқ бўлади.
Компетентлик – “competence” – инглизчи – “қобилият”, “лаёқатлилик” маъноларини 
ифодалайди. Яъни, назарий билимлардан, мавжуд амалий кўникма ва малакалардан ҳаётда 
самарали фойдалана олишдир.
Касбий компетентлик эса – мутахассис кадр(педагог) томонидан касбий (педагогик) 
фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўладиган БКМларнинг эгалланиши ва уларни 
таълим­тарбия жараёнида амалда юқори даражада қўллай олиши ва самарали натижаларга 
эришишидир.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг (1997 й.) “Педагогик 
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи” номли 5­моддасида бу ҳақда шундай дейилади: 
“Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган 
шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга”
1
дейилади. Ушбу 5­моддадаги 
“тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган” 
деган жумлалар, бизнинг фикримизча педагогнинг касбий компетентлиги мезонини, 
таърифини тўлиқ ифодалай олади, дейиш мумкин.
Ўқитувчи­педагогларнинг касбий компетентлиги таълим­тарбия жараёни аслида, 
ностандарт вазиятларда, кутилмаган ҳолатларда қўлланилганлиги сабабли қуйидаги 
ҳолатларда намоён бўлади: мураккаб вазиятларда, ноаниқ, муаммоли вазифаларни 
бажаришда, 
бир­бирига 
зид, 
бир­бирини 
тўлдириб 
борадиган 
маълумотлардан, 
ахборотлардан фойдаланишда, кутилмаган, тўсатдан юзага келадиган вазиятларда ҳаракат 
қилиш кабилар ва шунга ўхшаш ҳолатлардир.
Ўқитувчи­педагогларнинг турли хил маълумот ва ахборотлардан фойдаланишига мисол 
қилиб, ўқув йили бошланишидан олдин ўзи ўқитадиган фан бўйича йиллик ўқув юкламасига 
мос ҳолда шахсий ишчи, тақвимий, мавзули ўқув режасини ва дастурини тузиб, 
раҳбариятига тасдиқлатиб олишларида дастлаб намоён бўлади. Айниқса, умумий ўрта 
таълим мактаби фан ўқитувчилари ана шу ишчи режани ҳам тузишда сусткашлик қиладилар, 
ўқув дастурини кўпчилик ҳолларда тузмайдилар, умуман олганда ўқув­методик, меъёрий 
ҳужжатларни юритишда нўноқлик қиладилар, белгиланган талаблар асосида тузишни, 
ўзгартириб боришни истамайдилар. Айниқса, мактабларда маълум фандан дарс бераётган 
бошқа фан ўқитувчилари (номутахассислар) ёки бошқа соҳалардан кириб келган, тегишли 
қайта тайёрлашдан ўтган ­ нопедагоглар турли ўқув­методик ҳужжатларни юритишда қатор 
камчиликларга йўл қўядилар. Бу ҳол эса, уларнинг касбий компетентликлари педагогик 
жараёнга, таълим­тарбия фаолиятига етишмаётганлигидан далолат беради. Таълим­тарбия 
жараёнида фаол иштирок этаётган ўқитувчиларга касбий компетентлик негизида зарур 
бўладиган ҳислатлар ва сифатлар қуйидагилардир: ижтимоий, махсус, педагогик, 
психологик, методик (дидактик), информацион (ахборотли) компетентлик, креатив 
(ижодкорлик), 
инновацион 
(янгиланишларга 
мос), 
коммуникатив 
(мулоқотда, 
муносабатларда бўлишлик), техника­технологик (турли хил техника воситаларидан, 
технологиялардан фойдаланиш), экстремал (фавқулодда, кутилмаган) вазиятларда ўзини тута 
олишлик компетенциялари ва бошқа кабилардир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилган 
187­сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус касб­ҳунар таълимининг давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 15­бетида “Таянч ва фанга оид 
компетенциялар” деб номланган 4­§да шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикасида 
1
Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: “Шарқ”, 1997. 21­б. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
42 
таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб 
чиқиб, уларнинг ёш хусусиятларига мос равишда қуйидаги таянч компетенциялар 
шакллантирилади: комммуникатив ..., ахборотлар билан ишлаш, ўз­ўзини ривожлантириш, 
ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва 
техника янгиликларидан хабардор бўлиш ва фойдаланиш компетенцияси кабилар.
Бизнинг фикримизча, аввало ушбу таянч компетенцияларни шакллантириш учун 
ўқитувчиларда ундан олдин келтирилган касбий компетенцияларнинг ўзи шаклланганми, 
йўқми? Шуни аниқлаш лозим бўлади. Сўнгра, компетенцияларнинг таърифидан маълумки 
ўзлаштирилган БКМларнинг ҳаётий (касбий) фаолиятда намоён бўлиши, амалга жорий 
этилиши деб қаралса, ўқувчиларнинг ҳаётий фаолиятининг ўқув ва мактабдаги ўйин 
фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятларини ўқитувчи қандай кузатиши мумкин? Шунинг 
учун, ушбу ДТСда келтирилган айнан таянч ва фанга оид компетенцияларни ўқитувчилар 
фақат 
ўқув 
ва 
ўйин 
фаолиятига 
тааллуқлиларинигина 
шакллантиришлари 
ва 
ривожлантиришлари 
мумкин 
дейилади. 
Бунинг 
учун 
ўқитувчи­педагоглар, 
мутахассислигидан, маълумоти туридан қатъий назар, ўзининг касбий маҳоратларини 
такомиллаштириш устида иш олиб боришлари зарур бўлади.
Ўқитувчи­педагогларнинг ўз касбий маҳоратларини такомиллаштириш устида 
ишлашлари қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: ўз­ўзини ўрганиш, ўз­ўзини таҳлил ва 
ташхис қилиш, ўз­ўзини баҳолаш (аутомониторинг), ўз­ўзини ривожлантириш шахсий 
режасини тузиш, ўз­ўзини касбий ривожлантириш режасини тузиш ва амалга жорий қилиш 
дастурини ишлаб чиқиш кабилардир. Демак, ўқитувчи­педагог касбида фаолият кўрсатаётган 
кадрлар, жамият тараққиётига мос равишда доимо ўз касбий компетенцияларини 
такомиллаштириш устида узлуксиз равишда иш олиб борсаларгина, жамият томонидан 
қўйилган ижтимоий буюртмани бажариш учун мос ва хос вазифаларни амалга оширган 
бўладилар.
Ўқитувчи­педагогларнинг касбий фаолиятларини, узлуксиз таълим­тарбия жараёнидаги 
компетенцияларини амалга оширишларини узоқ йиллар мобайнида кузатиб бориб, бу соҳани 
янада такомиллаштириш учун қуйидаги хулосалар ва тавсияларни йўлга қўйиш мақсадга 
мувофиқ деб ҳисобланди: 
1. Узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида таълим­тарбия жараёнида 
иштирок этаётган ўқитувчи­педагогларнинг касбий компетенцияларининг ривожланганлик 
даражалари турлича намоён бўлади. Шунинг учун, олий ўқув юртларини тугаллаган ёш 
мутахассис­педагоглар узлуксиз таълим тизимининг қайси босқичига ишга боришига ва 
жойлашишига қараб, ўша босқич хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта тайёргарликдан 
ёки малака ошириш курсларидан ўтказилиши лозим бўлади.
2. Ўқитувчи­педагогларнинг касбий БКМлари маҳорати ва компетентлиги таълим­
тарбия жараёнини такомиллаштиришга хизмат қиладиган асосий омиллардан ҳисобланади. 
Шунинг учун, ўқитувчи­педагоглар ўз касбий маҳоратларини такомиллаштиришлари учун 
доимий равишда ғамхўрлик қилиб боришлари лозим.
3. 
Ўқитувчи­педагоглар 
ўз 
касбий 
маҳоратларини, 
компетентликларини 
такомиллаштириб бориш учун шахсий ривожлантириш режаси ва дастурини тузар эканлар, 
албатта, ўз­ўзини кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолашдаги паст кўрсаткичларни
ривожлантиришга асосий эътиборларини қаратишлари лозим бўлади.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
43 
НУТҚ МАДАНИЯТИ - ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ 
МУҲИМ ОМИЛИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish