эгаси бўлган шахсга хос сифат.)
Ўқитувчининг компетентлиги ўқувчи – ёшларни жисмонан тетик, хушчақчақ,
меҳнатсевар, жасур, ватанпарвар, ахлоқан пок, жисмоний ва маънавий комиллик
тушунчасини шакллантиришида илмий, методик, касбий маҳорати билан ўқувчиларнинг
китобхонлик маданиятини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишда синфдан ташқари
машғулот ва тўгаракларда таянч компетенциялар ( А1; А1+; А2; А2+;В1;В1+) талаблари
асосида креатив, коммуникатив когнитив тафаккурини ривожлантириш асосида ўқувчиларни
ўқув фанларини ўзлаштиришларига эришиш, ёш авлодни спорт билан шуғулланиш, соғлом
турмуш тарзини олиб бориш, билан бир қаторда, уларни салбий таъсирлардан ҳимоя
қилишга ва зарарли одатлардан халос этишга доир чоратадбирлар мажмуини амалга
оширишдир.
Ўқитувчи таълим жараёнида дуч келадиган муаммолар ечимини ҳуқуқий, меъёрий,
методик ва назарий масалаларга инновацион ёндошув асосида муқобил (альтернатив)
таққослаш, назорат ва педагогик фаолиятига тегишли коррекциялар киритиш асосида
уларнинг ечимларини топиш бўйича муайян зиддиятлига нисбатан қийинчиликларни
бартараф этиш қобилияти сифатида, тасодифий муаммоларни оқилона, дўстона ҳал
қилиниши компетенциявий ёндошувидир.
Ўқитувчи дарсларда ўқувчиларни жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини
ривожлантириш қонун қоидаларини мужассамлаштирган ва пировард натижани
кафолатлайдиган креатив, рефлектив, когнитив, педагогик, психологик, технологик каби
инновацион
жараёнларни
интенсив
ўзлаштириши,
такомиллаштириши
креатив
фаолиятидир.(Креатив фаолият -ингилиз тилида “create ” – ўзбек тилида яратиш,
“creative ” яратувчи, ижодкор маъноларни англатади).
Ўқитувчи фикрининг равонлиги ва мақсадга мувофиқ йўллай олиши, ўзига хослик,
қизиқувчанлик, фаразлар яратиш қобилияти фантазияси, ўқувчининг қобилияти, лаёқатини
ўрганиш ва замонавий баҳолаш методикаларини ўзлаштириб, дарс жараёнига татбиқ эта
олиши ҳам креатив фаолиятидир.
Ўқитувчи ҳамкасблари ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ижодий ўрганиши,
амалиётида қўллай олиши, дарслик, методик журнал, адабиётларни мустақил мутолааси
орқали узлуксиз билим, кўникма ва малакасини ошириб бориши таълим жараёнига ижобий
таъсир кўрсатади.
Ўқитувчи компетентлик фаолиятининг самарадорлиги узлуксиз равишда касбий
билим,назарий ва амалий кўникмаларни такомиллаштириш ҳамда малакасини замон
талаблари асосида янгилаб бориши, ўқувчи – ёшларга таълим ва тарбиянинг сифат ва
самарадорлигини таъминлашда креатив ёндошуви, замонавий, инновацион педагогик,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
19
ахборот коммуникацион технологиялар ва услубларини қўллаши, кутилган ижобий
натижаларга эришишларини кафолатлайди.
ПЕДАГОГИК ЖАМОАДА ИХТИЛОФ ВА НИЗОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
БЎЙИЧА ХОРИЖ ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ
АХМЕДОВА Ш.А., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси,
ЮНУСОВ К.М., Тошкент вилояти Янгийўл туман 35-мактаб амалиётчи психологи
Ҳозирги кунда ЮНИСЕФ ташкилоти томонидан “Болаларга дўстона муносабат
мактаби” доирасида таълимтарбия жараёнини демократик асосда ташкил этиш,
инсонпарварлаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бунда “Бола ҳуқуқлари
тўғрисида Конвенция” асос қилиб олинган. Ушбу Конвенция 1989 йил 20 ноябрда БМТ
томонидан қабул қилинган ва Ўзбекистон 1992 йил 9 декабрда мазкур Конвенцияга
қўшилган. Шу талабдан келиб чиқиб, педагогик жамоада ихтилоф ва низоларнинг олдини
олиш бўйича мактабдаги муносабатларни инсонпарварлаштиришга эътибор кучаймоқда.
Педагогик жамоада ихтилоф ва низоларнинг олдини олиш бўйича педагогик мулоқотнинг
кўп қатламлигини эътиборга олиш тенденциялари ҳам хориж тажрибаларида етакчилик
қилмоқда. Шахсий йўналишли таълим концепцияси маданийтарихий ва фаолиятли
ёндашувга асосланишини инобатга олиб, педагогик жамоада ихтилоф ва низоларнинг олдини
олиш бўйича шахснинг индивидуал ривожланиши алгоритмлари педагогик жиҳатдан ечиб
берилмоқда, шахс тараққиётининг ижтимоийиндивидуал шартшароитлари таҳлил
қилинмоқда, унинг педагогик омиллари қандай бўлиши лозимлиги илмийназарий жиҳатдан
ўрганилмоқда. Бунга мисол тариқасида рус олимлари: В.В.Введенский, А.А.Леонтьев,
В.Г.Воронцова, Л.Б.Ительсон, В.В.Давыдов, Г.П.Шедровицкий, А.Г.Асмоловларнинг илмий
ишларида буни яққол кўриш мумкин.
Педагогик жамоада ихтилоф ва низоларнинг олдини олиш бўйича шахс тараққиётининг
умумметодологик аспектлари ва шахс тараққиёти тушунчасининг педагогик мазмуни
масалалари кўпчилик олимлар, шу жумладан, В.В.Сериков, В.Г.Цукерман, В.П.Зинченко,
Л.Н.Куликов кабиларнинг тадқиқотларида ишланди ва уларнинг хулосалари алоҳида
аҳамиятга молик. Ташкилийбошқарув даражасида ушбу муаммо билан М.Н.Костиков,
В.А.Болтовлар шуғулланган. Ушбу концепциянинг етакчи ғояларидан бири педагогик
таълимда предметли тайёрлашнинг роли ва ўрнини англаб етиш, предметларни ўзлаштириш
билан асосий эътибор ўқувчиларни ривожлантириш воситаси сифатида предметни ўқитишга
асосий мақсад қаратилади.
АҚШ, Германия, Сингапур, Жанубий Корея, Япония, Хитой каби ривожланган
мамлакатларда ХХI аср шитоб билан алмашаётган ахборотлар оқимидан ўқувчилар учун
зарурий маълумотларни тақдим этиш ва уларни репродукциялашга имкон берувчи таълим
тизимини яратиш учун бозор ва ишлаб чиқариш корхоналарининг барча эҳтиёжларини
инобатга олиш учун уларда шакллантирилиши ва ривожлантирилиши лозим бўлган
компетенциялар тизими ишлаб чиқилган. Шу асосда педагогик жамоалардаги ихтилофларни
олишга қаратилган махсус тарбиявий тизим ва махсус тарбиявий тадбирларни ўтказиш
режаси амал қилади. Масалан, Германия умумий ўрта таълим тизими Sekundastufe тўрт
тоифага бўлиниб, унда gymnasium (гимназия), Realschule (реал мактаб)лар фаолият
кўрсатади ва уларда 510 синфгача ўқувчилар таҳсил олишади. Hauptschule (асосий мактаб;
1113 синфлар) ва Gesamtschule (умумлаштирилган мактаб)да ўқувчилар ҳоҳишига кўра 11
13 синфлар ташкил этилиб, улар таҳсил олувчиларни олий таълим институтHohshule ва
университет Fachhohshuleларда ўқишларини давом эттиришга ҳозирлайди. Ҳар бир умумий
ўрта таълим мактаблари турида ўқувчилар муайян мезонлар асосида ташхисланадилар.
Асосан, педагогик диагностика ўқувчиларнинг қуйидаги компетенцияларини ташхислашга
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
20
қаратилади: билим ўзлаштириш ва фанларга оид компетенцияларни ташхислашга;
компьютер саводхонлигининг ривожланишини ташхислашга; график редакторлар билан
ишлаш кўникмаларинининг шаклланганлик даражаларини ташхислашга ҳамда умумий
ментал даражадаги кўникмаларнинг шаклланганлик даражаларини аниқлашга қаратилади.
АҚШда умумий ўрта таълим мактаби Secondary shool деб номланади. Ўқувчилар
Do'stlaringiz bilan baham: |