Primary shool бошланғич мактабни тугатганларидан сўнг ўқишларини ушбу мактабларда
давом этадилар. Умумий ўрта таълим Америка ўқувчилари учун етти йил, яъни 5 12
синфларда давом этади. 912синфлар америкалик ўқувчилар учун юқори умумий ўрта
таълим High shool деб номланади. Шу сабабли олий таълим тизимида ўқишини давом
эттирмоқчи бўлган ўқувчилар учун мазкур юқори умумий ўрта таълим мактаби зарурий
бўлиб, уни якунлаганлар High shool diplomsга эга бўладилар. Ушбу дипломни қўлга киритиш
учун улар маълум даражадаги мураккабликка эга бўлган диагностик тестларни
топширишлари талаб қилинади ва ушбу ташхислаш натижалари ва йиғилган баллар асосида
олий таълим тизимидаги ўқув муассасаларига суҳбат орқали қабул қилинадилар. Умумий
ўрта таълим (High shool)ни тугатган ўқувчилар учун ҳоҳишларига биноан олий таълим
турининг яна бир кўриниши Undergraduate school да ўқиш имконияти хам яратилади.
Бакалавр даражасини эгаллаш ҳуқуқини берувчи ушбу кўринишдаги таълим муассасаларига
кириш учун хам умумий ўрта таълим мактабининг 9синфи (Secondary shool)ни тамомлаган
ўқувчилар қабул қилинадилар. Улар хам педагогик диагностика натижалари асосида суҳбат
орқали ўқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Умумий ўрта таълим мактаби Secondary shoolда
ўқувчиларнинг билим ўзлаштириш даражаси кунлик, ҳафталик, чораклик ва йиллик
ташхислаш натижаларига кўра балл асосида жамланиб борилади. Юқори балларга эга бўлган
ўқувчилар Undergraduate school га суҳбат орқали қабул қилинадилар. Демак, ўқувчиларнинг
билим ўзлаштиришларини мунтазам равишда диагностика қилиб борилиши, уларнинг
келажакда таълим олиш эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилганлиги билан тавсифланади.
Ривожланган мамлакатлардаги ушбу илғор тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу
аснода миллий таълим тизимида педагогик диагностика методикаларини яратиш, педагогик
амалиётга уларни татбиқ этиш алоҳида долзарблик касб этувчи ижтимоийпедагогик
масалалар сирасига киради.
“Компетенция” атамаси фанга 1959 йили Уайт томонидан киритилган бўлиб, юксак
даражадаги мотивация асосида бажарилган фаолиятни ифодаларди. Уайт компетенцияни
инсоннинг “борлиқ, теваракатроф билан самарали ҳамкорлик” қилиши натижасида
орттиришини, шу сабабли «компетентли мотивация» “қобилиятлар асосида эришилган
ютуқлар» эканлигини эътироф этди. Компетенцияни педагогик ҳодиса сифатида тадқиқ
қилиш ХХ асрнинг 60 йилларидан АҚШда оммавий тус олди. Бунда мамлакатдаги
иқтисодиёт соҳасидаги инқирозга компетентли бўлмаган ўқитувчилар сабабчи эканлиги,
айнан улар шу соҳада хизмат қилаётган иқтисодиётчиларга саёз билим бериб,сабоқ
беришганлиги боис, иқтисодий танглик юз берганлигини исботлашга ҳаракат қилдилар.
Ўқитувчи компетенциясини аниқлаштириш учун махсус тестлар ишлаб чиқилди ва Мак
Клилланд 1976 йили интеллектни аниқлайдиган тестлар ўрнига уларни тажриба сифатида
қўллашга муваффақ бўлди. Компетенцияларни диагностика қилиш тестлари когнитив
тестларга қарамақарши улароқ ишлатила бошланди. Ўттиз йил муқаддам Америка таълим
ассоциацияси компетенцияларнинг беш кластерини ажратиб кўрсатди (ресурслар,
шахслараро, информацион, тизимлар ва технологиялар) ва бугунги кунда таълим соҳасида
фаолият юритаётган профессорўқитувчилар айнан шу компетенциялар асосида ишини
ташкил қилишади.
Немис таълим моделида инсоннинг бутун умри давомида билим эгаллаш
компетенциясини шакллантиришга бўлган ёндашув доминанталик қилиши билан
характерланади. Ушбу таълимнинг компетенцияли немис моделипедагог ва социолог олим
Ф. Вайнертнинг компетенциялар ҳақидаги ғоялари асосида ташкил топган. Ҳар қандай
фаолиятни компетентли бажариш инсондан айнан шу ҳаттиҳаракатни қандай ва нима учун
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
21
бажараётганлигини тушуниш асносида кечади. Шу сабабали, бугунги кунда ўқувчиларнинг
компетенцияли ёндашувлар асосида таълим олишлари уларнинг ахборотларни саралаш
қобилиятларига эга бўлишларини, қарор қабул қилишда мустақиллик ҳисларининг
мавжудлиги, қабул қилинаётган ахборотни кодлашга ўрганиш, уни ихчамлаштириш каби
кўникмаларни эгаллаш талаб этилади.
Таълим ўқувчилар ҳаётининг асоси, уларнинг ривожланиши, касбий жиҳатдан ўз
мавқеини аниқлаши, қувватларининг намоён бўлиши, ижодий фаолиятининг кенгайишини
таъминловчи жараёндир. Ўқитиш сифати Ўзбекистоннинг миллий тараққиёти ва
хавфсизлиги, рақобатбардош кадрларга эга бўлишининг муҳим шартидир. Ўқитиш
сифатининг асосий қисмини таълим мазмунининг сифати ва тарбиявий жараёнларнинг
сифати ташкил қилади. Ўқитиш сифатини таъминлашда таълим муассасасида оқилона
ташкил этилган педагогик диагностика мавжуд таълимий ва тарбиявий аҳамиятга молик
камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш имкониятини кенгайтиради.
Бунда умумий ўрта таълим муассасасидаги педагогик кадрларнинг компетенциялари,
ўқувчилар компетенциялари аниқланади, мавжуд бўшлиқлар коррекцияланади. Тадқиқотда
хориж
тажрибаларини
ўрганиш
асносида
ривожланган
мамлакатларда
педагогик
конфликтология имкониятларидан кенг фойдаланиш тенденциялари кўзатилди, яъни
бошланғич мактаблардаёқ ўқувчиларнинг иқтидори, ўқишга бўлган савияси махсус
диагностик методлар асосида ташхисланиб, унинг келажагини белгиловчи омил сифатида
қаралиши ва боланинг кейинги босқичда таҳсил олишини кафолатловчи манба сифатида
баҳоланиши аниқланди. Таълим жараёнида “ўқитувчиўқувчилар” ҳамда “ўқувчи ва
ўқувчилар”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш усули фақатгина билимлар, ахборотларни
ўзаро айирабошлаш, табиий ҳолатларни башорат қилиш, маърифат тарқатиш ҳамда тақдим
этиш имконияти эмас, балки номунтазам, очиқ, тўғридантўғри ва тескари мулоқот вазиятида
намоён бўлиши, уларнинг кейинги ҳаёт босқичларига тайёрлашга ундовчи жараён сифатида
эътироф этилишини қайд этиш жоиз.
BOSHLANG‘ICH SINF ONA TILI FANI BO‘YICHA KOMPETENSIYALARNI
SHAKLLANTIRISHGA YO‘NALTIRILGAN DARSLAR
AZIZOVA Q.M., Andijon viloyati XTXQTMOНМ katta o‘qituvchisi
Keyingi yillarda mustaqil O‘zbekistonimizda ta’lim mazmunini yangilash borasidagi
izlanishlar va amalga oshirilayotgan tadbirlar quvonarli hol, albatta. Bu borada boshlang‘ich ta’lim
sohasida ham samarali ishlar amalga oshirilmoqda. Ta’lim mazmuniga alohida e’tibor qaratilib,
DTS, o‘quv dasturlarining yangi tahrirdagi variantlari tajribasinovdan o‘tkazilmoqda, ilg‘or
pedagogik texnologiyalar asosida o‘quv jarayonining samaradorligini oshirish maqsadida turli
interfaol metodlardan, axborotkommunikatsiya vositalaridan foydalanilmoqda.
1
Boshlang‘ich sinf
o‘quvchilari qiziquvchan, boshqarishga moyil bo‘ladilar. O‘quvchilarning yangiliklarni qabul
qilishlari va bunga moyilliklari hamda fe’latvori har xil bo‘lishiga qaramay o‘qituvchi
o‘quvchilarni mustaqil fikrlash, mushohada qilish, xulosa chiqarishga o‘rgatishi lozim. Yosh
avlodga zamonaviy ta’lim berish bilan birga ularni umuminsoniy va milliy qadriyatlar, yuksak
insoniy fazilatlar ruhida tarbiyalash, ongi va qalbini mafkuraviy, ma’naviy va axborot tahdidlaridan
ishonchli himoya qilish, ularda g‘oyaviy immunitet va faol grajdanlik pozitsiyasini shakllantirish
masalalari davlatimizning doimiy diqqat markazida bo‘lib kelmoqda. Boshlang‘ich sinflarning
hamma fanlarida ham avvalo o‘quvchilar axloqiy tarbiyasiga katta ahamiyat berilishi dolzarb
masaladir. Bu esa mavzuning dolzarbligini belgilaydi.
Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida (1
1
Umumiy o‘rta ta’limning davlat ta’lim standarti va o‘quv dasturi boshlangich ta`lim . Toshkent 2017
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
22
4sinf) ona tili fanini o‘qitishning asosiy maqsadi – o‘z fikrini og‘zaki va yozma tarzda to‘g‘ri va
ravon bayon qiladigan, kitobxonlik madaniyati shakllangan, mustaqil va ijodiy fikrlay oladigan,
o‘zgalar fikrini anglaydigan, muloqot va nutq madaniyati rivojlangan shaxsni kamol toptirishdan
iborat.
1-SINF
Mavzu: Shaxs va narsaning nomini bildirgan so‘zlar
Darsning namunaviy texnologik xaritasi
Mavzu: Shaxs va narsaning nomini bildirgan so‘zlar
Ajratilgan vaqt: 45 daqiqa :
O‘quv jarayonini amalga oshirish texnologiyasi
Metod: Tushuntirish, savoljavob
Shakl: jamoa guruh bilan ishlash
Jihoz: “ ona tili”darslik kitobi, mavzuga oid rasmlar, tarqatma materiallar.
Nazorat: O‘quvchilarning darsga faolligi kuzatilib, hisobga olib boriladi
Baholash: o‘quvchilar bilimi baholash mezonlari asosida baholanib dars oxirida e’lon
qilinadi
Darsning maqsad va vazifalari:
Maqsadlar
Ta’limiy: Shaxs va narsa nomini bildirganso‘zlarni tushuntirish. TK2.ko‘rgan va
eshitgan lavhalaridan ma`lumotlar tushunib aytib bera olish. FK2:mavzuga oid so‘zlarni og‘zaki
va yozma nutqda qo‘llay oladi.
Tarbiyaviy: Chiroyli yozuv ko‘nikmalarini shakillantirish va imloda xatosiz
yozishgao‘rgatish.TK3:maktabda oilada bo‘layotgan jarayonlarda ishtirok etish.
Rivojlantiruvchi: O‘quvchilar bilimini mashqlar оrqali rivоjlantirish FK1:nutq jarayonida
o‘zlashtirgan yangi so‘zlarni og‘zaki nutqda qo‘llay oladi.
Kutilayotgan natija:
Dars yakunida o‘quvchilar: shaxs va narsaning nomini bildirgan so‘zlar haqida
tushunchaga ega bo‘ladilar.
Dars jarayoni va uning bosqichlari:
Ishning nomi
Bajariladigan ish mazmuni
Metod
Vaqt
1bosqich
tashkiliy
qism
O‘quvchilar
davomati
aniqlanadi.
Sinfning darsga tayyorgarligi tekshiriladi.
suhbat
2 daqiqa
2bosqich (refleksiya)
Ehtiyojlarni aniqlash
Dars davomida rioya qilish lozim bo‘lgan
qoidalar belgilanadi dars shiori ishlab
chiqiladi.
Munozara
10 daqiqa
3bosqich
Yangi mavzu bayoni
Yangi mavzuni e’lon qilish.
O‘qituvchi
mavzu
haqida
to‘liq
tushuncha beradi .
Nomini bildirgan so‘zlarga doir bitta gap
tahlil qilinadi
Har bir mashq shartiga ko‘ra bajariladi
Aqliy hujum
20
daqiqa
4bosqich
Mustahkamlash
O‘quvchilar
guruhlarga
bo‘linadi.
Guruhlar topshiriq asosida ishlaydilar
O‘rganilganlar
muhokoma
qilinadi.
Darslikdagi mavzuga doir qo‘shimcha
materiallar bilan ishlanadi
Mustaqil ish
8 daqiqa
5bosqich Baholash
O‘quvchilarning
darsdagi
faolligi
guruhlarda
ishlashi,
taqdimotlardagi
ishtirokiga ko‘ra baholab boriladi Dars
yakunida ballar umumlashtirilib, e’lon
Guruhni
baholash
2 daqiqa
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
23
qilinadi, g‘oliblar rag‘batlantiriladi
6bosqich
Uyga
vazifa
Dars yakuni
93mashq tushuntiriladi.
3 daqiqa
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ КОМПОНЕНТЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ
ИЛМИЙ ВА НАЗАРИЙ МУАММОЛАРИ
БАЙҚОБИЛОВ Ў.А., ТВЧДПИ катта ўқитувчиси
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг
муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа
олишини тақозо этади. Бу аҳлоқий эътиқод ўқитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий
ишларда, ўқувчилар ва бошқа кишилар билан муносабатларида, муомаласида, кундалик
турмушда ўзининг шахсий намунаси билан аҳлоқий таъсир ўтказилишида кўзга ташланади.
Педагогик этиканинг асосий тушунчалари умуминсоний ахлоқ категорияларига мос
келади ва уларни ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ тарзда бир қадар аниқлайди. Педагогик
этикада гуманизм, адолатлилик, виждонлилик, ҳалоллик, яхшилик қилиш кабилар
ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ равишда таҳлил қилинади. Педагогик этикада яхшилик
тушунчаси ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади. Унда ўқитувчи ва
ўқувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва ўқувчи мақсадининг бирлиги,
таълим ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Ўқитувчининг
масъулияти — масъулият тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда муаллимнинг
фаолияти ва таълимтарбия жараёнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчи
зиммасига бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти юкланди. Муаллим
ўқувчига чуқур назарий билимлар бериши, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаши лозим. Шу билан
бирга, у боладаги мавжуд лаёқат ва қобилиятларни пайқаб, индивидуал муносабатда
бўлиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий сифатларни авайлаб ўстириши даркор.
Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида ўқитувчилар жамоаси билан ёлғиз ўзи иш
олиб боради. Бундай шароитда ўқитувчининг масъулияти унинг ҳуқуқини тартибга солиб
турадиган, бошқарадиган куч, ўқувчиларга таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони
ҳисобланади.
Педагогик фаолият кўрсатаётган ўқитувчи маҳоратли равишда ўтаётган дарснинг
таълимийтарбиявий томонларни тушунарли қилиб, болалар дунёқарашида табиат ва
жамият фаолиятидаги ўзгаришлардаги кўникмаларни малакаларга айлантиради. Эътиқод,
одоб, фуқаролик бурчини англаш ўқитувчининг асосий сифатларидан биридир. Мактаб
ўқитувчиси ўзи тарғиб қилаётган идеалнинг фазилатларини шахсий намунасида кўрсатиш
керак. Болаларга меҳрмуҳаббат ўқитувчининг энг муҳим фазилатидир. Бу болаларнинг
ҳамма қилиққилмишларини кечириш, уларга хушомадгуйлик қилиш эмас, балки
талабчанлик ва қаттиққўллик, адолатлилик билан қўйилган меҳрмуҳаббат бўлиб, ана шу
сифатга эга бўлган шахс ўзининг кўп вақтини ва кучини болаларга бағишлайди.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг умумий таълим мактабида ишлайдиган ўқитувчи:
педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон;
миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал
эгаллаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол;
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган,
ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли фуқаро;
ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва маҳоратни,
шунингдек, назарий илмларни мукаммал эгаллаган;
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
24
ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчи улғайиб яхши
одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон
сифатида камол топишига кўмаклашадиган;
эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоғи даркор.
Ҳозирги вақтда инсон фаолиятининг маълум натижаларига эришиши, эришганлиги
ёки унинг камол топтириш билан боғлиқ ҳолатларни таҳлил этаётган вақтда компетенция
тушунчасига дуч келамиз. Бу тушунчани амалиётда қўллаш вақтида унинг туб моҳиятини
англамасдан ишлатиш инсон фаолиятини баҳолашда анчагина янглишиларни келтириб
чиқариши шубҳасиз. Шу сабабли компетенция тушунчасини таълим муҳитида қўллашда
айрим талқинлар мавжудлигига эътибор қаратиш лозим ва уларни чалғитиб юбориш керак
эмас. Масалан, компетенция тушунчасининг ҳуқуқий мазмуни билан чалкаштирмаслик
лозим (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари компетенцияси ва бошқалар). Бу эса
педагогикпсихологик жиҳатдан компетенция тушунчасини фарқлаш лозим бўлади:
Компетенция – соҳага оид билим, кўникма, малака, қарашлар, мажмуи, шахснинг
қадрияти ва сифатлари, квалификациянинг намоён бўлиши ёки таъсир кўрсатиш қобилияти.
Касбий компетенция – хорижий тиллардан бирини билиш, АКТни билиши, ўз
фанини мукаммал билиш.
Шахсий
компетенция
–
бағрикенглик,
мулоқатчанлик,
инсонпарварлик,
мослашувчанлик, масъулиятлилик.
Умуммаданий компонентлик – мамлакатнинг ижтимоий хаётида иштирок этиш,
миллий маданиятга эга бўлиш.
Махсус компонентлик – фанига доир махсус методларни билиш, таълимни
табақалаштириш, ўқувчилар эҳтиёжини билиш, турли ёш хусусиятларини билиш.
Ўқитувчининг компетенция пирамидаси – хулқатвор, билим, малака, муносабат,
мотив.
Компетенция ўзида шахснинг сифатли тарзда фаолиятни самараси учун зарур жараён
ва предметларни аниқлашга муносабати, шахснинг ўзаро бирбирига боғлиқ бўлган
сифатларининг мажмуидир.
Компетентлик эса шахснинг бирор бир фаолиятга муносабатини қамраб олувчи,
компетенцияга мувофиқ фаолиятни эгаллаганлиги ва амалга ошириши, аниқ белгиланган
касбий вазифаларни мутахассис томонидан индивидуал ҳал эта олиш қобилияти тарзда
тушунилади.
Агар ушбу ҳолатни бирор бир мутахассиснинг касбий фаолияти билан боғлиқ намоён
бўлишини инобатга олганда касбий компетенция тушунчаси ҳақида сўз бораётганлигидан
далолат беради. Масалан, ўқитувчининг педагогик компетентлиги тўғрисидаги берилган
изоҳда “ўқитувчи томонидан педагогик фаолият, педагогик мулоқот ва ўқитувчи шахсининг
маълум қадриятлар, идеалларни тарқатувчи сифатида ҳамда педагогик онгнинг камол
топганлигини белгиловчи билим, кўникма ва малакаларнинг зарур йиғиндисидан фойдалана
олиши” тарзда талқин этилган.
Бугунги кунда компетенцияни бир қатор турларга ажратилиши кузатиладики, булар:
биринчидан – ўқувбилиш компетенцияси — бу мутахассиснинг ўзини билиш фаолиятини
ўстириши таъминлашига хизмат қилувчи кўникма ва малакалари йиғиндиси. Бунда
мутахассис мураккаб ва кутилмаган вазиятларда ҳаракат қилиши, касбий фаолиятни
режалаштириши, таҳлил қилиши ҳамда касбий ютуқларни ўзи томонидан баҳолаш
малакаларини қанчалик ривожланганлигини белгилайди.
Иккинчидан – ахборот компетенцияси — бу мутахассиснинг зарур ахборотларни
мустақил излаши, таҳлил қилиши, саралаши, қайта ишлаши ва узатиш малакаларини
шакллантиради.
Учинчидан – коммуникатив компетенцияси – бу жамоада бирга ишлайдиган ва
аторофдаги инсонлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш кўникмаларидир. Ўзини ҳар хил
социал ролларнинг мўлжаллаб кўришидир. Юқоридаги қисқача назарий таҳлил компетенция
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
25
тўғрисидаги умумий тасаввурларни шакллантиришга имкон берган бўлса, унинг иккинчи
жиҳати мутахассиснинг компетенцияси ёки унинг компетентлигини баҳолашдир.
Компетенцияни баҳолаш деганда эса қуйидаги мулоҳазани инобатга олиш лозим:
мутахассис ёки ходимнинг самарали меҳнати учун зарур касбий сифатларини аниқлаш,
уларнинг таҳлили, диагностикаси, ходимларнинг камолот режасини шакллантириш
жараёнидир. Компетенцияни баҳолаш якунларига кўра қуйидаги саволларга жавоб топиш
мумкин:
мутахассиснинг касбий мажбуриятларини самарали амалга ошира олиши;
ходимнинг касбий билим, кўникма ва малакларининг қўйилган мақсад ва
вазифаларга мувофиқлиги;
ходимнинг касбий камолотини таъминловчи таълим усуллари ёки тренингларни
танлаш;
меҳнат натижаларига эришишда ходимларни рағбатлантириш йўл ва усулларини
аниқлаш.
Хулоса қилиб айтганда, педагогнинг касбий компетентлилиги уларнинг таълим
жараёнини илмий асосда ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги тушунчалари даражаси,
ташкилотчилик, тадқиқотчилик, бошқарувчилик, педагогик қобилият ва кўникмаси, ўзини
ўзи ривожлантиришга ва узлуксиз мустақил таълим олишга бўлган мойиллиги, таълим
жараёни фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва такомиллаштириш имкониятлари орқали
аниқланади, деб айтишимиз мумкин.
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ
АВТОМАТЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
БОЙМУРОДОВА Г.Т., п.ф.н., ТВХТХҚТМОҲМ доценти
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стра
тегияси”да узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали
кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, педагог ва мутахассисларнинг малака
даражасини юксалтириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини
жорий этиш асосида халқаро инновацион ғояларини узлуксиз таълим тизимига жорий
этишнинг самарали механизмларини яратиш долзарб масалалардан биридир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ
таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғ
рисида»ги ПФ5538сон Фармони ҳамда 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига
бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ3931
сонли қарорида раҳбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилийҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш
йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий
тамойилларини жорий этиш устивор вазифа сифатида белгилаб берилган.
Бугунги кунда ижтимоийиқтисодий туб ислоҳотлар негизида халқаро тажрибаларни
таълим амалиётга кенг жорий этиш, меҳнат бозори талабларига мос мутахассисларни
тайёрлашнинг асосий омилларидан биридир. Халқ таълими тизимида ўқув жараёнини
халқаро талаблар асосида мунтазам модернизациялаш, ўқув жараёнини босқичмабосқич
автоматлаштирилган ахборот тизимига ўтказиш, халқ таълими тизимидаги раҳбар ва
педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
26
ташкилийҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар
сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини ишлаб чиқиш зарур.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий
марказларининг ўқув жараёнини автоматлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
қуйидагилардан иборат:
1.
Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда
халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш.
2.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини
халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда ҳолда такомиллаштириш.
3.
Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқитишнинг
масофавий усуллардан кенг фойдаланиб ўқув жараёнини автоматлаштириш.
4.
Ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳар бир фандан электрон таълим ресурслари
ва тўлиқ ҳажмда видео дарсларни яратиш.
5.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини қабул қилиш,
давоматини ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн кузатиш ҳамда ҳудудлар ва фанлар
кесимида малака оширишганлигини мониторинг қилиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш
кабилардан иборат.
Юқоридаги мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг ўқув жараёнини
халқаро талаблар даражасида автоматлаштириш натижасида қайта тайёрлаш ва малака
ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари халқаро тажрибаларни инобатга олган
ҳолда такомиллаштирилади. Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ
ўқитишнинг масофавий усуллардан кенг фойдаланиб, ўқув жараёни автоматлаштирилади.
Ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳар бир фандан электрон таълим ресурслари ва тўлиқ
ҳажмда видео дарслари яратилади. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари
тингловчиларини қабул қилиш, давоматини ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн
кузатиш, ҳудудлар ва фанлар кесимида малака ошириш даражасини мониторинг қилиш
ахборот тизими ишлаб чиқилади. Ҳар бир фан ўқитувчиларнинг педагогик маҳорат ва
билим даражасини доимий ошириб бориш механизми яратилади.
Жумладан:
“MOA.uzedu.uz” ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Тингловчиларнинг ўзлаштирганлик даражаси баҳолашнинг online тест тизими
яратилди;
Тест саволлари базаси шакллантирилди;
Оралиқ назорат материаллари базаси шакллантирилди;
Masofa.uzedu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди.
Малака ошириш курслари тингловчиларни online руйхатдан ўтказиш модули
яратилди;
Тингловчиларнинг ўзлаштирганлик даражаси мониторинги яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |