Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

ишлаб чиқариш ва таълим дастурларини бирлаштиришни;

тузилмада инновaцияларни қўллаб-қувватлаш воситаси (фан-таълим-ишлаб 
чиқариш) сифатида намоён бўлишни;

келажак иқтисодиёти учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришнинг инновaцион 
фаолиятини ташкил этишнинг самарали усули бўлишни;

турли таълим муассасалари (болалар боғчаси, мактаб, лицей, коллеж, 
университет) билан таълим тизимининг узлуксизлиги принципи асосида қайта ташкил 
этишни.
Педагогик таълим кластерининг асосий маҳсулоти таълим хизматлари ҳисобланади. 
Кластер, биринчи навбатда, таълим хизматларини амалга оширишга эмас, балки ўзгарувчан 
бозор шароитида рақобатбардош таълим беришга қаратилган бўлиши керак. Рақобатбардош 
таълим бериш доимий равишда инновaцияларни, замонавийликни ва талаб ҳамда таклиф 
мутаносиблигини талаб қилади. Бу жараёнда таълим хизматларига йўналтирилган фаолият 
ўсиш кўрсаткичларини намоён қилади. 
Кластер шундай тизимки, уни ташкил қилувчи компонентларнинг интегрaцияси ҳар 
бир субъектнинг янада самаралироқ ишлашини таъминлайди ва истисно бузилишларга олиб 
келмайди. Кластер бир қатор таълим, илмий ва ишлаб чиқариш субъектларининг муайян 
ассоциaцияга механик бирлашиши эмас, балки уларнинг ўзаро яқиндан таъсири ва ўзаро 
боғлиқлиги натижасида юзага келади. 
Педагогик таълим кластерини шакллантириш учун бир қатор муҳим шартлар талаб 
этилади. Буларга: 

ҳудуднинг рақобатбардош устунликларидан фойдаланган ҳолда ўқув юртлари 
ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш; 

бутун тизимнинг узоқ муддатли инновaциялари ва бошқа стратегиясини белгиловчи 
етакчиларни аниқлаш; 

ички 
ва 
ташқи 
рақобатбардошликни 
таъминлайдиган 
ўқув 
муассасаси 
xодимларининг малака даражасини ошириш имконини берадиган илмий ташкилотларни 
белгилаш; 

ишонч ва ижодкорлик муҳити; 

битта ҳудуддаги таълим муассасаларининг умумий мақсаддан келиб чиқувчи 
хусусий манфаатдорликнинг мавжудлиги кабиларни киритиш мумкин. 
Кластерни муайян тизим дейиш мумкин, аммо унинг оддий тизимдан фарқли 
жиҳатлари мавжуд. Бу махсус, ўзига хос тизим бўлиб, элементларни қўшиш билан унинг 
иши яхшиланади, аммо олиб ташлаш билан ҳалокатли оқибатлар кузатилмайди. Кластер 
билан тизимнинг фарқи қуйидагиларда кўринади: 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
17 
1.
Тизим элементларининг ҳар бири алоҳида вазифани бажарса­да, аммо улар 
муҳимлик даражасига кўра бир­биридан фарқ қилади. Кластер таркибидаги элементлар эса 
тенг ҳуқуқли копонентлардан ташкил топади.
2.
Тизим таркибидаги элементлардан бирининг ишламаслиги бутун тизимни нуқсонли 
ишлашига ёки ишламаслигига сабаб бўлади. Кластер таркибидаги элементлардан бирининг 
ишламаслиги смарадорликни пасайтириши мумкин, аммо қолган элементларнинг 
фаолиятини тўхтатиб қўймайди. 
3.
Тизимни механик алоқадорлик асосида ҳам ташкил қилиш мумкин, аммо кластер 
таркибидаги элементлар онгли, табиий ва мақсадли алоқадорликка эга бўлиши керак. 
4.
Тизимни ташкил қилувчи элементларда ҳар доим ҳам хусусий манфаатдорлик талаб 
қилинмайди, аммо кластерда хусусий манфаатдорликсиз элементлар ишламайди. 
5.
Тизимда ягона мақсад мавжуд ва ҳар бир элемент ўша мақсадга бўйсундирилган 
бўлади. Кластерда эса ягона мақсаддан (умумий мақсаддан) ташқари ҳар бир элементнинг 
хусусий мақсади ҳам бўлади. Хусусий мақсадлар умумий мақсаддан кам аҳамиятга эга эмас. 
6.
Тизим алоҳида қисмлардан иборат бутунлик, кластер эса алоҳида бутунликлардан 
иборат бутунликдир. 
Педагогик кластер тушунчаси остида қуйидаги тавсифлар мавжуд: 

Таълим 
самарадорлигини 
ошириш 
мақсадида 
томонларнинг 
манфаатли 
бирлашувининг ташкилий шакли; 

Жамоани психологик ўрганиш усули;

Педагогик бошқарувни оптималлаштириш усули ва воситалари мажмуи; 

Ўқув дастурларини лойиҳалаш усули; 

Ўқитиш усули; 

Таълим сифатини баҳолаш усули; 

Фикрлаш шаклларини ривожлантирувчи педагогик усул, ўрганилаётган мавзунинг 
кенг қамровли алоқалари ва муносабатларини ўрнатиш қобилияти. 
Умумий мақсад таълим кластерида марказий ўринни эгаллайди. У ўқув жараёни 
доирасида битирувчиларнинг давлат таълим стандартлари асосидаги малакаларини 
таъминлайдиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир. Ушбу тизимни ўрнатиш 
орқали ўзаро ҳамкорлик доирасида кўнгиллилик ва ижтимоий этика асосида таълим 
муассасаларининг мақсадлари, манфаатлари, фаолияти ва имкониятларининг меҳнат 
бозорининг барча субъектлари билан интегрaциялашишига эришиш мумкин.
Умуман олганда, педагогик таълим кластери педагогика соҳасига иқтисодий 
моделларни татбиқ қилиш натижасида самарадорликка эришишни назарда тутади. Унинг 
амалга ошириш механизмлари, йўналишлари, тамойиллари, мақсад ва вазифаларини илмий 
асосда тавсифлаш айни пайтда соҳа мутахассислари олдидаги долзарб муаммолардан 
ҳисобланади. Бу борада биз қуйидагиларни таклиф қиламиз: 
1.
“Педагогик таълим инновaцион кластери” мавзусига илмий жамоатчиликнинг 
эътиборини тортиш. 
2.
Педагогик 
таълимни 
кластерлаштиришнинг 
стратегик 
йўналишлари 
ва 
тамойилларини ишлаб чиқиш. 
3.
Мавжуд меъёрий ҳужжатларга педагогик таълимни кластерлаштириш билан боғлиқ 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 
4.
Таълим кластерлари борасида илғор хорижий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш. 
5.
Педагогик таълим инновaцион кластерларини амалиётга татбиқ этишнинг 
механизмларини ишлаб чиқиш. 
Ушбу муаммоларни ечиш педагогик таълим тизимида интегрaцияни таъминлаш ва 
самарадорликни оширишга нисбатан инновaцион ёндашувни қарор топтиради. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
18 
1-ШЎЪБА 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИЛИГИНИ 
ОШИРИШНИНГ ИЛМИЙ ВА НАЗАРИЙ МУАММОЛАРИ 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КРЕАТИВ ФАОЛИЯТИ КАСБИЙ 
КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛИ 
АКМАЛОВ А., п.ф.н., доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими 
АКМАЛОВ А., педагогика фанлари номзоди 
Ўқитувчилик шарафлили, лекин жуда мураккаб касб бўлиб, ҳамкорликка 
асосланган,тегишли маълумотли, ёш авлодни таълим­тарбиялаш, ҳаётга, меҳнатга ва касб 
– ҳунарга тайёрлаш, замон талабларга жавоб берадиган, махсус тайёрланган мутахассиснинг 
компетентлик фаолиятидир. (Компетентлик - муайян лавозимга мос ўз касбининг моҳир 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish