чaқиртир, кулдир, буздир, бaри, кeлтир, ёздир”.
Ўқувчилaрдa мaтeмaтик сaвoдxoнлик вa янгиликлaрдaн xaбaрдoр бўлиш, ўзўзини
ривoжлaнтириш, ижтимoий фaoл фуқaрoлик, кoммуникaтивлик кaби тaянч кoмпeтeнция
элeмeнтлaри шaкллaнтирилaди.
Xулoсa қилиб айтиш мумкинки, бундaй шaрoитдa ўқитувчи юксaк ривoжлaнгaн
фикрлaш қoбилиятигa, муaммoлaр бўйичa мушoҳaдa юритишгa, муaммoлaрни ўз вaқтидa eчa
oлaдигaн қoбилиятгa эгa бўлиши кeрaк. Интeрфaoл усуллaрдa дaрсни тaшкил этишдa ўқувчи
шaxсини ривoжлaнтиришни ўзигaўзи зaмин ярaтишдaн бoшлaш кeрaк. Бундa ўқувчи ўзи
мустaқил мутoлaa қилиш, ўқиш aсoсидa билим oлишгa; ўзиниўзи aнглaб eтишгa, aнглaб
тaрбия тoпишгa; ўз кучи вa имкoниятлaригa ишoнч билaн қaрaшгa; ўз фaoлиятини мустaқил
тaшкил этa oлиш, ҳaр бир минутни ғaнимaт билишгa; ҳaр қaндaй вaзиятдa фaoллик кўрсaтa
oлишгa; aйниқсa ҳoзирги тeзкoр axбoрoт мaнбaaлaридaн унумли фoйдaлaнa oлишни aсoсий
вa бoш мaқсaд қилиб oлишгa ўргaнмoғи зaрур.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
35
ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛҒУСИ
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ЖАРАЁНИ МОНИТОРИНГИ
КУЛДАШЕВА Н., ЎзДЖТУ ўқитувчиси
Маълумки, мониторинг жараёни ҳодисаларни кузатиш асосида унинг кутилаётган
натижага ёки дастлабки ҳолатга мослигини доимий ўрганишдир. Шунинг учун мониторинг
ўқитувчи касбий компетентлигини шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Кутилаётган натижага эришишни мунтазам равишда кузатиб бориш ва тузатишлар киритиш
бўлғуси ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантиришда ва бу борадаги
муаммолар ва қийинчиликларни аниқлашимизга имкон яратди.
Тажрибасинов ишлари давомида тизимли мониторингни олиб борилиши касбий
компетентликнинг дастлабки ва натижавий даражаларини белгилаб олишга хизмат қилади.
Бўлғуси ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш учун қуйидаги
компонентлар зарурлиги аниқланди: 1) компетентликнинг шаклланиш ҳолатини бевосита
кузатиш; 2) бўлғуси ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш ва
такомиллаштириш концепциясини ўрганиш; 3) ОТМлардаги таълим жараёнига
ноанъанавий, инновацион ўқитиш ва тарбиялаш методларининг қўлланилишини доимий
равишда амалга ошириш, кузатиб бориш ва таҳлил қилиш, умумлаштириш.
Қайд этиш лозимки, айнан тизимли мониторингнинг қўлланилганлиги бизга
тадқиқотларимиз илмий фаразининг ҳаққоний қўйилганлигини тасдиқлашга имкон яратади.
Асосий тадқиқот методлари сифатида кузатиш, анкета сўровлари ўтказиш, тестлаш,
тавсифларни умумлаштириш, талабалар мустақил ишларини таҳлил қилиш бўлғуси
ўқитувчилар касбий компетентлигини шаклланиши учун хизмат қилади.
Таълим жараёнида ўқитишнинг фаол методларининг қўлланилиши, талабалар
билимларни ижодий ўзлаштириш технологияларининг қўлланилиши, уларда креатив
қобилиятларни ривожланишига хизмат қилиши аниқланди.
Тажрибасинов
ишларининг
натижалари
тажрибасинов
гуруҳларида
касбий
компетентликнинг шаклланиш даражасининг назорат гуруҳларидагига нисбатан юқори
эканлигини кўрсатди (1жадвал).
Педагогика ОТМларида ўқитувчи касбий компетентлигини шакллантириш динамикаси
Гуруҳлар
Ўртача балл
Тажриба гуруҳлари
Назорат гуруҳлари
Тасдиқловчи
тажрибасинов
ишлари
4,7
Назорат
тажрибасинов
ишлар
8,4
Тасдиқловчи
тажрибасинов
ишлари
4,2
Назорот
тажрибасинов
ишлар
6,3
Ўсиш
динамикаси
3,7
2,1
1жадвалдаги
маълумотлар
бўлғуси
ўқитувчиларда
касбий
компетентликни
шакллантиришнинг интегратив кўрсаткичини ифодалаб турибди. Бу ердаги баллар
мажмуаси бўлғуси ўқитувчиларнинг шахсийназарий, технологик тайёргарликлари ва улар
фаолиятининг натижалари орқали ифодаланган. Жадвалдан кўриниб турибдики, тажриба
гуруҳларидаги ўртача балл 3,7 ни, назорат гуруҳидаги ўртача балл 2,1 ни ташкил этмоқда.
Тажриба ва назорат гуруҳларидаги олиб борилган тажрибасинов ишлари уларни
таҳлил қилиш, талабалар, мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари, педагогик амалиёт
раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатлар қуйидаги ҳулосаларни чиқаришга имкон яратди:
Тажриба гуруҳининг талабалари назорат гуруҳидагиларга нисбатан мактаб реал
ҳаётига тезроқ мослаша олганлар;
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
36
Тажриба
гуруҳи
талабалари
ахборийкогнитив,
таҳлилий,
коммуникатив,
ташхисловчи, фаолиятли, кўникмаларни юқори даражада эгаллаганликлари қайд этиш лозим.
Буларнинг
барчаси
тажриба
гуруҳи
талабаларида
юқорида
келтирилган
таянч
компетентликларни шаклланганлигини тавсифлайди;
Дастлаб репродуктив даражада ташкил қилинган талабалар фаолияти кейинчалик
янги инновационижодий тадқиқий даражага кўтарилди;
Тажрибасинов гуруҳининг барча талабалари касбийпедагогик фаолиятга тайёр
эканликларини кўрсатди, яъни улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар
тизимли характерда бўлиб, улар ностандарт ўқув вазиятларида хаттихаракатларининг
самарали ва тизимли эканлигини тасдиқлади.
Шундай
қилиб,
биз
бўлғуси
ўқитувчиларнинг
касбий
компетентликларини
шаклланганлик мезонлари сифатида қуйидагилардан фойдаландик:
Do'stlaringiz bilan baham: |